Ҳозирги замон араб мамлакатларида сўзлашув ҳолати ва таълим тизими Таянч иборалар



Download 33,04 Kb.
bet2/7
Sana25.02.2022
Hajmi33,04 Kb.
#300011
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5469782031325991516

Ал Азҳар Қоҳирадаги жомеъ масжид, университет, ўрта ва ўрта махсус билим юртларини ўз ичига олган йирик расмий диний муассаса. Масжид 970-972 йиллари Фотимий халифа ал Муъиз амрига биноан Қоҳира шаҳри билан баробар қурилган. Унинг таркибидаги мадраса 996 йилдан бошлаб, Қуръон, Ҳадис, Фиқҳ, тил ҳамда балоға фанлари ўқитиладиган университетга айланди. XVIII асрда ал Азҳар энг мўътабар умуммусулмон фан ва таълим маскани сифатида шуҳрат қозонди. XIX аср бошларида ал Азҳар уламолари Наполеон Бонапарт истилосига қарши халқ ҳаракатига бошчилик қилдилар. XX аср бошларида ал Азҳар Муҳаммад Абду бошлиқ ислоҳот тарафдорлари билан консерваторлар ўртасидаги кураш майдонига айланди. 1961 йилда “ал Азҳарни ривожлантириш ҳақидаги” қонун қабул қилингач, унга вазирлик мақоми берилди. Ушбу қонунга кўра ал Азҳар универ­си­тетида идора ишлари, савдо, политехника, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, педагогика ва ҳотин-қизлар факультети сингари бир қатор дунёвий факультетлар очилди.
Азҳар ҳузурида 50 йирик уламодан ташкил топган “Ислом тадқи­қотлари академияси” фаолият кўрсатмоқда. Унинг кутубхонасида 20000 дан зиёд қўлёзмалар жамланмаси мавжуд.
Университет مجلة الأزهر журналини нашр этади. Азҳар универ­ситети факултетларига шу муассаса таркибига кирувчи бош­ланғич, ўрта ва ўрта-махсус билим юртларини муваффақиятли тугат­ган толиби илмлар қабул қилинади. Ўрта таълимда ўқиш муддати 4 йил, махсус таълимда эса 5 йил.
Жазоир Халқ Демократик Республикаси. Бу давлат кўп йиллар мобайнида француз мустабидлари зулми остида яшаган. Бошқа бир қатор шарқ давлатлари қатори у ҳам етмишинчи йилларда ўз мус­тақил­лигига эришди ва ҳозирда эркин иқтисодий, сиёсий давлат си­фатида фаолият кўрсатмоқда. Унинг сўзлашув ҳолати, вазияти ҳақида тўхта­линса, унинг асосий хусусиятларидан бири, жазоирликлардан бири айтганидек “Умумий ягона она тили” ибо­расининг қўллани­ли­шидадир. Яъни бу ерда иккитиллик хукмрон, фран­цузча-арабча, араб­ча-барбарча, французча-барбарча. Яна аниқроқ айта­диган бўлсак, уч тиллик французча-арабча-барбарча. Жазоирликлар камида икки ёки уч тилнинг оғзаки, ёзма, адабий ҳамда лаҳжа шаклларини билишлари лозим. 1976 йилги Конституцияга биноан давлат тили араб тили ҳисоб­ланади. Жазоир кўпмиллатли мамла­кат­дир. Бу элатларни бир-бирларидан бир қанча тил белгилари ажратиб туради. Улар қуйидагилар:
Араб адабий тили асосан ўрта мактабнинг бошланғич ҳамда асосий босқичларида ўқитилади. Ўрта-махсус, олий ва махсус касбий олийгоҳларда француз тили билан бир қаторда қўлланилади. Шунинг­дек ундан радио, телевидение ва матбуотда фойдаланилади. Ҳар ҳил расмий илмий оммабоп анжуманлар ўтказилади. Шу билан бир қаторда у бадиий адабиётда ва турли ижтимоий фанлар йўналиши бўйича кенг қўлланилади. Классик ва замонавий адабий тил диний тармоқларда ҳам қўлланилади. Бу тилни фақат арабларгина эмас, балки Жазоирнинг давлат дини ислом деб ҳисобловчи барбарлар ҳам қўллайдилар. Аҳолининг саводли қисми араб адабий тилини фонетик ва лексик қонун-қоидаларигача билади.
Жазоир кундалик муомала тили жуда кенг ҳажмдаги вазифани бажаради, яъни умумдавлат алоқа тили сифатида қадрланади. Бу турли сиёсий учрашувлар, спорт ва турли илмий анжуманлар тили ҳисобланади.
Давлат тилининг асосий рақиби француз тилидир. Жазоирнинг марказий газеталаридан бири “ألمنتخب” газетаси француз тилида чоп этилади.
Ҳақиқий жазоир тили асосини барбар тили ташкил этади. У оғзаки ҳолда айниқса аёллар ичида кенг тарқалган. Араблаштирилган барбарнинг аксарияти ҳозирда ҳам Главия ва Мозамбит тилларида гаплашадилар.
Жазоир илмий тадқиқотчиси Турки Рабиғ мамлакатдаги тил ҳолатига баҳо бериб шундай деган эди: “Жазоир араблаштириш жараё­нига кирар экан, бошқарув соҳалари, маданият, ижтимоий-сиё­сий ҳаётда барча ҳаракат нолдан бошланади”.
Бу ҳаракат қуйидаги уч соҳада яққол кўзга ташланади:
Таълим тизимида - бу соҳада француз тили ўқитиш тили мақомидан маҳрум бўлди ва чет тили мақомини олди.
Бошқарув соҳасида - алоқа ва ҳужжатлар тили араб тилига айлантирилди.
Атамашунослик соҳасида – араб терминларидан самарали даражада фойдаланиб, ижтимоий ҳаёт, тижорат, техника, ишлаб чиқа­риш, оммавий ахборот воситалари ва бошқаларда қўлланила бошланди.
Ҳозирги кунда Жазоирда 7 университет, 170 олий ўқув юрти, 700 ҳунар-техника таълим марказлари мавжуд. Турли соҳалардаги мутахассислар Жазоир шаҳридаги махсус мактабларда тайёрланади.

Download 33,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish