Ҳозирги замон араб мамлакатларида сўзлашув ҳолати ва таълим тизими Таянч иборалар



Download 33,04 Kb.
bet6/7
Sana25.02.2022
Hajmi33,04 Kb.
#300011
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5469782031325991516

Мустафо Амин
Мустафо Амин 1814 йил 21 февралда Қоҳира шаҳрида туғилган.
У Миср Араб Республикасидаги машҳур ёзувчи ва журналист­лардан бири ҳисобланади.
1935 йилда ҳуқуқшунослик факультетига ўқишга киради. Шун­дан сўнг Америка Қўшма Штатларига сафар қилиб, Жоржтаун уни­верситетига ўқишга киради ва 1938 йилда сиёсий, иқтисодий, ва журналистика соҳасида шарафли ўрин билан магистр даражасига эриш­ди. У шу соҳаларга таяниб, Миср газетасида саёҳатчи муҳаррир сифатида фаолият кўрсатди.
У 1941 йилда акаси билан “Ахбар ал-йавм” газетасини ташкил этди.
1946 йилда эса “Сўнгги соат” журналини нашр этиш ҳуқуқини сотиб олди.
Мустафо Амин ўзининг ижодий фаолияти давомида араб тил­шунослиги ривожига улкан хисса қўшди. Унинг араб грамма­тикасига оид “ النحو الواضح” номли 3 жилдлик дарслик китоби ҳозиргача араб тилини ўрганувчилар учун муҳим асл манба ҳисобланади. Шунинг­дек, унинг араб тили ривожи ва муаммолари ҳақидаги бир неча китоб хамда илмий мақолалари ҳам мавжуд.
Ҳифни Носиф
Ҳифни Носиф 1856 йил 16 декабрда Қалнубиййа шаҳри яқинидаги Баракатул ҳаж қишлоғида туғилган.
У дастлабки таълимни қишлоқ куттоби – бошланғич мактабида олди. Унда Носиф ўқиш-ёзишни ўрганади, Қуръони Каримни ёд олади. 1869 йилдан 1879 йилгача ўн йил мобайнида “Ал-Азҳар”да таҳсил олади. 1879-1882 йилларда “Дор-ул -улум” институтида ўқиши даво­мида талабалар орасида доимо биринчи бўлди.
1880 йилда ҳали “Дор-ул-улум”да таҳсил олаётганида Имом Муҳаммад Абдуҳ уни Миср воқеалари (тарихини)ни ёзишда ҳамкор­ликка олади. Ўқишни битиргани заҳоти Хўрс ва Имйон мактабига дарс бериш учун ишга киради.
1885 йилда Шафиқ Мансурбек уни ўзига котибликка таклиф қилди. Шафиқ Мансурбек қонун соҳасида ишларди. Шу тариқа Ҳифни Носиф қонунчилик, суд соҳасига кириб келди, қонунчилик ва ҳуқуқий таржиманинг бошида турди, уларни тартибга солди.
1887-1892 йилларда “Тарихий ҳуқуқлар мактаби”да “юридик тизим” фанидан, шунингдек, нутқ, мунозара одобидан дарс берди.
1892 йилда Қонун бўйича танловда иштирок этиб, унда имтиёз билан ғалаба қозонди. 1892 йилда судья этиб тайинланди ва Қоҳира, Қуна, Танть вилоятларида ишлади.
1908 йилда шу йили таъсис этилган “Халқ университети”ни бошқарди, ундаги биринчи ўқитувчилардан бўлди. “Биринчи тил мактаби”ни ташкил этишда иштирок этди. У 1912 йилда суд соҳа­сидан кетди. Шу йилдан Маориф вазирлигида араб тили нозири лавозимида иш бошлаб, нафақага чиққунга қадар ишлади.
1914 йилда Миср маориф вазирлиги Ҳифни Носифга Ҳазрат Ус­мон (р.а.) Мусҳафи асосида нашр этилган “Мусҳафи Шариф”ни тадқиқ этишни топширди. Бу ишда унга Аҳмад Искандарий, Шайх Мустафо Инони ҳамкорлик қилди.
1918 йилда Ҳифни Носиф фалаж бўлиб қолади. Бироқ кураш ва меҳнатда ўтган ҳаёти унга умид бағиш­лайди ва шифо топади ҳамда “Мусҳафи Шариф” устидаги ишига қайтади.
1918 йилда октябрда қизининг ўлими унга катта йўқотиш бўлди, бундан қайғурган олим 1919 йил 25 февралда вафот этди.
У ҳаёти давомида Европага бир неча бор сафар қилди. Шарқшунос олимлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди. Австрия пойтахти Венадаги Шарқшунослар конференциясига аъзо этиб сайланди.
Олимнинг "تاريخ الادب" Адабиёт тарихи” ёки "حياة اللغة العربية" “Араб тили ҳаёти”, “Араб тилларининг фарқли томонлари”, “Баъзи Миср лаҳжалари ўртасидаги тафовутлар” китоблари мавжуд. Шунингдек , у "الدروس االنحوية" “Наҳв дарслари” китобини ёзишда иштирок этган. Унинг ўғли Мажидиддин Носиф отасининг шеърларини тўплаб, "اشعار حفني ناصف" “Ҳифни Носиф шеърлари” девонини тузади.

Download 33,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish