Ҳозирги замон араб мамлакатларида сўзлашув ҳолати ва таълим тизими Таянч иборалар



Download 33,04 Kb.
bet5/7
Sana25.02.2022
Hajmi33,04 Kb.
#300011
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5469782031325991516

Саудия арабистони подшоҳлиги. Арабистон ярим оролининг бешдан тўрт қисмини ўз ичига олган Саудия арабистони подшоҳлиги марказ­лашган давлат сифатида илк марта XVIII асрда, унинг ҳозирги майдони­дан анча кичик ҳудудда ташкил топган. Саудия арабистонида замо­навий тушунчадаги таълим тизимига XX аср ўрталарида асос солин­ган. Таълим ва маориф тизимининг шаклланиш даврида подшоҳ Фаҳд мамлакатнинг таълим вазири ва таълим бўйича олий кенгаш раиси вазифаларида ишлаган.
Бошланғич ва ўрта таълим. Бошланғич ва ўрта таълим тизими тўрт босқични ўз ичига олади. Биринчиси мактабгача тарбия бос­қичи бўлиб, ҳозирда бу босқич фақат катта шаҳарлар ва йирик аҳоли ҳудудларидагина йўлга қўйилган. Иккинчиси бошланғич мактаб дара­жаси бўлиб, у 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларни ўқитиш билан шу­ғул­ланади. Учинчи, ўрта бошланғич мактаб даражаси 12 ёшдан 15 ёшгача ва ниҳоят, тўртинчиси, 15 ёшдан 18 ёшгача бўлганлар таҳсил олади­лар. Охирги босқичда олий ўқув юртларида ўқишни давом эттирмоқчи бўлган ёшларгина ўқийдилар. Бошланғич ва ўрта мактаблар асосан САП маориф вазирлиги тасарруфидаги муассасалардир.
Бошланғич ва ўрта мактаблардаги ўқувчилар сони 1990-2001 йилларда тахминан 98 минг ўғил-қизни ташкил қилса, бошланғич мактабда 1 миллион 877 мингни ташкил қилади.
Тахминий статистик маълумотларга кўра, ўрта бошланғич мактабда 890 минг ўғил-қиз, ўрта таълимда 470 минг ўқувчи таҳсил олади.
Охирги ўн йилликларда Саудия арабистони подшоҳ­ли­гида олий таълим тизимини ривожлантиришга жуда катта эътибор берилмоқда. Давлат мазкур тизимни ривожлантиришга йирик миқ­дор­да маблағлар ажратмоқда. Албатта, бошқа соҳаларда бўлгани каби, олий таълим тизимини яратишда минглаб чет эллик менеджер­лар, олимлар, муҳандислар ва ўқитувчилар ёрдамидан фойдаланилган.
Подшоҳликда ҳозирда қуйидаги етти университет фаолият кўрсатмоқда:
Риёз шаҳрида 1957 йилда Риёз университети ташкил этилган. 1882 йилда унга подшоҳ Сауд номи берилган.
Мадина шаҳридаги Ислом университети, 1961 йилда ташкил этилган.
Риёз шаҳридаги Имом Муҳаммад ибн Сауд номидаги Ислом университети, 1953 йилда ташкил этилган ва 1974 йилда университет мақоми берилган.
Даммом ва Ҳуфуф шаҳарларидаги подшоҳ Файсал номли университет, 1975 йилда ташкил этилган.
Заҳрон шаҳридаги подшоҳ Фаҳд номли Нефть ва Минераллар университети, 1963 йилда ташкил этилган ва 1975 йилда университет мақоми берилган.
Макка шаҳридаги Умм ал-Қура университети, 1979 йилда ташкил этилган.
Подшоҳ Фаҳд номидаги нефт ва минераллар университети ва Мадинадаги Ислом университетидан ташқари зикр этилган барча университетларда эркаклар ва аёллар таҳсил оладилар. Саудия Арабистонидаги барча университетлар саудиялик фуқаролар билан бир қаторда чет элликларни ҳам ўқишга қабул қилади.

Download 33,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish