14-МАЪРУЗА
ТАБИИЙ МУҲИТЛАРДА МЕТАЛЛАР КОРРОЗИЯСИ
14.1. Металларнинг атмосфера коррозияси.
9.2. Металларнинг тупроқ шароитидаги коррозияси
9.3. Металларнинг денгиз коррозияси
9.4. Машина ва жиҳозларнинг коррозион емирилишига
конструктив факторларнинг таъсири дренаж
Таяч сўзлар: металлконструкция, атмосфера коррозияси, намлик, конденсация, нисбий намлик, оксид плёнкаси, адсорбция, катод жараёни, экран, агрессив модда, бевосита зарар, билвосита зарар, капилляр намлик, гравитацион намлик, дайди ток, дренаж, биохимик коррозия, аэробик бактерия, анаэроб бактерия, промилл.
9.1. Металларнинг атмосфера коррозияси.
Машиналар, аппаратлар ва металлконструкциялар ўзининг вазифасига кўра табиий ёки саноат муҳитларда ишлайди. Технологик муҳитларнинг характери коррозион жараёнларнинг қонуниятларига сезиларли таъсир қилади ва металларни коррозиядан ҳимоя қилишдек асосий муҳандислик масаласини ҳал қилишда турли қарорлар қабул қилишни тақозо қилади.
Кўпгина металлоконструкциялар табиий муҳитларда, жуда кўп пўлат ишоотлар атмосфера шароитларида эксплуатация қилинади. Магистрал ва кон қувур ўтказгичлари, сув қувурлари, нефт ва газ конлари қудуқларининг колонналари ер остида ишлатилади. Ер остида ишлатиладиган пўлатнинг умумий массаси 200 млн тоннадан ортади. Тупроқ коррозиясига маҳкум бўлган пўлат иншоотларининг умумий сирт юзаси 1,5 миллиард м2 дан зиётдир.
Портлар, причаллар, кемалар ва шу кабиларнинг металл конструкция-лари денгиз суви билан доимий контактда бўлиб, шўр сув коррозиясига учрайдилар.
Табиий шароитдаги коррозия жараёнларининг барчаси электрокимёвий механизм бўйича кечади. Бироқ, ҳар бир табиий муҳит ўзига хос хусусиятга эга.
Нормал Ер атмосферасида ишлатиладиган иншоотлар ва жиҳозлар-нинг коррозияси атмосфера коррозияси дейилади.
Коррозиянинг тезлиги ва коррозион емирилишнинг кўриниши металлнинг табиати, атмосферанинг ифлосланганлик даражаси (ГОСТ 16350-80) ва намлигига боғлиқ бўлади. Ўртача олганда металллар коррозиясининг атмосферадаги тезлиги тупроқдаги ва денгиз сувидаги тезлигидан бирмунча пастдир.
Атмосфера коррозиясининг асосий омили сув бўлиб ҳисобланади. Ҳавонинг нисбий намлиги 60% гача бўлганда металл сиртида намлик аломатлари сезилмайди. Бундай ҳолда коррозия кимёвий механизм бўйича боради. Металл сиртида ҳосил бўлган оксид плёнкаси ҳимоявий хусусиятга эга бўлиб, коррозион емирилишларнинг ривожланишини секинлатади (9.1-расм). Ҳавонинг нисбий намлиги 60-70% га тенг бўлганда, намликнинг конденсацияланиши бошланади ва металл сиртида сувнинг адсорбцион плёнкаси пайдо бўла бошлайди. Металл сиртида намликнинг конденсацияла-ниши бошланадиган нисбий намлик критик намлик дейилади. У металлнинг ҳолати ва ҳаво атмосферасининг ифлосланганлик даражасига боғлиқ.
Ҳавонинг нисбий намлиги 100% га яқинлашганда ёки металл бевосита ҳўл бўлганда (туман, ёмғир сабабли) сиртда кўринадиган фазавий сув қатламининг ҳосил бўлиши кузатилади.
Кўрсатилган уч турдаги ҳолат коррозия жараёнининг кечиш механизми билан бир-биридан фарқ қилади. Юқорида айтилганидек, қуруқ коррозия соҳасида жараён кимёвий механизм билан боради ва металлнинг емирилиш тезлиги унча юқори эмас. Оксид плёнкасининг ўсиши дастлабки секундлар ва минутларда амалга ошади. Икки-уч соатдан сўнг плёнканинг қалинлашуви тўхтайди. Бунда плёнка қалинлигининг энг юқори қиймати темир учун 30–40Å ни, зангламайдиган пўлатлар учун эса 10–20Å ни ташкил қилади.
Намликнинг адсорбцион қавати юзага келганда металл сиртида электролит пойдо бўлади. Бундай шароитда жараён электрокимёвий механизм билан амалга ошади ва коррозия тезлиги сезиларли ортади. Намлик плёнкаси юпқа бўлганлиги сабабли ундан кислород бемалол ўтади ва катод жараёни осон кечади. Анод
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |