O’zbеkistоn rеspublikаsi оliy vа o’rtа mахsus tа’lim vаzirligi nizоmiy nоmidаgi tоshkеnt dаvlаt pеdаgоgikа univеrsitеti


Оилада болаларни меҳнатсеварлик ва эстетик руҳда тарбиялаш



Download 0,5 Mb.
bet40/103
Sana20.06.2022
Hajmi0,5 Mb.
#679952
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   103
Bog'liq
12 вариант. Оила педагогикаси

Оилада болаларни меҳнатсеварлик ва эстетик руҳда тарбиялаш. Оила тарбиясининг муҳим йўналишларидан бири – оилада фарзандларни меҳнатга ўргатиш, уларда меҳнатсеварлик хислатини тарбиялашга эришиш саналади. Ота-оналар ва оиланинг катта ёшли аъзолари томонидан оила шароитида ташкил этиладиган меҳнат тарбияси меҳнатга, меҳнат фаолияти натижаларига ижобий муносабатни шакллантира олиши лозим. Оилада меҳнат тарбиясини ташкил этишда ота-оналар қуйидаги вазифаларнинг ижобий ҳал этишга эътибор қаратишлари керак:

  1. тушунтириш, суҳбат орқали болаларга меҳнат, унинг аҳамияти ва моҳиятини англатиш;

  2. шахсий намуна кўрсатиш, шунингдек, атрофдагиларнинг ибрати асосида болаларда меҳнат қилишга нисбатан ижобий муносабатни шакллантириш;

  3. болаларда ўқиш ҳам меҳнат эканлиги тўғрисидаги тушунчани ҳосил қилиш;

  4. турли ўқув қуроллари, кичик ёшли болалар учун рангли, ўсмир ва ўспиринлар учун эса уларнинг ёшига мос эртак, қисса, саргузашт китобларни совға қилиш орқали болаларнинг ўқишга бўлган қизиқишларини ривожлантириш;

  5. фарзандлар билан биргаликда меҳнат қилиш, уй хўжалигини юритиш, уй-рўзғор ишларини бажариш асосида болаларда амалий меҳнат кўникмаларини шакллантириш;

  6. “устоз-шогирд” анъанасига кўра фарзандларнинг турли ҳунар сирларидан воқиф бўлишига эришиш, шунингдек, қизиқишлари асосида уларни бўлажак касбий фаолиятга тайёрлаш;

  7. меҳнат ва иқтисодий тарбияни умумлаштириш асосида болаларни оила шароитида меҳнатсеварлик ва тежамкорликка ўргатиш.

Меҳнат шахснинг жисмоний жиҳатдан соғлом, бақувват, мустаҳкам характер ва қатъий ирода эгаси бўлиши учун шароит яратиш билан бирга унда маънавий-ахлоқий, ақлий сифатларни ҳам тарбиялайди. Бунинг моҳияти шундаки, биринчидан, шахс ўзи меҳнат қилгандагина ўзгаларнинг меҳнатини, улар меҳнати ҳисобидан яратилган неъматларни қадрлайди, иккинчидан, меҳнат қилар экан, у қандай йўл тутса, вақт сарфини қисқартиш, иш сифатин оширишга муваффақ бўлишни, маҳсулот тайёрлаётганда эса унинг шакли, рангини ўзгартиришга янгича ёндашишни, атрофдагиларга чиройли кўринишда тақдим этиш ҳақида фикрлайди. Фикрлаш жараёни эса шахснинг “ақлини чархлайди”, болаларни “ишни режали олиб бориш, вақтдан унумли фойдаланиш, тежамкор бўлиш”79га ўргатади.
Ота-оналар меҳнатнинг бола шахсини шакллантиришдаги аҳамиятини юқори баҳолаш билан бирга оила муҳитида уларни меҳнатга жалб этишда муайян шартларни ҳам ёдда тутишлари зарур. “болалар томонидан бажариладиган оилавий юмушлар уларнинг жисмоний ва ақлий камолоти даражасидан ортиқ бўлмаслиги, уларнинг тезда толиқишлари ёки майиб бўлишларига сабаб бўлмаслиги лозим. Болалар зиммасига уларнинг ёши, ривожланиш даражаси, жисмоний қувватига мувофиқ юмушларнинг тақсимлаб берилиши, берилган топшириқларнинг бажарилиши ва уларнинг сифатини катталар томонидан назорат қилиб туриш, бажарилган топшириқларнинг ҳаққоний баҳосига эга бўлган ҳавасини оширади, унда ўз кучига бўлган ишончни юзага келтиради”80.
Оила муҳити фарзандларни эстетик тарбиялаш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлиши лозим. Бунинг учун ота-оналардан, энг аввало, уйда тартиб ўрнатиш, барча буюмларнинг доимо ўз ўрнида бўлишига эришиш талаб этилади. Бинобарин, озодалик, саранжомлик, тартиб, гўзаллик мавжуд бўлган жойдагина боланинг эстетик диди шаклланади. Қадим-қадимдан оналар оила шароитида тўғриланмаган (йиғиштирилмаган) ўрин, супурилмаган ҳовли, ювилмаган идиш кабиларга эркак киши (эр)нинг кўзи тушмаслигига эътибор қаратишган ва табиийки, айнан шу ҳаракатлар болаларда гўзалликка нисбатан муҳаббатни тарбиялашга хизмат қилган. Шу билан бирга оналарнинг уйда сўзана, кашта, қийиқ, дўппиларнинг тикишлари, гилам тўқишлари, ҳовлиларга турли-туман анвойи гулларни экиб, уларни парвариш қилишлари ҳам болалар дидини ўстиришга ёрдам берган. Бунинг акси бўлган ҳолатлар (бетартиблик, хунуклик) эса уларда дидсизликни шакллантирган.
Эътибор берилса, никоҳ тўйи олдидан келиннинг сепи сифатида куёвнинг хонадонига олиб борилган кўрпа-тўшакларни меҳробга, сандиқлар устига тахлаш юмуши ҳар кимга топширилмаган, балки уни ниҳоятда дидли, уларни катта-кичиклиги, қалин-юқалигига кўра муайян тартибда, ниҳоятда чиройли тахлай оладиган аёлларгина бажаришган. Худди шундай то шу кунга қадар одат бўлиб келган келин сарполарини махсус ажратилган хонада (осиб қўйилган ҳолда) намойиш қилиш ҳам ана шу ишнинг “устаси” бўлган аёллар зиммасига юклатилган.
Бизнинг назаримизда, янги оила шакллантирилаётган дастлабки пайтлардаёқ муҳитнинг эстетик жиҳатдан кўримли бўлишига интилиш заминида нафақат атрофдагиларга келин уйининг чиройли тарзда намойиш қилишдан ҳам кўра кўпроқ эстетик диди юқори фарзандларни тарбияловчи ота-онанинг ўзида уни ҳосил қилишга бўлган интилиш акс этади. Қолаверса, “ахлоқий ва эстетик қарашлар мазмуни ўзгарган бир шароитда оилада ахлоқий ва эстетик тарбияни тўғри ва самарали ташкил этилиши айниқса муҳимдир. Болалар жуда ёшлигиданоқ сохта гўзалликлар (ярим яланғоч ёки яланғоч бадан, меъёридан ортиқ қўлланилган пардоз, урфга кириб бораётган косметик оперatsiялар “маҳсули”, ўта даражадаги ялтироқ мато ёки тақинчоқлар) гўзалликнинг тимсоли эмаслигини англаб етишлари лозим. Бола тасаввурида ҳақиқий, табиий гўзаллик (ям-яшил табиат, нафис қор учқуни, нозик гуллар, беғубор осмон, виқорли тоғлар, тиниқ зилол сув, тоза, мусаффао ҳаво, бепоён далалар, қушларнинг ёқимли овози, шарқироқ сув, “чучвара”лар ҳосил қилаётган ёмғир томчилари, камалак жилоси, шунингдек, очиқ, хушсурат, чиройли табассум, ширали овоз, таъсирчан бадиий ва санъат асарлари, юксак маҳорат билан яратилган ўйинчоқлар (боланинг асабини жунбушга келтирадиган электрон ўйинчоқлар эмас), ярашиқли либослар ва бошқалар)нинг намоён бўлиши учун шарт-шароит яратиб бериш мақсадга мувофиқдир. Болаларда ҳақиқий гўзалликни ҳис этиш туйғуси табиат бағрида, музей, кўргазма, кино ва театрларда бўлиш туфайли шаклланади. Шу боис мактабгача таълим муассасалари ҳамда бошланғич синф ўқувчилари билан табиат бағрига, музей, кўргазма, кино ва театрларга уюштириладиган экскурсия ва ташрифлар катта тарбиявий кучга эгадир81.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish