Kаfеdrа mudiri: …….
Fаnning o’quv-uslubiy mаjmuаsi Pеdаgоgikа vа psiхоlоgiya fаkultеti o’quv-uslubiy Kеngаshining 2020 yil __ аvgustdаgi 1-sоn yig’ilishidа muhоkаmа qilinib, o’quv jаrаёnigа tаdbiq эtish uchun tаsdiqlаndi.
Fаkultеt dеkаni: ........................................
MUNDARIJA:
TITUL
|
1-2
|
MUNDARIJA:
|
3
|
MА’RUZАLАR MАTNI
|
|
Оilа pеdаgоgikаsi – fаn sifatida
|
5-20
|
Сhet elda oila pedagogikasi fanining rivojlanish tarixidan
|
21-31
|
O’zbekistonda oila pedagogikasi fanining rivojlanish tarixidan
|
31-40
|
O’zbekistonda oila pedagogikasi fanining rivojlanishining ijtimoiy-iqtisodiy, mer’yoriy-xuquqiy asoslari
|
40-48
|
Oila va uning vazifalari.
|
48-57
|
Oila turlari.
|
57-64
|
Zamonaviy oilalar rivojining o’ziga xos xususiyatlari.
|
64-70
|
Oila tarbiyalasi mazmuni va mohiyati
|
70-76
|
Oilada tarbiyasi metod, shakl va vositalari
|
77-83
|
Оilаdа bоlаlаr bilan muloqotni yo’lga qo’yishning pedagogik-psixologik shart-sharoitlari
|
84-88
|
Ta'lim muаssаsаsi, o’qituvchilar, sinf(guruh) rahbarining o’quvchilarning ota-onalari bilan olib boradigan ishlari shakllari
|
89-94
|
FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR VA MANBALAR RO’YXATI
|
95-97
|
AMALIY MАSHG’ULОTLАRI ISHLАNMАLARI
|
98-108
|
MUSTАQIL TА’LIM MАSHG’ULОTLАRI
|
109
|
GLОSSАRIY
|
110-127
|
FАN DАSTURI
|
|
ISHCHI FАN DАSTURI
|
|
MA”RUZA MATERIALLARI
1-мавзу: ОИЛА ПЕДАГОГИКАСИ – ФАН СИФАТИДА
РЕЖА:
1. “Оила педагогикаси” фанининг мақсади, вазифалари ва предмети.
2. “Оила педагогикаси” фанининг бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги.
3. “Оила педагогикаси” фанининг илмий тадқиқот методлари.
Таянч тушунчалар: оила, никоҳ, қон-қариндошлик, ота-она, фарзандлар, кекса авлод (бува, буви), қариндошлар, педагогика, оила педагогикаси, оила тарбияси, оила анъаналари, оила тарбияси тамойиллари.
Назорат учун саволлар:
1. “Оила педагогикаси” қандай фан?
2. Фанининг предметини нима ташкил этади?
3. Фан ўз олдига қўйилган қандай вазифаларни ҳал қилади?
4. “Оила педагогикаси” фани билан “Педагогика назарияси ва амалиёти” фани ўртасида қандай узвий алоқадорлик мавжуд?
5. “Оила педагогикаси” фани ва “Оила психологияси” фанлари ўртасида алоқадорлик мавжудми?
6. Оила, оилавий муносабатларга доир муаммолар қандай илмий педагогик тадқиқ методлари ёрдамида тадқиқ этилади?
7. Оила педагогикаси фан сифатида қандай ривожланиб келмоқда?
“Оила педагогикаси” фанининг мақсади, вазифалари ва предмети. Ҳар қандай жамият оилалардан таркиб топади. Оила жамиятнинг кичик, бироқ, энг асосий бўғини саналади. Зеро, жамиятнинг мавжудлиги унда яшовчи кишиларни ўз ичига олган оилаларнинг борлиги билан белгиланади. Шунга кўра оила ва жамият ўртасидаги алоқанинг мустаҳкамлиги, бир-бирини тақозо этиши ниҳоятда муҳим. Бу муҳимлик жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий жиҳатдан ривожланиши учун нафақат таълим муассасаларида, балки оилада ҳам бола (фарзанд)лар тарбиясини тўғри, самарали ташкил этишни тақозо қилишида акс этади.
Кишилик тараққиётининг турли босқичларида ҳам оила тарбиясига алоҳида эътибор қаратиб келинган. Тўғри, баъзан бу эътибор бир қадар сустлашган (собиқ Иттифоқ даврида социализм ғояларига кўра шахснинг тарбиясида оила эмас, балки жамиятнинг етакчи ўрин тутиши алоҳида уқтирилар эди). Бироқ, шуни алоҳида атиб ўтиш лозим, ҳеч бир жамият ва ижтимоий тузумда оиланинг шахс тарбиясидаги аҳамияти, ўрни ва роли бутунлай инкор этилмаган.
Ўзбекистон ҳудудида эса қадим-қадимдан оиланинг ижтимоий-тарбиявий кучга эгалиги алоҳида эътироф этилиб, юксак баҳоланган. Ўзбекистон мустақиллиги йилларида эса бу баҳонинг қиймати янада ошди. Жумладан, “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” рисоласида оиланинг жамиятда тутган ижтимоий мавқеи, унинг жамият тараққиётига қўшадиган ҳиссаси, шахс тарбиясида ғоявий асос бўлувчи мафкуравий қарашларни шакллантиришдаги ролига алоҳида урғу берилади: “Оила – мафкуравий тарбиянинг энг муҳим ижтимоий омилларидан биридир. Чунки оила – жамият негизи бўлиб, кўп асрлик мустаҳкам маънавий таянчларга эга. Миллий мафкурамизга хос бўлган илк тушунчалар, аввало, оила муҳитида сингади. Бу жараён боболар ўгити, ота ибрати, она меҳри орқали амалга ошади.
Оиладаги соғлом муҳит – соғлом мафкурани шакллантириш манбаидир”1. Шу билан бирга ушбу рисолада “жамиятда ҳар бир оиланинг мустаҳкамлиги, фаровонлигини, ўзаро ҳурмат ва аҳилликни таъминлаш” республика маънавий ҳаётида устувор ўрин тутадиган миллий мафкурани шакллантириш, унинг мақсадларни амалга оширишда таянч бўлиши айтиб ўтилади.
Дарҳақиқат, оила ва жамият ўзаро яхлит экан, ўз-ўзидан ижтимоий тараққиётнинг негизи унинг муҳим бўғинида ташкил этиладиган тарбия мазмуни, ғоя ва тамойиллари асосида қўйилиши шубҳасиз. Шу сабабли Ўзбекистон тарихий тараққиётида янги давр бўлган мавжуд шароитда оилада болаларни тарбиялаш масаласига ҳам янгича ёндашувни қарор топтириш тақозо этилмоқда.
Миллий мустақилликка эришилгач, Ўзбекистон Республикасида педагогика фани тараққиётида янги босқич бошланди. Бу босқичнинг ўзига хос хусусияти миллий қадриятларни тиклаш, асраб-авайлаш, бойитиш, миллий мерос ва маданият намуналарини чуқур ўрганиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий ҳаракатга уйғун равишда миллий педагогик таълимотларни тадқиқ қилиш, шахсга таълим бериш, уни тарбиялаш борасидаги Шарқ ва Fарб тажрибаларини ўзаро мувофиқлаштириш асосида узлуксиз таълим тизимини такомиллаштиришда, тобора жаҳон таълими стандартлари даражасига эришилаётганликда акс этади.
Ўзбекистон мустақиллиги йилларида миллий таълим мазмунининг асоси бўлган – узлуксиз таълим тизимининг турли босқичларида ўқитиладиган ўқув фанларини илмий-методологик, ғоявий янгилаш, ижтимоий тараққиёт, илм-фан, техника ва технология соҳаларида эришилаётган энг сўнгги ютуқлар билан бойитиш, илғор методика ҳамда педагогик технологияларни ўқитиш жараёнига самарали татбиқ этиш йўлида салмоқли ишлар амалга оширилди. Жамиятнинг мавжуд эҳтиёжидан келиб чиқиб, узлуксиз таълим тизимида муайян ўқув фанларини ўқитиш йўлга қўйилди. Мавжуд ўқув фанлар мазмуни баркамол шахс камолотини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга қарашлар, тамойиллар билан бойитилди. Хусусан, мустақиллик йилларида олий таълим тизимида педагогик туркум фанлар сирасида алоҳида ўринга эга бўлган “Оила педагогикаси” фанининг назарий-методологик асослари янада ривожлантирилди, асрлар давомида миллий педагогикада қўлланилиб келаётган шакл, метод ва воситалар билан бойитилди.
Оила – жамиятнинг ажралмас бўлаги. Бирор бир халқ, миллат ёки жамият йўқки, у ўзининг ривожланиш тарихида ва тараққиёт истиқболини белгилашда оила ва унинг атрофидаги муаммоларни, қадриятларини инобатга олмаган бўлса. Ҳар қандай истиқбол оиланинг манфаатларидан алоҳида тасаввур қилинмайди. Зеро, ҳар бир инсон учун оила – бу умрнинг бошланиши, барча нарсаларнинг муқаддимасидир. Қолаверса, ҳар бир инсон ўз бахти ва саодатини, энг аввало, оиласи билан боғлайди, яъни, ўз уйи, оиласида бахтли бўлган инсонгина ўзини тўлақонли бахтиёр ҳис этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |