8.5. Материалларнинг коррозион-механик
таъсирларга чидамлилигини синаш.
Материалларнинг коррозион ёрилишга (КЁ) мойиллигини баҳолаш учун намуналарни ўрганилаётган коррозион муҳитда, доимий чўзувчи кучланиш остида ёки деформациянинг доимий катталиги ва тезлиги билан синовлар ўтказилади.
Биринчи ҳолда бузилишгача бўлган вақтнинг кучланиш катталигига боғлиқлиги аниқланади. Бошланғич механик кучланиш σб да металл бузилгуча кетган вақт КЁ га нисбатан металл чидамлилигининг мезони ҳисобланади. σб дан кичик қийматларда синов қанчалик узоқ давом этмасин, КЁ вужудга келмайди.
Иккинчи гуруҳ усулларининг асосида намуналарни чизиқли бузиш механикаси тамойилларидан фойдаланиб, олдиндан ҳосил қилинган дарзлари билан синаш усули ётади. Бу ҳолда кейинчалик ёрилишга сабаб бўладиган дарзларнинг стабил ўсишига олиб келувчи, дарзлар юқорисидаги кучланиш интенсивлигининг коэффициенти КЁ га чидамлилик мезони бўлиб ҳисоб-ланади. Бу мезон «кучланиш интенсивлиги K1— дарзларнинг ўсиш тезлиги da/dτ» диаграммасини тузиб аниқланади, бунда а – дарзнинг чуқурлиги.
Материалларнинг коррозион-чарчашга мустаҳкамлигини аниқлаш учун бузилишнинг чизиқли механикаси усуллари қўлланилади. Таъсир этганда синов базаси деб аталадиган маълум цикллар сонидан сўнг бузилиш содир бўладиган кучланиш (чарчашнинг шартли чегараси) материал чидамлилиги-нинг мезони сифатида қабул қилинади.
Материалнинг тозалиги, сиртдаги дағалликларнинг камлиги, буюм диаметрининг катталиги унинг умрбоқийлигини узайтиради. Шу сабабли синаш учун мўлжалланган намуналарнинг шакли, ўлчами ва сифати регламентланган (ГОСТ 25.502-79 ва ГОСТ 2189-73).
8.6. Коррозион мониторинг
Исталган аппарат ёки конструкциянинг «Ҳаёт цикли» тўртта – лойиҳалаш, тайёрлаш, ишлатиш ва реновация (реконструкция, таъмирлаш) босқичларидан иборат.
Жиҳозлар коррозион ҳолатини (уларни лойиҳалаш, ишлатиш, реновация босқичларида) баҳолашнинг самарали усули коррозион мониторинг ҳисоб-ланади. Бу жараён мумкин бўлган коррозион нохушликлар ҳақида замона-вий маълумот олиш мақсадида олиб бориладиган объектлар коррозион ҳола-тининг ташхислари ва барча турдаги кузатишлар мажмуини қамраб олади.
Мониторинг регламенти ташхисланадиган тизимнинг ишлатилиш шароитларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ишлатиш босқичида жиҳознинг коррозион мониторинги унинг ҳолатини узлуксиз (ёки даврий) назорат қилишдаги қуйидаги усуллардан ташкил топади: визуал кўздан кечириш; жиҳознинг ноқулай қисмларини телеметрик тизимлар ёрдамида кўздан кечириш; коррозион муҳитнинг технологик хоссаларини (оксидланиш-қайтарилиш потенциали, металл конструкцияси элементларининг эриш маҳсулотлари борлиги, коррозион-актив агентлар концентрациясининг ўзгариши ва б.) аниқлаш; металл потенциалини аниқлаш; намуна-гувоҳларнинг коррозия тезлигини аниқлаш; намуна-гувоҳларнинг электр қаршилигини аниқлаш; ултратовуш, магнитометрик ва акустик дефектоскопия.
Реновация босқичидаги мониторинг конструкцион ва қайта тиклаш бўйича техник ечимларнинг назоратини ҳамда бу ишларни ҳисобга олган ҳолда унинг кейинги фаолиятини ташхислашни ўз ичига олади.
Назорат саволлари
Do'stlaringiz bilan baham: |