Соф монополия ва бозор хокимияти
Рақобатлашган бозорда жуда кѝп сотувчилар ва харидорлар катнашади, шу сабабли
улардан бирортаси хам товар нархига таъсир қилаолмайди, нархни бозорнинг ѝзи талаб ва
таклифга кѝра шакллантиради. Сотувчилар ва харидорлар бу нархни қабул қиладилар ва шу
нархга кѝра қанча маҳсулот сотиш керак ѐки қанча маҳсулот сотиб олиш кераклиги бѝйича
қарор қабул қиладилар. Соф монополия рақобатлашган бозорнинг акси булиб, бу ерда битта
сотувчи ва кѝплаб харидорлар катнашади. Соф монополистнинг рақобатчиси йуқ.
Соф монополия маҳсулот ўрнини босадиган бошқа маҳсулот бўлмаган
худудларга вужудга келади. Умуман олганда жахон ва миллий бозорларда битта
маҳсулотни битта сотувчи томонидан сотилиши камдан-кам учрайди. Соф монополия кѝпрок
маҳаллий бозорларга хос бѝлади. Масалан, тумандаги ягона китоб магазини, ягона телефон
станцияси, ягона тиш доктори, ягона жаррох ѐки булмаса маҳалий коммунал хѝжалиги
хизмати. Юқорида келтирилган субъектлар бозор шароитида нархга таъсир қилиш учун реал
хокимиятга эга.
Соф монополиянинг вужуга келишига таъсир қилувчи яна бир омил бу –
тармоқка кириш тўсикларининг кучлилигидир. Бирор маҳсулотни сотишдан тушадиган
иқтисодий фойда юқори бѝлса, бу рақобатлашган бозор шароитида бошқа фирмаларни хам
шу бозорга кириб келиши учун сигнал бѝлар эди. Агар монопол фирма иқтисодий фойда ола
бошласа, бу бошқа фирмаларни хам ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ундайди. Демак,
соф монополияни саклаб колиш учун, бошқа рақобатлашмокчи бѝлган фирмалар учун
махсус тѝсиклар булишини такозо қилади. Тармоқка кириш тусиклари – бу монопол фирма
бозорига бошқа сотувчиларни кириб келишини тѝхтатувчи чекланишлар.
Тармоқка кириш тўсикларидан қуйидагиларни кўрсатиш мумкин.
4.
Давлат томонидан берилган махсус хукуқ. Масалан, маҳаллий хокимиятларда аҳолига
транспорт хизмати кѝрсатиш, почта хизмати кѝрсатиш, коммунал хизматни кѝрсатиш ва
алока хизмати кѝрсатиш буйича монопол хукуклар бериб, расмий тѝсиклар яратади.
5.
Патентлар ва муаллифлик хукуки. Янги технология яратганлар учун патент ва
муаллифлик хукуки берилиши, уларга ушбу янгиликни сотишда, ундан фойдаланиш учун
лицензия беришда монопол хукук берилади. Лекин бундай хукук маълум муддатгача кучга
эга бѝлади. АКШда патент қонунига кура ихтирочи ѝз ихтиросига 17 йил эгалик қилади.
6.
Бирор бир ишлаб чиқариш ресурси таклифига эгалик қилиш. Масалан, Американинг
«Де Бирс» компанияси жахонда сотиладиган, кайта ишланмаган олмоснинг бозорида
монопол хокимиятга эга. Юқоридагилардан ташқари инсоннинг ноеб қобилияти ва билими
хам монополияни вужудга келтиради.
Ишлаб чиқариш масштаби кенгайишининг мусбат самараси хам тармоқка кириш учун
тѝсик бѝлиши мумкин. Масалан, автомобил заводи маълум миқдорда автомобил ишлаб
чиқаришга эришгандагина, унинг умумий ҳаражатлари минимал бѝлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |