П. Мирхамидова, А.Ҳ. Вахобов, Қ. Давранов, Г. С. Турсунбоева


I-БОБ. МИКРООРГАНИЗМЛАРНИНГ



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/95
Sana24.02.2022
Hajmi3,69 Mb.
#231616
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   95
Bog'liq
1mcxWBDspmPEtyJa2LAHFmpR0Ozmkbgkh9LSQDO0

I-БОБ. МИКРООРГАНИЗМЛАРНИНГ 
МОРФОЛОГИЯСИ ВА УЛЬТРАСТРУКТУРАСИ 
 
1.1. Бактериал хужайранинг кимёвий таркиби. 
Бактерия (лот. bacteria-таёқча) хлорофилсиз бир хужайрали 
бактериялар, ўзининг биологик хусусиятига қараб прокариотларга 
киритилади. Бактериянинг ўлчами микрометрларда (мкм) ўлчанади. 
Кўпчилик бактерияларнинг хажми 0,2-10 мкм га тўғри келади.
Бактериал хужайранинг химиявий таркиби – азот 8-15%, 
углерод 45-55%, кислород 30%, водород 6-8% дан иборат. 
Микроорганизмлар ҳар хил элементлардан ва уларнинг 
бирикмаларидан: 
оқсил, 
нуклеопротеид, 
углевод, 
липид, 
глюцидолипид, 
глюцидолипид-протеид 
комплекси, 
нуклеин 
кислоталар, ферментлар ва витаминларни синтез қилиш 
ҳусусиятига эга.
Сув. Бактерияларнинг турига қараб, цитоплазмасида ўртача 
75-85% атрофида сув сақланади ичак таёқчаси (Е coli), дифтерия, 
микобактерия (сил таёқчаси), вабо вибриони ва ҳ.к. Спорали 
микроорганизмларнинг спорасида эса сувнинг концентрацияси 40-
50% гача бўлади. Сувнинг миқдори хужайранинг асосий таркибини 
хосил этади, у эркин ва боғланган ҳолатда бўлиб, боғланган сув 
цитоплазманинг структура элементи ҳисобланиб, унда эритиш 
хусусияти йўқ. Эркин сув коллоидлар учун дисперсс муҳит, 
кристалл моддалар учун эритувчи, водород ва гидроксил 
ионларнинг манбаи, химиявий реакцияларнинг қатнашувчиси 
сифатида иштирок этади.
Минерал моддалар. Бактерия хужайраси таркибига минерал 
моддалардан: фосфор, олтингугурт, натрий, магний, калий, калций, 
темир, хлор ва бошқалар ва микроэлементлардан молибден
кобальт, бор, марганец, рух, мис ва бошқалар киради. Бактерия 
хужайрасига озиқ модда билан кирган элементларнинг қуруқ 
массасининг 2-14% ни юқорида қайд этилган элементлар ташкил 
этади. Бактерия моддаларининг қуруқ массаси оқсил, нуклеин 
кислота, углевод, липид ва бошқа бирикмалардан иборат.
Оқсил. 
Цитоплазмада 
ва 
нуклеоидда, 
цитоплазматик 
мембранада ва хужайранинг бошқа қисмларида тарқалган оқсил 
бактериал хужайранинг қуруқ массасини 50-80% ташкил этади. 
Оқсилнинг таркибида нуклеопртеидлар ва простетик гуруҳ мавжуд. 


 36 
Оқсилнинг иккинчи қисмини липопротеидлар ташкил этади. 
Простетик гуруҳ сифатида мой (липид, липоидлар) иштирок этади. 
Липопротеидлар ярим суюқ консистенцияли бўлиб, хужайрада 
киритма шаклида бўлади. Липопротеидлар цитоплазманинг 
юзасида бактериал хужайрага моддаларнинг киришини бошқариб 
турувчи мембраналарни хосил этади. Микроорганизмлар ҳаётида 
оқсил таркибли ферментлар (энзимлар ва коэнзимлар) биологик 
катализатор сифатида бактериал хужайрада алоҳида рол ўйнайди. 
Ферментлар таркибида простетик гуруҳ мавжуд. Ферментнинг 
оқсилли қисми унинг хусусий ҳаракатини, простетик гуруҳи эса, 
химиявий реакцияларини бошқариб туради.
Нуклеин кислоталар. Нуклеин кислотларнинг миқдори 
бактериянинг турига, озуқасига боғлиқ. Бактериал хужайрада РНК 
3 хилда: рибосома РНК, транспорт РНК, матрица РНК ҳолида 
учрайди. Рибосома РНК - рибосома таркибига киради, транспорт 
РНК - рибосомага аминокислоталарни ташийди, матрица РНК - 
полепиптид занжирда аминокислоталар жойланиш тартибини 
таъминлайди.
ДНК - аденин, гуанин, цитозин, тимин, фосфат кислота
дезоксирибозадан иборат. РНК аденин, гуанин, цитозин, урацил, 
фосфат кислота, рибозадан иборат. 
Углеводлар. Бактерияда углевод ва кўп атомли спиртларнинг 
миқдори қуруқ массага нисбатан 12-18% бўлиб, углеводнинг 
асосий массасини эркин ва боғланган оқсилдаги полисахаридлар 
комплекси ташкил этади. Уларга 1) кўп атомли спирт, 2) аликозит, 
3) полиозидлар, 4) нитрал олигополиозид, 5) нордон 
полиозидлар, 6) олиго - ва полиозидлар киради. 
Полисахаридлар. 
Кўпчилик 
микроорганизмларнинг 
полисахаридлари декстрин (фруктозан) целлюлозадан иборат. 
Баъзи микроорганизмларда (микобактерия, сил) гексозаминлар 
бўлиб, гидролизда моносахаридларга, аминосахаридларга ва 
аминокислоталарга 
парчаланади. 
Кислотали 
гидролизда 
полисахаридлардан галактоза, глюкоза ва бошқалар ҳосил бўлади. 
Липидлар. Бактериал хужайрада қуруқ массага нисбатан 
липидлар 10% ни ташкил этади. Бактериал липидлар эркин мой 
кислотаси (26-28%) нейтрал мой ва фосфолипидлардан иборат.

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish