O’zbеkistоn rеspublikаsi оliy vа o’rtа mахsus tа’lim vаzirligi nizоmiy nоmidаgi tоshkеnt dаvlаt pеdаgоgikа univеrsitеti



Download 0,5 Mb.
bet37/103
Sana20.06.2022
Hajmi0,5 Mb.
#679952
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   103
Bog'liq
12 вариант. Оила педагогикаси

8- Мавзу: ОИЛА ТАРБИЯСИ МАЗМУН ВА МОҲИЯТИ
РЕЖА:
1. Оилада ташкил этиладиган маънавий-ахлоқий тарбия.
2. Оилада ақлий тарбияни ташкил этиш.
3. Оилада болаларни меҳнатсеварлик ва эстетик руҳда тарбиялаш.
4. Оилада жисмоний ва жинсий тарбияни ташкил этиш.
5. Оилада экологик ва ҳуқуқий тарбияни йўлга қўйиш.
6. Оиланинг болаларни иқтисодий муносабатларга тайёрлашдаги ўрни.


Таянч тушунчалар: тизим, оилавий муҳит, маънавий-ахлоқий тарбия, оилада болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, оилада болаларни меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш, оилада ташкил этиладиган эстетик тарбия, оилада жисмоний тарбияни ташкил этиш, оила шароитида болаларни иқтисодий муносабатларга тайёрлаш.


Назорат саволлари:
1. Оилада ташкил этиладиган маънавий-ахлоқий тарбиянинг мақсади нимадан иборат?
2. Ота-оналар оила шароитида ақлий тарбияни ташкил этишда нималарга эътиборни қарата олишлари лозим?
3. Сизнингча, болаларда меҳнатсеварлик хислатини шакллантириш осон кечадими?
4. Оилада болаларни эстетик руҳда тарбиялашда нималар эътиборга олиниши зозим?
4. Оилада жисмоний тарбияни ташкил этиш қандай ҳолатларда самарали кечади?
5. Оила тарбияси негизида жинсий тарбия ва уни самарали ташкил ташкил этиш қанчалик муҳим?
6. Фарзандларнинг экологик онгга эга бўлишлари учун ота-она қандай йўл тутишлари зарур?
7. Оила муҳитида болаларни ҳуқуқий саводхон қилиб тарбиялаш мумкинми?
8. Оиланинг болаларни иқтисодий муносабатларга тайёрлашдаги ўрни қандай?


Оилада ташкил этиладиган маънавий-ахлоқий тарбия. ахлоқ барча инсоний муносабатларнинг асоси бўлганлиги сабабли ижтимоий тарбияни негизида болаларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилади. педагогик манбалардан бирида оилада “ижтимоий-ахлоқий меъёрлар мазмунидан хабардор этиш, уларга ахлоқий меъёрларнинг ижтимоий аҳамиятини тушунтириш, уларда ижтимоий-ахлоқий меъёрлар (талаб ва таъқиқлар)га нисбатан ҳурмат ҳиссини қарор топтириш асосида ахлоқий онг ва маданиятни шакллантириш мақсади кўзланади”67. юқоридаги фикрга таянган ҳолда шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, оилада ёки таълим муассасаларида бўлишидан қатъий назар маънавий-ахлоқий тарбия қуйидаги йўналишларда ташкил этилади:

  1. болалар онгида одоб, ахлоқ ва ахлоқий сифатлар каби тушунчаларни шакллантириш;

  2. мавжуд назарий тушунчалар асосида болаларда муайян маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантириш;

  3. болаларда ижтимоий ва табиий борлиққа нисбатан ижобий ахлоқий муносабатни шакллантириш.





Ота-оналар оила шароитида маънавий-ахлоқий тарбияни уюштиришда болаларнинг энг олий ахлоқий сифатлар – ота-онани ҳурмат қилиш, оиланинг катта ёшли аъзоларга ғамхўрлик кўрсатиш, атрофдагиларга меҳр-муҳаббатли бўлиш, катталарни иззат қилиш, тўғрисўзлик, меҳнатсеварлик, камтарлик, инсонпарварлик, ор-номус, ғурур, виждон, сахийлик, ҳар қандай жараёнда ҳам адолатли бўлиш, интизомлилик, ижтимоий фаоллик, чин фуқаролик, оилапарварлик ва бошқаларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратишлари лозим.
“Шахсда мазкур сифатларнинг қарор топишида оиладаги соғлом муҳит, оила аъзоларининг психологик жиҳатдан ўзаро яқинликлари, эҳтиёж, қизиқиш ва ҳаётий ёндашувиларидаги умумийлик, бир-бирларини ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлай олишлари, ота-оналар томонидан барча фарзандларига нисбатан қўйилаётган талаблар, шунингдек, уларга кўрсатилаётган эътиборнинг бир хил бўлиши оила тарбиясида ижобий натижаларга эришишнинг омиллари саналади. оилада муайян анъананинг қарор топганлиги, унга оила аъзолари томонидан билдирилаётган ҳурмат, шунингдек, кекса авлод вакилларининг шахси, уларнинг ижобий сифатлари, меҳнатда эришган (гарчи у оддий бўлса ҳам) ютуқлари, атрофдагилар билан муносабати борасидаги суҳбат ёки хотираларнинг ташкил этилиши болаларда ҳаётий эътиқоднинг шаклланишини таъминлайди”68.
Маънавий-ахлоқий тарбия негизида ватанпарварлик тарбияси, уни ташкил этиш ҳам муҳим ўрин тутади. мустақиллик йилларида оилаларда маънавий-ахлоқий тарбияни ташкил этиш жараёнида болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳам жиддий эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир. зеро, мамлакат мустақиллиги ва юрт озодлиги ватанпарвар шахсларнинг саъи-ҳаракатлари эвазига таъминланади. ватан мустақиллигига эришиш қанчалик қийин бўлса, уни ҳимоя қилиш, мустақилликни сақлаб қолиш ҳам шунчалик мураккаб жараёндир. шу сабабли оилалар ҳам таълим муассасалари каби мамлакат мустақиллигини ҳимоялашга тайёр бўлган ватанпарвар шахсларни тарбиялаб вояга етказишга ўз ҳиссасини қўша олиши керак. оилада ватанпарварлик тарбиясини ташкил этар эканлар, ота-оналар, энг аввало, ўз фарзандлари онгига ватанпарварлик ва ватанпарвар шахс тушунчаларини сингдира олишлари лозим бўлади.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish