П. Мирхамидова, А.Ҳ. Вахобов, Қ. Давранов, Г. С. Турсунбоева



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/95
Sana24.02.2022
Hajmi3,69 Mb.
#231616
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   95
Bog'liq
1mcxWBDspmPEtyJa2LAHFmpR0Ozmkbgkh9LSQDO0

 
 
Саволлар
1. Микроорганизмлар систематикаси деганда нимани тушунасиз? 
2. Микроорганизмларни систематикага таснифга солишда қайси 
ҳусусиятларга эътибор берилади? 
3. Микроорганизмларнинг синфлари ҳақида нималарни биласиз? 
4. Спирохеталар қаерларда кўпроқ тарқалган? 
5. Аэропспириал ва вибрионсимон бактериялар ҳақида нималарни 
биласиз? 
6. Азотобактерияларнинг тузилишини тушунтиринг. 
 
2.2. Вирусларнинг шакли, гуруҳлари ва систематикаси 
Ҳозирги вақтда вируслар Vira оламига бирлаштирилган. Вирусларни 
ўрганувчи фанга биринчи бўлиб, Л.Ивановский (1892) асос солган бўлиб, 


 58 
ҳозирда бу фан вирусология деб аталади. Вируслар барча тирик организмларда 
касаллик қўзғатади. Вируслар қачон ва қандай пайдо бўлганлиги номаълум, 
аммо ҳар хил гипотезалар мавжуд. Ҳозирги кунда вирусларга қуйидаги 
таъриф берилади.”Вируслар ўта кичик организм – микроорганизм ҳам 
бўлмаган, минерал организмлар бўлган микроплазмалар, риккетсийлар ва 
хламидийлар каби ўз оқсилсинтезловчи системаларига ҳам эга бўлмаган, 
нуклеин кислотасининг синтези ҳар хил даражада ҳужайрага боғлиқ бўлган ва 
мустақил эволюцияга учрайдиган, автоном генетик структуралар бўлиб, 
табиатнинг микроскопик молекулаларга яқин қилиб яратган, ўзига хос 
паразитлик қилиб яшайдиган, хилма-хил, кўп сонли гуруҳларга эга ва Vira 
оламига бирлашган ҳаётнинг ҳужайрасиз формасидир”. 
Вируслар вирусологияда ўрганиладиган мустақил фан бўлиб, ўз 
объекти ва тадқиқот методларига эга. умумий вирусология вирусларнинг 
табиати, уларни тузилиши, кўпайиши, систематикаси, биокимёси, 
генетикасини ўрганади. Табиий, ветеренария ва қишлоқ хўжалиги 
вирусологиялари эса вирусларни патогенлиги, уларни юқумлилиги, 
профилактикаси, диагностикаси ва улар қўзғатадиган касалликларни 
даволашни ўрганади. (Жданов В.М., 1990. Интернет маълумотлари, 2012 йй.) 
1886 йили немис олими Адольф Майер Голландияда тамаки 
ўсимлигида учрайдиган мозаика касаллигини ўрганади. У ўз ишлари 
натижасида 
тамаки 
ўсимлигида 
касалликни 
вужудга 
келтирувчи 
микроорганизм ниҳоятда майда эканлигини ва ҳатто бактериал фильтрлардан 
ҳам ўтиб кетишини кўрсатиб беради. Унинг бу ишларини Бейеринк ўз 
тажрибалари асосида тасдиқлайди.
Тамаки ўсимлигининг вирус заррачасида 5% РНК ва 95% оқсил бўлади. 
Лекин, рангли карамда учрайдиган мозаикада ва кўпгина ҳайвонларда 
учрайдиган вирусларда ва бактериофагларда ДНК ҳам учрашини Шлизингер 
1934 йилда кўрсатган эди. 


 59 
Вируслар биологик микроскопда кўринмайди, сунъий озуқа муҳитида 
ўсмайди, фақат ўсимлик, ҳайвон, одам организмига ўзини тириклигини 
намоён этади. Уларнинг фақат электрон микроскоп орқали кузатиш мумкин. 
Трахома, қизамик, қутуриш, чинчечак, сувчечак, полиомиелит, грипп 
ва кўпгина бошқа касалликлар вируслар орқали вужудга келади. Вирусли 
касалликлар 
натижасида 
кўпгина 
ҳайвонлар 
зарарланади, 
маданий 
ўсимликларнинг ҳосили камайиб кетади. Бунда ўсимликлар барги емирилади, 
ранги оқариб, буралиб, буришиб, бўйи ўсмай, пакана бўлиб қолади, баъзан 
эса гипокотили ва илдизлари ҳам зарарланади. 
Ўсимликларда вируслар сфера ёки таёқча шаклидаги оқсилли қобиқ ва 
унинг ичида жойлашган нуклеин кислотадан иборат бўлади. Нуклеин кислота 
миқдори 15-45% атрофида, спирал симметриялиларда 5%, бациллаларга 
ўхшашларида 1% га яқин; баъзи вакилларида 20% га яқин липидлар ҳам 
учрайди. Булардан ташқари вирус кристалларида 50% га яқин сув ҳам бўлади. 
Тамаки ўсимлиги мозаикаси вируси таёқча шаклидаги нуклепротеид 
бўлиб, ҳужайрадан ташқаридаги вирус вирион (ҳужайра ичидагиси вегетатив 
қуролланган вирус) деб аталади. Вирионлар бошқа организмларга киргандан 
сўнг ўзининг тириклигини намоён қилади. Тамаки ўсимлигини зарарланган 
баргларда кристалларни кўриш мумкин. Бу кристаллар яхши эрийди. Уларни 
аморф ҳолда ажратиб олиш мумкин, ниҳоят қайтадан кристаллар ҳосил 
қилиш ҳам мумкин. Ҳар бир кристалл миллионлаб вирус заррачасидан иборат 
бўлиб, вирионнинг массаси 40*10

дальтонга тенг бўлган молекуляр массага эга 
бўлган рибонуклеин кислотадан ва оқсилли қобиқдан иборат бўлиб, бу қобиқ 
капсид деб аталади (грекча капса - қути демакдир). 
Оқсилли капсид мономерлардан иборат, улар капсомерлар деб аталади. 
Ҳар бир вирусдаги капсомерлар сони доим бир хил бўлади (масалан, 
полиомиелит вирусида 32 та, тамаки вирусида 2130 та суббирлик мавжуд). 
Капсид билан ўралган нуклеин кислота нуклеокапсид деб аталади. Баъзи 
капсидлар устидан қобиқ билан ўралади, бу қобиқ пеплос деб аталиб, у 
пепломерлардан иборат. Баъзи вирусларда пеплос вирус оқсилидан иборат 


 60 
бўлса, бошқаларида эса ҳатто ўсимталар липидлар, гликопротеидлар ва 
ферментлар ҳам учрайди. 
1955 йилда Х.Френкель-Конрат ва Р.Уильямс тамаки мозаикаси 
вирусидан РНК ни ажратиб олишга муваффақ бўлдилар ва уни соғлом 
тамаки ўсимлигига юқтирилганда, тамакида мозаика аломати ҳосил 
бўлганлигини кузатадилар. Тамаки ўсимлигининг вируси нуклеопротеид 
бўлиб, нуклеин кислотасини мм 2*10
6
доқсилининг молекуляр массаси 
18000 Д; узунлиги 3000 А, эни 180 А, узунлиги энига нисбатан 17 марта 
катта, 158 та аминокислота қолдиғидан иборатлиги аниқланган.
Ҳайвонлар ҳужайрасидаги вирусларда РНК ёки ДНК учрайди. Масалан, 
полиомиелит вируси РНК ва оқсилдан иборат, грипп вируси РНК, оқсил, 
липид ва углеводдардан ташкил топган. 
Вируслар ноқулай факторларга анча чидамлидир. Масалан, картошка 
ўсимлигининг вируси рН 4,5 да инактивацияга учраса, тамаки ўсимлигининг 
вируси ҳатто рН 2 дан паст бўлса ҳам чидай олади, вирионларнинг 
температурага чидамлилиги рН га боғлиқ. Масалан, тамаки мозаикаси 
вирусининг қозоқ штамми рН 7 бўлганда, 82°С да парчаланса, томат штамми 96-
9 8°С иссиқликдагина фаоллигини йўқотади, энг чидамли бўлган нўхатнинг С-
1 вируси 108°С да қисман инактивацияга учрайди. 
Кўпчилик вируслар паст температурага ҳам чидамли бўлади. Масалан, 
грипп вируси - 70°С да 6 ой, пситтакоз вируси бир йилгача чидаса, хона 
хароратида бир неча кун ичида нобуд бўлади. 
Агар жуда тез (вакуумда) қуритилса, кўпчилик вируслар узоқ муддат 
чидамли бўлади. Масалан, энцефалит вирусини вакуумда қуритиб, беш йил 
сақлаш мумкин. Лекин ультрабинафша нурлар вирусларга салбий таъсир 
этади, чунки нуклеин кислоталар бу нурларни кўп ютади. 
Вируслар шунчалик кичикки, улар оддий бактерияларни тутиб қолувчи 
чиннидан ясалган фильтрдан ҳам осон ўта олади. Уларнинг катталиги 
нанометр билан ўлчанади. 
 


 61 
Саволлар
1. Вируслар ҳақидаги фан қандай номланади? 
2. Д.И.Ивановский тажрибалари ҳақида нималарни биласиз? 
3. Вирусларни қандай ўрганиш мумкин? 
4. Ўсимлик вируси билан ҳайвон вирусининг фарқи нимада? 
5. Ўсимлик вирусининг тузилиши ва таркиби қандай? 
6. Ҳайвон вируси қандай тарқалади? 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish