П. Мирхамидова, А.Ҳ. Вахобов, Қ. Давранов, Г. С. Турсунбоева



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/95
Sana24.02.2022
Hajmi3,69 Mb.
#231616
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   95
Bog'liq
1mcxWBDspmPEtyJa2LAHFmpR0Ozmkbgkh9LSQDO0

 
 


 37 
1.2. Бактерияларнинг морфологияси ва тузилиши 
Қуйида бактерияларнинг ҳар хил кўриниши, улар шарсимон, 
таёқчасимон, вибрион шаклида (сал букилган), спиралла, спирохета, 
шохланган, мицелли ва ҳаказо кўринишлари келтирилган.
а б в г д 
1-расм. Ҳар хил шаклдаги бактерияларнинг кўринишлари. 
а-шарсимон; б, в, г-таёқчасимон; д-хивчинли таёқчасимон. 
Бактерия тузилиши жиҳатидан ўсимлик ва ҳайвон хужайрасидан фарқ 
қилади.
Прокариотлар – гаплоид организмлар, одатда уларда битта ген мавжуд 
бўлиб, цитоплазмадан махсус мембрана билан ажралмаган, уларда
митохондрия ва Гольджи аппарати йўқ. Бактерия қобиқ, цитоплазма, 
нуклеоид, ҳар хил киритмалар ва бошқалардан иборат.
2-расм. Бактерияларнинг тузилиши 


 38 
Нуклеоид (нуклеоплазма, кариоплазма) ДНК ёки РНК дан иборат 
бўлиб, юқорида айтилганидек цитоплазмадан мембарана билан ажралмаган. 
Бактерия нуклеоиди замбуруғ ядросидан, ўсимлик, ҳайвон хужайраси 
тузилиши ва функцияси жихатидан фарқ қилади. Бактерия кўк-яшил 
сувўтлари нуклеоиди ДНК фибриллаларидан иборат билан тўлган бўлиб, 
диффузион характерга эга. ДНК нинг диаметри 3-5 нм. Ёпиқ элак 
кўринишида бўлади. У цитоплазманинг марказида жойлашган бўлиб, 
цитоплазматик мембрана, мезосома ва полисомалар билан алоқада туради. 
Бактерия тинч холатда бўлса, нуклеиод 1 та, бўлиниш олдидан эса 2 та, 
логарифм фазасида 4 ва ундан кўп нуклеиодларга эга бўлади. 
Бактерия цитоплазмаси коллоидларнинг дисперс мухити бўлиб, сув, 
оқсил, углевод, липид, минерал бирикмалар ва бошқа моддалардан иборат. 
Бактериал цитоплазма харакатсиз 60 % РНК ва 40 % протеиндан иборат 
бўлган рибонуклеопротеид бўлиб, мембранага бириккан. Цитоплазматик 
генетик структурага эга бўлган плазмидлар мавжуд. Цитоплазмада 
рибосомалар волютин, липопротеидлар, гликоген, гранулеза, олтингугурт, 
калций ва бошқалар мавжуд.
Бактерия цитоплазмасида вакуолалар мавжуд бўлиб, унда сувда эриган 
минерал моддалар бўлади. Вакуола таркиби липопротеиддан иборат бўлган 
мембрана (тонопласт) билан ўралган. Вакуолаларни сони 6 тадан 10 тагача 
бўлиб, ўсиш пайтида 20 тагача етади. 
Бактерия қобиғи цитоплазматик мембранадан, хужайра деворидан, 
капсула қаватидан иборат. Цитоплазматик мембрана хужайра деворининг 
ички юзасига ёпишган бўлиб, қалинлиги 5-7,5 нм бўлади. Цитоплазматик 
мембрана 3 та қаватдан: липид, протеин, липопротеиндан иборат. 
Липопротеин оз миқдорда углевод ва бошқа бирикмалардан иборат. 
Цитоплазматик мембрананинг юза қисмида баъзи бир жараёнларда иштирок 
этувчи ферментлар жойлашган. Инвагинацияда цитоплазматик мембрана 
мезосомаларни хосил қилади. Цитоплазматик мембраналар орқали юзлаб ҳар 
хил реакциялар ўтиб туради. Мезосома ҳужайранинг бўлинишида ва хужайра 


 39 
деворининг хосил бўлишида иштирок этади. Бактерия хужайрасининг девори 
10-35 нм қалинликка эга. Хужайра деворининг асосини пептидоглика 
(мурсин) қавати ташкил қилади.
Граммусбат бактериянинг деворида тейхо кислотаси билан
глюкопептид қавати мавжуд. Тейхо кислотасининг вазифаси хужайра девори 
юзасидаги катионларнинг юқори концентрациясини ва магний ионларини 
алоқасини сақлашдан иборатдир. Магний ионлари хужайра деворига 
турғунлик бериб туради. Граммусбат бактерияларнинг хужайра девори тейхо 
кислотасини сақловчи муреин қаватидан ва М-протеин ва глюкопептиддан 
иборат. Муреин хужайра деворига (ригидлик) қаттиқлик (мустахкамлик)
хусусиятини беради. Грамманфий бактериянинг девори 3 та қават: ташқи 
(липополисахарид), ўрта (липопротеин) ва ички (глюкопептид)дан иборат. 
Бактерияларда, актиномицетларда, кўк-яшил сувўтларида, хужайра 
девори мавжуд. Микоплазмаларда хужайра девори йўқ. Хужайра деворининг 
бўлиши, бактериянинг аниқ шаклда туришига ёрдам беради. Хужайра 
деворидаги асосий полимер мукопептиддир. У деворни мустахкамлигини 
таъминлайди. Мукопептидни цитоплазматик мембранадан ажратиб олиш 
мумкин. Хужайра девори бактерияни ташқи муҳит омилларининг зарарли 
таъсиридан сақлайди ва бактериянинг ўсиши ва бўлинишида иштирок этади. 
Баъзи бактерияларда хужайра девори бўлмайди ва улар протопластлар 
дейилади. Протопластлар шар шаклида бўлиб, улар бўлиниш, нафас олиш, 
оқсил, нуклеин кислота, ферментларни синтезлаш ва спора хосил қилиш 
хусусиятларига эга. Улар осмотик босимнинг ўзгаришига, механик 
таъсирларга, аэрацияга сезгир. Хужайра деворининг таркибини синтезлаш 
хусусиятига эга эмас, актив харакат қилмайди. Лизоцимнинг ёки бошқа 
омилларнинг таъсирида хужайра девори қисман эрийди, грамманфий 
бактериялар хужайраларнинг таёқчасимон шакли доирасимон шаклга 
ўзгариши мумкин.

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish