O’zbеkistоn rеspublikаsi оliy vа o’rtа mахsus tа’lim vаzirligi nizоmiy nоmidаgi tоshkеnt dаvlаt pеdаgоgikа univеrsitеti



Download 0,5 Mb.
bet10/103
Sana20.06.2022
Hajmi0,5 Mb.
#679952
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   103
Bog'liq
12 вариант. Оила педагогикаси

ФАНИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ
Режа:
1. Қадимги юнон ва Рим мутафаккирларининг оила тарбиясига ёндашувлари.
2. Европа Уйғониш даври мутафаккирлари асарларида оила тарбияси масалаларининг ёритилиши.
3. Маърифатпарварларнинг асарларида оила тарбиясига оид қарашларнинг акс этиши.
4. Рус педагогларининг оила педагогикасига оид қарашлари.
Таянч тушунчалар: қадимги Юнонистон, қадимги Рим, Европа Уйғониш даври, маърифатпарвар мутафаккирлар, рус педагоглари, оила тарбиясини ташкил этишга тарихий ёндашув.
Назорат саволлари:
1. Қадимги Юнонистон ва Римда қайси мутафаккирларнинг асарларида оила тарбияси масаласига эътибор қарилган?
2. Суқрот, Аристотель, Платон ва Демокритларнинг қайси асарларида оилада болаларни тарбиялаш масалалари ёритилган?
3. Европа Уйғониш даври мутафаккирларининг қайси асарларида оила тарбияси муаммолари баён этилган?
4. У.Шекспир ва Т.Кампеллиннинг оилада фарзандларни тарбиялашга оид қандай ғоялари билан танишсиз?
5. Европа маърифатпарварлари орасида кимлар оила тарбияси масаларига ўз асарларида алоҳида эътибор қаратган?.
6. Рус педагоглари орасида кимларнинг оила тарбияси ва уни самарали ташкил этиш ғояларини ўзида акс эттирган асарлари машҳур?
Қадимги юнон ва Рим мутафаккирларининг оила тарбиясига ёндашувлари. Оила ва оилавий муносабатлар масалалари жуда қадимдан ўрганилиб келинган. Хусусан, қадимги Юнонистон ва Римда давлат бошқарув тартибларининг жорий этилиши оиланинг давлат ривожидаги аҳамиятини асослаб беришни тақозо этди. Бундай масъулиятли вазифа файласуфлар – Суқрот, Арасту, Афлотун, Демокрит, Плутарх, Квинтилиан каби олимлар ҳар томонлама етарли даражада ҳал қилиб берилган. Уларнинг асарлари билан танишиш шундай хулосага келиш имконини беради. Қуйида юқорида номлари келтирилган файласуфларнинг асарларида оила ва оилавий муносабатлар масалаларининг ўрни хусусида сўз юритилади.
Суқрот (мил.ав. 447-399 йй.; Афина) – қадимги юнон мумтоз фалсафасининг асосчиси, афиналик биринчи файласуф. Айни ўринда шуни алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз, алломанинг фикрларигина эмас, балки ўзи ҳам болаларни оилада тарбиялашда бошқаларга шахсан ибрат бўла олган. Суқрот оилада болаларни давлат қабул қилган қонунларни ҳурмат қилиш, уларга сўзсиз амал қилишга ўргатишни лозим, деб ҳисоблайди. Манбаларда ёритилишича, алломани динга қарши чиққанликда айблаб, зиндонбанд этишганда шогирдлари уни зиндондан озод қилиш ва қочириб юбориш чорасини топганлар. Бироқ, файласуф “Афина қонунларини танқид қилиб, уларни етук эмас деб билсам-да, бу қонунларни афиналиклар қабул қилган экан, уларга бўйсунмасликка ҳаққим йўқ. Ёшим бир жойга борганида уларни бузиб, авлодларнинг тавқи-лаънатига қолмай” деб зиндондан қочиб кетмаган. Қолаверса, ўзига чиқарилган ҳукмга эътироз билдирмай, ўлимини ихтиёрий тан олиб, бир қадаҳ заҳар ичган.
Файласуф ўз таълимотини оғзаки равишда кўча-кўй, майдон ва ҳиёбонларда шогирдлари билан ташкил этилган суҳбатлар асосида баён қилганлиги сабабли унинг бирорта ҳам ёзма асари мавжуд эмас.
Суқротнинг оила тарбияси борасидаги қарашлари унинг шогирдлари – Ксенофонт, Аристофан ва Афлотунларнинг асарлари орқали бугунги кунга қадар етиб келган. Хусусан, Ксенофонт “Суқрот ҳақида эсдаликлар” асарида ўз устози ҳақида сўз юритиб, уни олийжаноб устоз, ахлоқ-одоб борасида тенгсиз инсон, чин инсоний фазилатларни қадрловчи шахс сифатида улуғлаган бўлса, Афлотун ҳам ўз устозини чуқур мулоҳазали, инсонни улуғловчи донишманд сиймосида гавдалантирган. Афлотиннинг ўз устози борасидаги мулоҳазалари унинг “Суқрот” номли асарида ўз ифодасини топган.
Суқрот таълимотига кўра жамиятнинг тараққиёти тинчлик, осойишталик, фаровонлиги эса фуқароларнинг юксак ахлоқ, одобга эга бўлиши билан белгиланади. Шахснинг юксак маънавий-ахлоқий сифатлари оила муҳитида шаклланади. Аллома фуқароларни оила муҳитида болаларни билимли қилиб тарбиялашга даъват этган. Унинг “Куч – билимда”, “Мен фақат ҳеч нарсани билмаслигимни биламан”19, “Қанча кўп билсам, шунча кўп билмаслигимни билдим”, “Ўз-ўзингни англагин ва билгин”, “Ким ўзини яхши билса, унинг учун нима фойдали эканлигини билади ва ўзининг нимага қодирлигини-ю, нимани уддалай олмаслигини тушунади”20 каби ғоялари файласуф таълимотининг марказида турувчи комил инсон қиёфасини ёритишга хизмат қилади.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish