П. Мирхамидова, А.Ҳ. Вахобов, Қ. Давранов, Г. С. Турсунбоева


Микроорганизмларнинг морфологияси (ташқи тузилиши)



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/95
Sana24.02.2022
Hajmi3,69 Mb.
#231616
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   95
Bog'liq
1mcxWBDspmPEtyJa2LAHFmpR0Ozmkbgkh9LSQDO0

 
1.3. Микроорганизмларнинг морфологияси (ташқи тузилиши) 
Микроорганизмларнинг шакли ҳам, ўлчамлари ҳам доимий эмас. 
Уларнинг бу ўзгаришлари модификацион бўлиб, наслдан-наслга берилмайди. 
Ташқи шароит нисбатан турғун бўлса, уларнинг эволюцион жараён 
натижасидаги шакли сақланиб қолинади. Ташқи кўриниши жиҳатида 
бактериялар 4 та кўринишда бўладилар: шарсимон (кокклар), таёқчасимон 
(бактериялар, 
бациллалар, 
клостридийлар), 
буралган 
(вибрионлар, 
спириллалар, спирохеталар), ипсимон (хламидобактериялар). 


 43 
3-расм. Coccus. sp  
Кокклар (лот. сoccus – дон, шарсимон микроорганизм). Шарсимон 
шакллар 
доирасимон, 
эллиписсимон, 
бурчоқсимон, 
ланцетсимон. 
Жойланишига, бўлинишига ва биологик хусусиятига қараб: микрококклар, 
диплококклар, стрептококклар, тетракокклар, сарциналар, стафилакоккларга 
бўлинади. 
4-расм. Micrococcus roseu
Микрококклар (лот. micrococcus) – якка, жуфт ёки тартибсиз 
жойлашган хужайралардан иборат. Улар ҳаво, сувда сапрофит тарзда ҳаёт 
кечирадиган микроорганизмлар. (Масалан, M. roseus ва бошқалар).


 44 
5-расм. Diplococcus sp
Диплококклар (лот. diplococcus - қўшалоқ) битта тексликда бўлиниб, 
жуфт коккларни хосил этади. Диплококкларга минигококк – менингитнинг 
қўзғатувчиси, гонококк – гонареяни қўзғатувчилари киради.
6-расм. Streptococcus sp
Стрептококклар битта текисликда бўлиб, ҳар хил узунликдаги 
занжирни хосил қилиб жойлашади. Патоген стрептококклар одамда ҳар хил 
касалликларни келтириб чиқаради. 
Тетракокклар (грекч. tetra - тўртта) бир-бирига нисбатан 2 та 
перпендикуляр текисликда бўлинади. Одамда касаллик қўзғатувчи сифатида 
кам учрайди. 
7-расм. Sarcina sp
Сарцина (лот. sarcio - боғланган) шарсимон шаклда бўлиб, улар бир-
бирига нисбатан 3 та перпендикуляр текисликда жойлашадилар. Улар ҳавода 
кўп учрайдилар. Касаллик қўзғатувчи сифатида қайд қилинмаган.


 45 
8-расм. Staphylococcus sp
Стафилакокклар (лот. staphylococcus – шингилсимон жойлашган 
кокклар). Ҳар хил текисликда, бир-бирига нисбатан тартибсиз жойлашган 
кокклар. Баъзилари одам ва ҳайвонларда касаллик келтириб чиқаради. 
Масалан, Shoph. aureus. 
Таёқчалар. Таёқчасимон бактериялар 3 гуруҳга: бактериялар, 
бациллалар ва буралган клостридийларга бўлинадилар. Бактерияларга спора 
хосил қилмайдиган таёқчасимон микроорганизмлар киради (дизентерия, 
дифтерия, сил ва бошқалар). Бациллаларга (лот. bacillus - таёқча) ва 
клостридиялар (лот. closter 

веретено) спора хосил қилувчи 
микроорганизмлар киради (қоқшол, куйдирги). Таёқчасимон бактериялар 
шакл жиҳатдан қисқа (туляремия), узун (куйдирги), буралган ва ўткир учли 
(фузобактериялар).
Буралган шаклли бактериялар. Бу гуруҳга вибрионлар, спириллалар, 
спирохеталар киради. 
9-расм. Vibrio choleta 
Вибрионлар (лот. vibrio- эгиламан) хужайралар буралган бўлиб, вергул 
кўринишида шаклланган.


 46 
Спириллалар (лот. spira – қийшайган) бактериянинг буралган 
шакллари.
Ипсимон бактериялар (олтингугурт, темир бактериялари) кўлмак 
сувларда кўпроқ учрайди. Патоген турлари йўқ.
Микроорганизмларда полиморфизм ходисаси кузатилади. Уларда
ривожланишнинг қайси босқичида бўлишига қарамасдан ҳар хил шаклларда 
индивидуал ўзгариш кузатилади. Улар жудаям пластик, ташқи муҳитнинг 
ҳар хил омиллари: ҳарорат, озуқа муҳити, тузларнинг концентрацияси, 
муҳитнинг кислоталилиги, метаболизм маҳсулотлари, организмнинг 
ингибиторлари ва бошқалар таъсирида осон шаклларини ўзгартирадилар. 
Миксобактериялар (шилимшиқ бактериялар)нинг бактерияларнинг энг 
юксак шакллари бўлиб, кўпчилигида такомиллашган ядро учрайди, 
баъзилари ипсимон, баъзилари коккларга ўхшаб кетади. Буларнинг ҳужайра 
пўсти эластик бўлганлиги учун ҳаракатлана олади ва тана тузилишини 
ўзгартиради. Ўзи ажратган суюқлик ёрдамида ҳаракатланади, хивчинлари 
йўқ ҳужайраси иккига бўлиниб ёки ўртадан тўсиқ ҳосил қилиб кўпаяди ва 
мева тана ҳосил қилади. Улар мева танасига қараб системага солинади. 
Қаттиқ озиқ муҳитида бактериялар колониясига ўхшаш колония ҳосил 
қилади. 
10-расм. Micsobakteriya sp
Нурсимон бактериялар оқар сувларда ва тупроқда учрайди. Кўпчилиги 
сапрофит бўлиб, хивчинлари ёрдамида ҳаракатланади. Буларга Сaulobakter – 
9-гуруҳ куртакланувчи ёки пояли бактерияларга киради (Мишустин 1987). 


 47 
мисол бўлади, у кўндалангига ёки гетероморф бўлиниш йўли билан кўпаяди. 
Ҳосил бўлган қиз ҳужайралар хивчини ёрдамида ҳаракатланади, сапрофитлар 
сувда ва тупроқда кўпроқ учрайдилар. 
11-расм. Nursimon bakteriya 
Микоплазмалар спирал ёки овалсимон шаклдаги микроорганизмлардир 
(0,1-0,2 нм), уларни ҳужайра пўсти бўлмайди, ҳаракатсиз узун ипчалар ёки 
юлдузлар шаклидаги сапрофит ва паразит шакллари бор. Ҳайвонларда турли 
туман касалликларни вужудга келтиради. Систематиклардан Берджи буларни 
алоҳида 
Мусорlаsmаtаlеs 
тартибига 
ажратади. 
Микоплазмаларга 
бактерияларнинг L формалари якин туради, бу формаларни тажриба йўли 
билан ҳам олиш мумкин, бунинг учун бактерияларга пенициллин билан 
таъсир этилади. 
Микоплазмалар ичида яхши ўрганилгани эркин ҳолда ҳаёт кечирадиган 
Мусор1аsmatales дир. Г. Морвин ва М. Туртелен (1964) уларни электрон 
микроскопда кўриб, тўрт хил ҳужайраси: 1) элементар танаси; 2) оралиқ 
ҳужайралар; 3) йирик ҳужайралар; 4) ичида элементар танаси бўлган йирик 
ҳужайралар борлигини аниқлаганлар. 


 48 
12-расм. Micoplazma sp
Актиномицетлар ёки нурли замбурурлар тузилиши жиҳатидан 
бактериялар ва тубан замбуруғларга ўхшайди. Улар моғор замбуруғлар билан 
бактериялар орасидаги груруҳга мансуб, маълум шаклдаги ядроси бўлмайди. 
Актиномицетлар 600 нм ва ундан узун бўлган шохланган мицелий ҳосил 
қилади. Озиқ муҳитидаги мицелий икки хил-бири озиқда, иккинчиси очиқ, 
яъни озиқ юзасида бўлади, унга ҳаво мицелийса дейилади. Ҳаво мицелийда 
конидиоспора деб аталадиган конадия бандлари ва уларга споралар етилади. 
Актиномицетлар тупроқда, органик ўғитлар, чириётган моддалар 
юзасида, бошоқдошлар танасида учрайдилар. Улардан стрептомицин, 
биомицин, тетрациклин, неомицин, нистатин каби антибиотиклар олинади. 
Баъзи патоген шакллари юмшоқ тўқима ва суякларни емириб, оғир касаллик-
актиномикозни вужудга келтириши мумкин. 
13-расм. Aktinomitsitlar. 
1909 йилда Риккетс деган олим Мексикада учрайдиган ва бит орқали 
тарқаладиган қизилчали тиф касаллигини текшириб, касал одам танасидан 
калта таёқча шаклидаги микроб топади ва уни “риккетсия провочека” деб 


 49 
номлайди. Булар жуфт-жуфт ёки занжир шаклида бўлиши мумкин, узунлиги 
300-400 нм. Фақат тирик тўқима ва ҳужайраларда ривожланадилар. 
Риккетсиялар хусусиятларига кўра микоплазмаларга ўхшайди, уларда 
ДНК ва РНК учрайди, полиморф микроорганизмлар, баъзилари кокксимон, 
донадор, диаметри 0,5 мк. Таёқчасимонлари 1-1,5 мк, учлари юмалоқ ёки бир 
оз букилган, 3-4 мк, ипсимон формалари 10-40 мк да донадор. Риккетсиялар 
ҳаракатсиз спора ва капсула ҳосил қилмайди. Электрон микроскопда 
риккетсияларни кузатганда улар ташқи ва ички қобиқ билан ўралганлиги 
маълум бўлди. Цитоплазмасида гранулалар шаклидаги рибосомалар бўлиб, 
улар 70-200 А катталикга эга. Риккетсиялар бўлиниб кўпаяди. Патоген 
риккетсиялар ҳайвонларда ва одамда турли туман касалликларни келтириб 
чиқаради, товуқ ва итларда риккетсиоз, орнитоз деб аталувчи ва бошқа 
юкумли касалликларни кўзғатадилар. 
Саволлар
1.Микроорганизмларнинг ташқи тузилишидаги ўзига хос хусусиятлари 
қайсилар? 
2.Шарсимон микроорганизмларнинг хусусиятларини тушунтиринг. 
3.Таёқчасимон микроорганизмларнинг кўпайиши қандай боради? 
4.Бациллалар қаерларда кўпроқ тарқалган? 
5.Микроорганизмларнинг 
хивчинлари 
ниманинг 
хосиласи 
ҳисобланади? 
6.Микроорганизмлар хивчинларини жойланишига қараб қандай 
номланадилар? 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish