Мавзу: Имом Ал-Бухорийнинг “Жомеъ ас-Саҳиҳ” асари- ислом динининг муҳим тарихий манбаси р е ж а



Download 120,5 Kb.
bet1/3
Sana24.02.2022
Hajmi120,5 Kb.
#211554
  1   2   3
Bog'liq
2-mustaqil ish


Мавзу: Имом Ал-Бухорийнинг “Жомеъ ас-Саҳиҳ” асари- Ислом динининг
муҳим тарихий манбаси
Р е ж а
1. Ислом динининг вужудга келиши ва унинг Ўрта Осиёга ёйилиши. Қуръони Карим ва Ҳадислар.
2. Имом Ал-Бухорийнинг “Жомеъ ас-Саҳиҳ” асари- Ислом динининг муҳим тарихий манбаси эканлиги.
3. Имом Ал-Бухорийнинг.“Жомеъ ас-Саҳиҳ” асарида илм ўрганишнинг аҳамияти тўғрисида.


  1. Ислом динининг вужудга келиши ва унинг Ўрта Осиёга ёйилиши. Қуръони Карим ва Ҳадислар. Марказий Осиё халқларининг шаклланиши тарихининг мураккаб ва ўзига хос томонлари мавжуддир. Бу вазият уларнинг диний турмушларида ҳам ўз аксини топди. Исломнинг вужудга келишини таҳлил этишнинг ўша тарихий давр хусусиятлари, араб қабилалари ўртасида ҳукмрон бўлган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ва уларнинг диний-ғоявий ҳаёти билан боғлиқдир. Арабистон яримороли иқлим шароити ноқулай қумли саҳролар ва тоғлардан иборат бўлиб, кўчманчи аҳолиси V – VII асрларда чорвачилик билан шуғулланар эди. Яриморолнинг энг яхши иқлим шароитига эга бўлган қисмида жойлашган яман вилояти қадимдан ривожланган қишлоқ хўжалик ва маданият марказларидан бири бўлган. У ерда қулдорлик тузуми тараққий этган, сўнгги қулдорлик давлати бўлган Химъярийлар подшолиги эрамизнинг II асрида ташкил топган ва VI аср бошларида таназзулга юз тутган. Лекин яриморолининг бошқа минтақалари – сувсиз саҳролардан иборат бўлганлиги сабабли ўтроқ деҳқончилик фақат ва айрим жойларда саҳролар ўртасидаги кичик воҳалардагина бирмунча тараққий этган эди. Исломда пайғамбар сифатида эътироф этилган, қурайиш қабиласининг ҳошимийлар ҳонадонидан бўлган Муҳаммад ибн Абдулло (570 – 632) ислом таълимоти шаклланишида муҳим роль ўйнаган2 . Жаҳонда қарийб 1,2 млрд. киши Исломга эътиқод қилади. Мусулмонларнинг 2/3 қисмидан кўпроғи Осиёда яшайди ва бу қитъа аҳолисининг 20% идан ортиқроғини ташкил этади. Қарийб 30% мусулмонлар Африкага тўғри келади (қитъа аҳолисининг деярли ярми). Дунёда мусулмон жамоалари мавжуд бўлган 120 дан ортиқ, мамлакатдан 40 дан зиёди мусулмонлар аҳолининг кўпчилигини ташкил қилади — Шимолий Африка, Ғарбий Осиёнинг барча мамлакатларида (Кипр, Ливан, Исроил мустасно), Сенегал, Гамбия, Нигер, Сомали, Афғонистон, Покистон, Бангладеш, Индонезия ва бошқа баъзи мамлакатларда аҳолининг 80% дан ортиғи мусулмонлардир; бир канча мамлакатларда мусулмонлар аҳолининг ярмидан 80% игача ташкил қилади (Гвинея, Мали, Ливан, Чад, Судан). Малайзия ва Нигерияда карийб ярми, баъзи бир мамлакатлар (Гвинея-Бисау, Камерун, Буркина-Фасо, Сьерра-Леоне) да мусулмонлар озчиликни ташкил қилса ҳам, таъсир доираси кучли. Мусулмонларнинг сони жиҳатдан энг йирик давлатлар — Индонезия, Ҳиндистон, Покистон ва Бангладеш; мусулмонларнинг анчаси Марказий Осиё мамлакатлари, Хитой, Таиланд, Эфиопия, Танзания, Кипрда, Европанинг айрим мамлакатлари (Югославия, Албания, Буюк Британия, ГФР, Франция ва б.), Шимолий ва Жанубий Америка қитъаси мамлакатлари (АҚШ, Канада, Аргентина, Бразилия, Гайана, Суринам, Тринидад ва Тобаго)да, Австралияда, Фижи оролларида яшайди3 . Ислом VII асрда Ҳижоз (Ғарбий Арабистон) да пайдо бўлди. Унинг асосчиси Мухаммад (сав)дир. Ислом динининг пайдо бўлиши хусусида Ислом манбаларига асосланган диний анъанада у илоҳий ҳодиса, инсонларни тўғри йўлга солиш учун Аллоҳ томонидан юборилган охирги таълимот деб уқтирилади. Ислом талқинида дастлаб яҳудий ва христианлар ҳам айнан мусулмонлар эътиқод қилган худога ишонганлар. Шу худо, яъни Аллоҳ одамларга пайғамбар-элчилар юборган. Аммо инсонлар пайғамбарлар таълимотини бузганлар. Шунинг учун Аллоҳ инсонларга охирги расул этиб Мухаммад (сав)ни танлади, унга ўзининг каломи — Қуръонни нозил қилди. Муҳаммад (сав) олдин ўз ҳамшаҳарларини, сўнг барча арабларни кўплаб қабила худоларига сиғинишдан воз кечиш ва ягона худо — Аллоҳга эътиқод қилиш, солиҳ ҳаёт кечириш, у дунёда жаннатга тушиш учун бу дунёда эзгу ишлар қилишга даъват этди. Қуръонга кўра, араблар ва яҳудийларнинг умумий бобокалони Иброҳим Аллоҳга биринчи бўлиб имон келтирган. Демак, Ислом батамом янги эътиқод эмас, балки Иброҳимнинг қайта тикланган динидир. Ислом дини тарихини ўрганишда ўша даврдаги ижтимоий, иқтисодий ва маданий омилларни ҳисобга олиш керак. Ислом дини вужудга келган даврда Арабистон ярим оролида Макка ва Ясриб (Мадина) каби шаҳар-давлат (полис)лар бошқаларга нисбатан муайян устунликка эга эдилар. Бу шаҳарлар халқаро савдонинг энг йирик марказларидан бўлиб, иқтисодий ҳаёт жўшқин тус олганди. Шаҳар-давлатнинг келажак тараққиёти учун полис тузуми торлик қила бошлаган. Ҳижоз (Макка, Ясриб, Хайбар, Думат ал-Жандал, Тайма ва бошқа) ва умуман Арабистонни халқаро савдони барқарор қиладиган, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қодир ҳарбий кучга эга бўлган ягона салтанатга айлантириш давр талаби бўлиб қолган эди. Салтанат тузиш билан бир каторда Арабистон ярим оролидаги қабилаларнинг этник ва маданий жиҳатдан бирлашуви, ягона араб тили, оғзаки ва ёзма адабиёт, умумий фикрлашнинг шаклланиши ва ниҳоят, арабларнинг диний тафаккурида ўзгариш жараёнлари кечаётган эди. Бундай ҳаракатни бошқарган кишилар ўз фаолиятларини илоҳий илҳом билан асослай олган ҳолдагина муваффақиятга эриша оларди. Шундай қилиб, Муҳаммаднинг диний ва сиёсий фаолияти юқоридаги жараёнларнинг хусусий кўриниши бўлган. Муҳаммад (сав) ҳар томонлама баркамол инсон бўлгани учун, унинг шахсий фазилатлари туфайли яҳудий-христиан мазҳабларига яқин ғоя билан яшовчи махаллий ҳижозликлар ҳаракати ўзига хос хусусиятлар касб этди, диний ва сиёсий кучга эга бўлди; бу куч Исломнинг вужудга келишини энг муҳим тарихий воқеалардан бирига айлантирди. Муҳаммад (сав) 610 йилда 40 ёшида ўзининг диний фаолиятини бошлади ва ваҳий (илоҳий кўрсатма) олаётганини эълон қилди. Аммо, бир неча нуфузли яқин қариндошларини ҳисобга олмаганда, Макканинг кўпчилик аҳолиси, айниқса, қурайш қабиласининг зодагонлари унинг тарғиботларига очиқдан-очиқ қарши чиқдилар. Муҳаммад ўзга ерларда тарафдорлар излашга мажбур бўлди. Дастлаб бир гуруҳ мусулмонлар Ҳабашистонга кўчди, сўнг Макка зодагонлари билан маълум даврдан буён рақобатлашиб келаётган Ясрибдаги бану Авс ва бану Хазраж қабилаларининг вакиллари 622 йили мусулмон жамоасини ўзига қабул қилиш, Муҳаммадни умумий раҳнамо сифатида тан олишга рози бўлишди. Ясриб шаҳридаги мавжуд этник вазият ҳам шуни тақозо этганди. Ҳижра номини олган бу воқеа Ислом тарихида бурилиш ясади. Кўчиб ўтган кишилар мухожирлар (кўчиб келганлар), Мадинада Исломни қабул қилганлар ансорлар (тарафдорлар) деб аталдилар. Мадина ва Макка ўртасида бошланган кураш 8 йил давом этди (Бадр жанги, Ухуд жанги, Хандақ жанги ва бошқа). 628 йили Макка зодагонлари Муҳаммад билан келишишга мажбур бўлдилар (Ҳудайбия сулҳи). 630 йили мусулмонлар кўшини ҳеч қандай қаршиликсиз Маккага кириб борди. Макка аҳолиси ёппасига Ислом динини қабул қилди ва Муҳаммад (сав)ни Аллоҳнинг элчиси (расули) деб эътироф этди. Ана шундан бошлаб Макка Ислом дини марказига, Каъба мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳига айланган. Муҳаммад (сав) вафот этган 632 йилда Арабистон ярим ороли тўла бирлаштирилган, унинг аксарият аҳолиси Ислом динини қабул қилган эди. Арабистоннинг сиёсий, иқтисодий, этник ва маданий жиҳатлардан бирлашишида Ислом дини муҳим омил бўлиб хизмат қилди ва келажакда вужудга келган мусулмон оламининг мафкурасига айланди. Исломнинг муқаддас китоби Қуръони Каримдир. Мусулмончиликда бу китобнинг бутун мазмуни Аллоҳнинг ваҳий қилинган сўзи деб тушунилади. Исломнинг ақидалари, эътиқод талаблари, ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрлари, чеклаш ва тақиқлари Қуръон билан бирга унинг тафсирларида, ҳадис тўпламлари ва шариат қўлланмаларида, шунингдек, VIII – XII асрларда вужудга келган илоҳиёт адабиётларида ўз ифодасини топган. Ислом дини 5 «асос» ёки «устун» (аркон ад-дин ал-исломий)га эга: 1) калима келтириш; 2) намоз ўқиш; 3) рўза тутиш; 4) закот бериш; 5) имконият топилса ҳаж қилиш. Шулардан биринчиси имон ва қолганлари ибодат деб эътироф этилган. Имон 7 ақидани — Аллоҳга, унинг фаришталарига, муқаддас китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, такдир (яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг иродаси билан бўлиши)га ва ўлгандан кейин тирилишга ишонишни ўз ичига олади. Исломда хатна, рўза ҳайити, қурбонлик ва қурбон ҳайити, ақиқа, мавлид, худойи, ашуро каби ўзига хос диний маросимчилик таркиб топган. Бундан ташқари, махаллий халқларда Исломгача мавжуд бўлган урф-одатлар, жумладан, фол очириш, дам солдириш, азиз-авлиёларга, муқаддас жойларга сиғиниш ҳам Ислом маросимчилигига мослашиб кетган. Исломда илк даврдан пайдо бўлган энг биринчи йирик муаммо — олий ҳокимиятни эгаллашга пайғамбардан кейин ким ҳақлироқ, деган масала бўлди. Али тарафдорлари «шиа» номини олиб, Исломда биринчи бўлинишни бошлаб бердилар. Учинчи халифа Усмон айнан шу бўлинишнинг қурбони сифатида жон таслим қилди. Икки тараф — суннийлик ва шиалик ўртасидаги кураш асносида хорижийлар деб аталган учинчи йўналиш ҳам пайдо бўлди. Aммо Ислом тарихи узра суннийлик асосий йўналиш бўлиб келди. Ўрта асрларда ҳукмронлик қилган аббосийлар, салжуқийлар, айюбийлар, мамлуклар, усмонли турклар, темурийлар сулолалари суннийликда эдилар. Ҳозирги кунда ҳам суннийлар мусулмонларнинг мутлақ кўпчилиги (93%)ни ташкил этади. Бирдан-бир давлат – Эронда шиалик расмий диний йўналиш сифатида қабул қилинган. Ироқ, Ливан, Шимолий Яман, Озарбайжон ва Афғонистонда шиаларнинг йирик жамоалари мавжуд. Уммон ва Шимолий Африкада хорижийларнинг баъзи тоифалари сакланиб қолган. Мусулмон ҳуқуқшунослиги – фиқҳда 4 сунний (ҳанафийлик, шофиъийлик, моликийлик, ҳанбалийлик) ва 1 шиа (жаьфарийлик) мазҳаблари шаклланган. Мазҳаблар диний фирқалардан фарқ қилади. Фирқалар, асосан, географик ва иклимий омиллар ҳамда Исломни қабул қилган халқларнинг олдинги маданияти, анъаналари ва диний тасаввурлари таъсирида вужудга келган. Уларнинг аксарияти шиа йўналишига мансуб бўлиб, энг йириклари – имомийлар, исмоилийлар ва зайдийлар. Исломда илк даврлардан шариат (барча тўла риоя килиши керак бўлган қонунчилик) билан тариқат (фақат айримлар Аллоҳ хайрихохлигига муяссар бўлиши мумкинлиги) ёнма-ён ривожланиб келган. Тариқат асосчилари – муршидларнинг «вали-неъмати» асрлар оша ҳозирги авлодгача етиб келади, деган тушунча бор. VIII – IX асрларда Исломда диний-фалсафий оқим – тасаввуф пайдо бўлди. Шарқда энг машҳур бўлган тасаввуф тариқатлари – нақшбандийлик, қодирийлар, шозилийлардир. Мусулмон Шарқи VIII – XI асрларда тараққиётда Ғарбдан олдинда эди: ғарб олимлари мусулмон файласуфлари ва табибларидан сабоқ олишган; ғарб савдогари Ислом дунёсидаги савдонинг кўламига ҳавас билан қараган; шарқ товарлари ғарбда зеби-зийнат моллари ҳисобланган. Шарқ шаҳарларининг бойлиги ва ҳашамати ғарб учун афсонадек туюлган. Буларнинг барчасида асосий мафкура вазифасини бажарган Исломнинг ижобий хизмати буюк, албатта. Аммо XII – XIII асрлардан кейин мусулмон дунёси дастлаб турғунлик, сўнг таназзулга юз тута бошлади. Баъзилар консерватив (қотиб қолган) дин сифатида Ислом тараққиётга тўсиқ бўлди, дея унга катта айб қўймоқчи бўладилар. Аслида сўнгги ўрта асрларда юз берган мусулмон дунёсининг тушкунлиги жуда мураккаб ижтимоийиқтисодий омиллар билан боғлиқ бўлиб, ўша даврдаги Исломнинг ўзи ана шу тушкунликнинг муайян шаклидаги ифодаси эди. Ўтган аср 70 йилларининг охири – 80 йилларининг бошида халқаро ишларда ҳукумат даражасида ёки ноҳукумат даражасида иш олиб борувчи халқаро мусулмон ташкилотлари муайян мавқега эга була бошлади. Бундай ташки-лотлардан энг нуфузлиси Ислом конференцияси ташкилоти (Муназзамат ал-муътамар ал-исломи) бўлиб, у 1969 й. тузилган, унга 55 мамлакат (Ўзбекистан Республикаси 1996 й.дан) аъзо. Халқаро ноҳукумат мусулмон ташкилотлари орасида Ислом олами уюшмаси, Ислом олами конгресси, Ислом олами ташкилоти, Европа ислом кенгаши, Олий ислом кенгаши ва б.ни кўрсатиш мумкин. Улар, асосан, Исломни тарғиб қилиш ва ёйиш, диний арбобларнинг халқаро учрашувини ташкил қилиш, турли мамлакатлардаги Ислом жамоаларига ёрдам бериш билан шуғулланади. Ислом динининг Ўрта Осиёга кириб келиши ва тарқалиши бевосита араб истилолари ва араблар кўп асрлик ҳукмронлигининг ўрнатилиши билан боғлиқ. Ўрта Осиёга араб юришлари қарийб 643 – 644 йил атрофларида бошланган бўлса ҳам, ўлкани узил-кесил босиб олишга узоқ даврли курашдан сўнг фақат араб қўмондони Қутайба ибн Муслим ал-Боҳилий (704- 715) эришди. Минтақада янги сиёсий кучнинг пайдо бўлиши оқибатида Ўрта Осиё икки қисмга бўлинди: 1) Мовароуннаҳр («Икки дарё оралиғи») ва 2) Ароди ат-турк («Турклар ерлари», яъни арабларга бўйсунмаган ҳукмдорлар ерлари). Мазкур икки ҳудудда исломлашув жараёнлари турли хилда кеча бошлади. Араблар Марказий Осиё ҳудудига 674 йилдан бошлаб бостириб кира бошладилар. Босқинчи қўшинга халифаликнинг Хуросондаги ноиби Убайдуллоҳ ибн Зиёд бошчилик қилди. Ўшанда улар Пойканд ва Бухоро шаҳарлари ҳамда уларнинг теварагидаги туманларини талон-тарож қилдилар ва катта ўлпон 1 млн. Дирҳам пул ва 4000 асир ва бошқалар билан қайтдилар. Бундан кейин ҳам араблар Марказий Осиё устига бир неча марта талончилик юришлари уюштирдилар. 705 йилдана бошлаб араб қўшинларининг Марказий Осиёга исилочилик юришлари кучайди. Араб истилоси Марказий Осиёнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий тараққиётига катта зарар етказди: кўплаб катта ва бой шаҳарларнинг кулини кўкка совурилди, минг-минглаб кишиларнинг ёстиғи қуриди, Марв, Бухоро Самарқанда ва Хоразм кутубхоналарида сақланаётган миллион ноёб асарлар йўқ қилинди4 . VII аср охирларида ва VIII аср бошларидан бошлаб араблар Ўрта Осиё ерларини истило қилишга киришганлар ва VIII асрнинг биринчи ярмида уни ўзларига тўла бўйсундиришга муваффақ бўлганлар. Тарихчи олим Б.Аҳмедовнинг таъкидлашича, араблар бу ерларга гул кўтариб эмас, балки қилич яланғочлаб ва найза кўтариб келганлар. Буни араб тарихчилари Табарий, Яъқубий, Балазурий-Муқаддасийлар ҳам эътироф этганлар. Тарихий ҳақиқат шундан иборатки, араблар ташвиқот, тарғиботдан ташқари бу ерларни талаш, халқни асоратга солиш мақсадлари бўлгани инкор этилмайди. Шу ниятда улар маҳаллий аҳоли тилини, ёзувини ва динини йўқотиш учун ҳам зўрлик, ҳам маккорлик сиёсатини изчил амалга оширганлар. Ўрта Осиё халқларининг миххатга (руний ёзувлари) асосланган ҳарфларида ёзилган китоблари куйдириб ташланган, бу ҳарфни билувчилар қатли-ом этилган. Зардуштийлик динининг бир оқими бўлган маздаизм (дуализм)га эътиқод қилувчилар қувғин қилинган, ўлдирилган ёки улар қочиб кетганлар. Араблар зардуштийлик дини билан туташиб кетган урфодатлар, маросимларни қатъий тақиқлаб қўйганлар. Ҳатто жуда чуқур тарихий анъаналарга эга бўлган Наврўз байрамини тақиқлаганлар, аммо уни халқ хотирасидан чиқариб юборишга ожизлик сезган, унга ислом руҳини беришга интилганлар. Ўлкада араб истилочиларига қарши қаттиқ қўзғолонлар бўлиб ўтган. Муқанна бошлиқ қўзғолонларни араблар фақат маҳаллий аҳолининг орасини бузиш воситаси билан бостиришга муваффақ бўлганлар. Аммо бир ёмон ишнинг яхши томони ҳам бўлар экан. Араблар Ўрта Осиёда VII-VIII асрда авж олиб кетган ва халқни ҳолдан тойдирган қабилалар ўртасидаги урушларга барҳам бердилар. Натижада араб халифалигига қарам бўлган йирик давлат вужудга келди. Бунда Сомонийларнинг алоҳида ўрни бор. Улар исломни кенг ёйишда катта рол ўйнаганлар. Айни чоғда деҳқончилик, хунармандчиликни ривожлантириш учун илм-фанга йўл очганлар. «Давлати Сомониён» асарининг муаллифи Н.Неъматовнинг ёзишича, ўша замонда Мовароуннаҳр ва Хуросонда қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик ва чорвачилик юксак даражада ривожланган. Чунончи, Бухоро вилоятида, Зарафшон водийсида, Шоҳруд, Кармиш, Шопуркон, Варахша каналларида сув лиммо-лим оқиб, бутун атрофни яшнатиб турган. Самарқанд, Суғд, Афғонистон, Шимолий Эрон, Хоразм ерларидан иборат жуда катта худудда туркий қабилалар жамоасининг ўзаро бирикишидан иборат Қораҳонийлар салтанати вужудга келган. Булар даврида илм-маърифат, маданият анча ривож топиб, қатор юксак илмий, ижтимоий-фалсафий асарлар асосан туркий тилда яратилган. Бу асарлар сирасига биринчи навбатда эслатиб ўтилган Маҳмуд Қошғарийнинг «Девони луғатит турк», Юсуф Хос Ҳожибнинг «Бахт-саодатга элтувчи билим» асарлари билан бир қаторда Аҳмад Югнакийнинг «Ҳибат-ул-ҳақойиқ», Тавсиф, Рабғузийнинг «Қиссаи Рағбузий» каби асарлари киради. Тарихчи Б.Аҳмедов «Ибн Сино даври» асарида таъкидлаб ўтганидек, «Айниқса Бухоро, Самарқанд, Шош, Гурганж, Балх, Хирот, Марв ва Нишопур каби шаҳарларда ҳунармандчилик гуллаб-яшнаган. Ўлкадаги ҳунармандчилик саноати ички бозорларда эҳтиёжини қондирибгина қолмай, ташқи бозорлар учун ҳам мўл-кўл маҳсулот ишлаб чиқарарди.»Бу ердаги шаҳарлардан қўшни мамлакатларга олиб бориладиган моллар турлитуманлигини ал-Муқаддасийнинг қуйидаги сўзларидан билиш мумкин: «Термиздан-совун ва дока, Бухородан – майин газламалар, жойнамозли гиламчалар, меҳмонхоналарга тўшаладиган гилам, шолча ва кигизлар, мис чироғдонлар, қалай идишлари, чарм, ўткир наша ва олтингугурт, Хоразмдан қундуз, қоплон, сувсар, кўзан, латга мўйналари, пўстак, шам, асал, холва ва бошқа нарсалар чиқарилар эди». Тоғ маъданларидан қазиб олиш саноати ҳам анча ривожланган эди. Истахрий, Ибн Хавкал, Мақдисий маълумотларига кўра, ўша вақтларда Ўрта Осиё ерлари қаъридан олтингугурт, қўрғошин, кумуш, олтин, феруза, темир, кўмир, нефть, газ, туз ва бошқа моддалар қазиб олинарди. Иқтисодий ҳаёт талаблари тақозоси билан Марказий Осиёда илм-фан тарққиёти янги босқичга кўтарила бошлади. Буюк аждодларимиз ўзбек халқини, ўлканинг бошқа халқларини бутун оламга машҳур қилганлар. Мазкур маданият оламга Мусо Ал-Хоразмий, Ал-Фарғоний, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Умар Хайём ва Навоий каби қатор етук сиймоларни етказиб берганки, улар билан бутун башарият фахрланади. Бу даврга келиб фалсафа, ахлоқ, сиёсат, ҳуқуқ, санъат ислом диний ақидалари билан уйғунлашиб бораверган. Оқибатда Осиё ва Европа қитъалари худудларида ягона тилда ривожлантириладиган фанлар, маънавий қадриятлар вужудга кела бошлаган. Албатта, араб тилидан бошқа тилларда, жумладан, туркий, форс тилларида ҳам адабиёт, санъат ва бошқа маънавий маданият намуналари пайдо бўла бошлаган ва ривожланган. Асотирлар ва ривоятларда турли халқ, қабила ва элатларни муштарак этувчи қадриятлар тарғиб этила бошлаган.5 Ислом туфайли рўёбга келган маданият жаҳон маънавиятида салмоқли из қолдирган салоҳиятли сиймоларни етиштириб чиқарган. Уйғониш даврига хос қамровли улкан олиму алломаларни майдонга олиб чиққан. Деярли унутилаёзган қадимий юнон, румо файласуф ва табиётшуносларнинг буюк асарларини қайтадан тиклаган. Араб тили ҳукмрон бўлган ва кенг тарқалган қатор мамлакатларда ўша даврнинг академиялари (байтул ҳикматлари) вужудга келган. Фозилу фузалолар, ҳакиму ҳукамоларга хос бўлган барча улуғ фазилатларга эга бўлган. Чунончи, мазкур даврда яшаган ҳар бир аллома бир нечта тилни билар, бир қанча мамлакатлар урф-одати билан танишган эди. Худди шундай комил сифатларга эга бўлган дин ва дунёвий фанлар, давлат арбоблари фаннинг, ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида зўр ғайрат билан меҳнат қилиб, бир вақтнинг ўзида ҳаким, файласуф, шоир, мухаддис, мунажжим, давлат арбоби вазифаларини ғоят катта масъулият билан адо этганлар. Масалан, Ибн Сино буюк ҳаким, тиб олими бўлиши билан бирга нозик дидли шоир, кўзга кўринган файласуф, нафосатга бой носир ҳамда мунажжим бўлган. Унинг асарларида ўз даврининг илғор ижтимоий-сиёсий ва фалсафий ғоялари чуқур акс этган. Маънавий маданий, инсонийлик фазилатлари ўрта аср Ўрта Осиё даврида нечоғлик кенг қулоч ёйганлиги ҳақида ўша давр сайёҳи Ибн Баттутанинг хотираларидан илғаб олса бўлади. Чунончи, у бундай деб ёзган: «Бутун оламда хоразмликларга ўхшаган чиройли ахлоқли, олижаноброқ, хорижийларга нисбатан меҳмондўст кишиларни учратмадим». Бу даврларда Ўрта Осиё шаҳарларига келган ҳар бир сайёҳ ўз хотираларини энг яхши тасаввурлар билан бойитганлиги бежиз эмас. Дарҳақиқат ўз тарихий маданиятини қўшни мамлакатлар маънавияти, урф-одатлари билан янада бойитган аждодларимиз нисбатан мустақил ва тўкис ҳаёт кечиришга интилганлар. Барча иш ва амалий фаолият Қуръон дастурларига асосланган. Тадқиқотчилар араб маданиятининг аҳамияти ҳақида сўзлаб, қуйидагиларни ёзганлар: «Аббосийлар тахтга чиқишлари билан барча мусулмонлар (ўз социал мавқеларига кўра) ҳуқуқда тенг бўлдилар, бутун халифаликда исломлаштириш ва араб тилини ёйиш бошланди, чунки бу тилда Қуръон ваҳий бўлган ва диний – ҳуқуқий ривоятлар (сунна) оғизданоғизга кўчиб юрган».6 Шундай қилиб, аббосийлар даври (IX аср) араб маданияти, жумладан, мусулмон маданияти Ўрта Осиё худудларида ҳам тарқала бошлаган давр бўлиб, бу даврда бутун бошли бир халифалик худудидаги халқлар бирбирларининг урф-одатларини, маданиятларини ўзлаштириб, маълум маънода турмуш тарзларини ҳам тубдан ижобий ўзгартириб юборганлар. Маданий ҳаётни ислом маънавияти билан тўлдирилганлиги исломга зид маданият турларини йўқотишга ҳам олиб келган. Бухоро ва Самарқандда зардуштийликнинг ибодатхоналари, уларда эса ўз ўтхоналари мавжуд бўлган. Манбаларда несториан христианларнинг ва бутларининг кўплаб аниқ тафсилотлари баён этилган. Масалан, Самарқанддаги бош бутхонани араблар ёқиб ташлаганларида ёғочдан ишланган бутлардан 50 минг мисқол тилла олинган. Бу ерда эритилган бир бутдан 24 минг мисқол кумуш олинган. Самарқанд ва Бухородаги ибодатхоналар жуда бой, уларда тилла ва кумушлардан ишланган жиҳозлар, қимматбаҳо тошлар мавжуд бўлган, масалан, марваридларнинг катталиги хатто товуқ тухумича бўлган. Исломни Ўрта Осиё халқлари ҳаётига киритишда турли усул ва йўллардан фойдаланилган бўлса-да маҳаллий халқлар томонидан унга ижобий муносабат кун сайин орта борган. Исломий қадриятларнинг халқларда тарихан шаклланган урф-одатлари ва анъаналарининг кўп жиҳатлари билан уйғунлашиши юзага келган. Натижада миллий ва исломий қадриятлар халқлар қалбидан тобора чуқур ўрин олиб, уларнинг турмуш тарзи ва маънавиятини бойита борган. Ҳозирги кунда маданиятимиз ривожланишида ислом динининг ўрни. Марказий Осиё худудига кенг тарқала бошлаган ислом дини, унинг таълимотлари асосида дунёга келган маънавий маданият ҳозирги кунга қадар ардоқли бўлиб қолмоқда. Албатта, мусулмон маданияти деб ном олган улкан маънавий қадриятларни фақат ислом динидан иборат қилиб қўйиш тўғри бўлмайди. Лекин шунга қарамай, ҳаёт қамрови жиҳатларига кўра, маданиятлар яқинлашуви ижтимоий тафаккурнинг сиёсий ва маънавий соҳаларнинг барча томонларини янада кенгайтирган. Ана шу маданиятлар муштараклигида янги «араб тили маданияти» деган маънавий бойликцивилизация вужудга келган, маданиятлар яқинлашуви ҳозирги кунда урфодат, анъана, турмуш тарзи яқинлигига олиб келди. Аксарият кишиларда исломга эътиқод қилиш, ҳатто миллий бирликда ҳам алоҳида мазмун касб этмоқдаки, буни биз кундалик турмушда кузатиб турибмиз.


  2. Download 120,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish