O’zbеkistоn rеspublikаsi оliy vа o’rtа mахsus tа’lim vаzirligi nizоmiy nоmidаgi tоshkеnt dаvlаt pеdаgоgikа univеrsitеti


Шарқ мутафаккирларининг оила педагогикасига оид фикрлар



Download 0,5 Mb.
bet18/103
Sana20.06.2022
Hajmi0,5 Mb.
#679952
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   103
Bog'liq
12 вариант. Оила педагогикаси

Шарқ мутафаккирларининг оила педагогикасига оид фикрлар. Оила тарбияси масалалари Шарқ мутафаккирларининг шахсга таълим бериш, унда ижобий сифатларни шакллантириш борасидаги қарашларининг муҳим унсури саналади. Хусусан, Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий, Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Муҳаммад Қошғарий, Юсуф Хос Хожиб, Унсурул Маолий Кайковус, Алишер Навоий, Ҳусайн Воиз Кошифий каби мутафаккирларнинг асарларида болаларни оила шароитида маънавий-ахлоқий тарбиялашга оид ғоялар кенг ёритилиб, бу борадаги самарали йўллар кўрсатиб берилган.
Агарда Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий ўз асарларида ота-оналарни икки тоифа (туғилиш отаси (яъни, биологик ота) боланинг жисмоний яратилиши, униб-ўсиши учун масъул бўлса, таълим берувчи ота (яъни, маънавий ота) эса боланинг руҳий жиҳатдан тўлақонли вояга етиши учун жавобгар каби тоифа)ларга ажратган бўлса, Абу Райҳон Беруний инсон табиатининг, энг аввало, оила муҳитида шаклланишини алоҳида қайд этиб ўтган. Аллома ота-оналарга бола руҳиятини мўътадил сақлашни тавсия этади. Бола руҳиятини мўътадил сақлаш уни қаттиқ ғазабланиш, қўрқиш, хафалик, жисмоний толиқиш ҳамда уйқусизликдан муҳофазалаш орқали таъминланишини айтади. Шунингдек, ота-оналарни болалар хоҳлаган ва улар учун фойдали бўлган нарсасини топишга, уларни имкон қадар ёқтирмаган нарсаларидан узоқлаштиришга ундайди. Алломанинг қайд этишича, ота-оналар болага нисбатан бир хил муносабатда бўлишлари уни тўғри тарбиялаш учун ниҳоятда аҳамиятли. Ота-онанинг болага нисбатан турлича муносабатда бўлишлари унинг хулқида салбий одатлар намоён бўлиши учун шароит яратиб беради.
Абу Райҳон Беруний бола хулқ-атворининг мўътадиллиги унинг жисмонан ва руҳий соғломлиги учун муҳим асос эканлигини илмий жиҳатдан асослаб берган. Шунингдек, аллома ўз асарларида боланинг камолга етишида ирсият, ижтимоий муҳит ва тарбиянинг бирдек таъсирга эгалигини алоҳида таъкидлаб ўтган.
Оиланинг бола тарбиясидаги роли масаласи буюк мутафаккир Абу Али Ибн Синонинг илмий меросида ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Алломанинг Тадбири ал-манозил” номли асарининг алоҳида боби оила тарбиясини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган. Мутафаккир ўзининг тиббиётга оид билим ва ҳаётий тажрибаларига асосланган ҳолда “Тадбири ал-манозил” асарида “Алла” қўшиғининг болани руҳий ва жисмоний камолотга этишида муҳим аҳамиятга эга омиллардан бири сифатида эътироф этади. Абу Али ибн Сино “Алла” қўшиғи икки муҳим вазифанинг ҳал қилинишини таъминлайди. Биринчисидан, болани тебратиш унга жисмоний ором бағишлайди; иккинчисидан, бешикнинг бир маромда тебранишидан онанинг меҳри жўш уради, фарзандига бўлган муҳаббатдан онанинг юрагида орзу, умидлар уйғонади. Сеҳрли, жозибали қўшиқ боласи учун қасида каби янграйди ва фарзандининг мурғак қалбига сингиб боради. Шу тарзда болада у ҳали англамаган ҳолат пайдо бўлади, аста-секин борлиқни англай бошлайди. Борлиқнинг бу тарзда дастлабки англаниши ўрганишнинг илк босқичидир. Бу босқичда ўрганиш асосида бола шахси шаклланиб боради. Аллома ўрганишнинг сезгига асосланини илмий жиҳатдан асослаб беради. Қолаверса, Абу Али Ибн Синонинг ёш боланинг сезгирлик қуввати катта ёшли кишининг сезгирлигига тенг деган фикрни илгари сурган.
Аллома болани секин-секин тебратиш ва унга оҳанг ёрдамида алла айтиш бола мижозининг шаклланишида ҳам муҳим аҳамият касб этишини кўрсатади: “Боланинг мижозини кучайтирмоқ учун унга икки нарсани қўлламоқ керак. Бири болани секин-секин тебратиш, иккинчиси, уни ухлатиш учун одат бўлган мусиқа ва аллалашдир. Шу иккисини қабул қилиш миқдорига қараб, боланинг танаси билан бадантарбияга ва руҳи билан мусиқага бўлган истеъдоди ҳосил бўлади”43.
Ибн Синонинг ёндашувига кўра, бола тарбиясида оила бошлиғи сифатида ота алоҳида рол ўйнайди: “Агар оилада оила бошлиғи тажрибасизлик, нўноқлик қилса, у оила аъзоларини яхши тарбиялай олмайди ва оқибатда бундан ёмон натижалар келиб чиқиши мумкин”. Бола тарбияси самарали йўлга қўйилган оилаларгина бахтли бўлади. Зеро, оиланинг энг муҳим вазифаси болани ҳар жиҳатдан тўғри камолотга етказишдир. Ота-она ким бўлишидан қатъий назар ушбу маъсулиятли вазифани тўла-тўкис адо этиши лозим.
“Тадбири ал-манозил” асарида фарзандларнинг тўғри камолот топиши, келажак тақдирининг белгиланишида улар учун ибрат бўладиган ота-оналар қиёфасида акс этиши зарур бўлган ижобий фазилатлар санаб ўтилади.
Ибн Синонинг алоҳида қайд этишича, меҳнат оилада болани маънавий-ахлоқий тарбиялашда энг муҳим восита саналади. Болаларда меҳнатсеварликни хислатини тарбиялашда ота-оналарнинг фарзандлар томонидан муайян касб-ҳунар асосларининг ўрганилишига эътибор қаратишлари муҳимдир. Аллома меҳнат инсонни улуғласа, меҳнат қилиш кўникмаларини ёшликдан ўзлаштирмаслик болада салбий одатларнинг ривожланишига шароит яратади.
Мутафаккир эр-хотиннинг бир-бирларига бўлган муносабатлари, бир-бирларини ҳурмат қилишлари бола ахлоқининг шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади, деб ҳисоблайди. Бунинг учун ота-онанинг ҳар бири оилада маълум вазифаларни бажариши зарур. Хусусан, эркак киши, асосан, оиланинг таъминотини яратиши, аёл киши эса оила бошлиғи топиб келган маблағ, моддий неъматларни тежаб-тергаши, уй-жойларни саранжом-саришталигини таъминлаши, фарзандлар тарбияси билан шуғулланиши зарур.
Ибн Сино бола тарбиясига оид ўз фикр ва мулоҳазаларни билдирар экан, бола тарбиясини унга исм қўйишдан бошлашни лозим топади ҳамда болаларга яхши исм танлашни ота-онанинг дастлабки олижаноб вазифаларидан ҳисоблайди.
XI асрда яшаган мутафаккирлардан бири Юсуф Хос Ҳожиб ҳам ўзининг машҳур “Қутадғу билиг” асарида бола тарбияси масаласига алоҳида тўхталиб ўтган. Хусусан, ушбу асарда қуйидаги ғоялар ўз аксини топган: “Фарзанд қанчалик билимли, ақлли-ҳушли бўлса ота-онасининг юзи шунчалик ёруғ бўлади”.
Юсуф Хос Ҳожиб ҳам бола тарбиясида отанинг маъсулияти юқори эканлигини таъкидлайди: “Кимнинг ўғил-қизи эрка бўлса у унға шу кишининг ўзи мунгли бўлиб йиғлайди. Ота болани кичиклигида бебош қилиб қўйса, болада гуноҳ йўқ, барча жафо отанинг ўзида; ўғил-қизнинг хулқ-атвори ярамас бўлса, бу ярамас ишни ота қилган бўлади. Ота болаларини назорат қилиб, турли ҳунарларни ўргатса, улар улғайгач, ўғил-қизим бор, деб севинади; ўғил-қизга ҳунар ва билим ўргатиш керак, токи бу ҳунар билан уларнинг феъл-атворлари гўзал бўлсин”.
Мутафаккир болалар тарбиясини ўта мураккаб жараён деб тушунади. Бу жараён белдан мадорни, танадан қувватни, кўздан нурни, дилдан оромни талаб қилади. Агар инсоннинг ўзида гўзал фазилатлар бўлса, уларни бошқаларга ўргатиши лозим. Лекин одоб-ахлоқ, одат ва иродани ҳосил қилиш учун катта куч ва ҳаракат талаб этилади. Бу жараёнда таълим ва тарбиянинг самарали ташкил этилиши муҳим аҳамиятга эга. Зеро, шахсни тарбиялашдан мақсад унинг онгига атрофдагиларга яхшилик қилиш, борлиққа меҳр-муҳаббат билан ёндашиш зарурлиги тўғрисидаги тушунчаларни сингдиришдан иборатдир. Ана шу мақсадга йўналтирилган масъулиятли вазифани бажаришда эса ота-она асосий ўринни эгаллайди.
Шарқ мутафаккирларидан яна бири Унсурул Маолий Кайковус ўзининг “Қобуснома” асарида оила, оилавий муносабатлар ҳамда оилада фарзандларни тарбиялаш масалаларига катта эътибор қаратади. Асарнинг алоҳида боби “Фарзанд парвариш қилмоқ зикрида” деб номланган. Аллома ушбу бобда ота-онанинг зиммасига юклатиладиган вазифаларни ёритади. Бу вазифалар қуйидагилардир:
1) болага яхши исм қўйиш;
2) болани оқил ва меҳрибон энагага топшириш;
3) тўй-томоша қилиб, суннат тўй ўтказиш;
4) ўқиш-ёзишни ўргатиб, касб-ҳунарли ва илмли қилиш;
5) ҳарбийлар аҳлидан бўлса, сипоҳийликни ўргатиш.
Кайковуснинг ёндашувига кўра, бола тарбиясида талабчанлик билан меҳрибонлик бирга қўшиб олиб борилиши лозим. Аммо бунда ота-онанинг болага нисбатан қаҳрли бўлиши, уни бевосита ўзлари жазолашлари тўғри эмас, чунки бу болада уларга нисбатан нафратни юзага келтиради. Энг тўғри йўл бу ўринда муаллимларнинг ёрдамига таяниш, улар орқали билвосита болани жазолашдир: “Ёш бола илм билан одобни таёқ билан ўрганур, ўз ихтиёри билан ўрганмас. Аммо фарзанд беадаб бўлса ва сенинг ул сабабдан қаҳринг келса, ўз қўлинг билан урмагил, муаллимларнинг таёғи билан қўрқитгил! Болаларга муаллимлар адаб берсинлар, токи сендан ўғлингни кўнглидагина қолмасин”.
Буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг бадиий-илмий меросида ҳам оилавий муносабатлар ва оилада фарзанд тарбиясини ташкил этиш масаласи алоҳида ўрин эгаллаган. Унинг фикрича, жамиятнинг тараққиёти, истиқболи ёшлар камолоти билан бевосита боғлиқ. Шу сабабли болани ҳар жиҳатдан етук, олийжаноб қилиб тарбиялаш ота-оналар олдида турган энг муҳим вазифадир. Аллома болаларнинг тарбиясида ота-онанинг ўрни беқиёс эканлигини қайд этади. “Маҳбуб-ул-қулуб” асарида аёлнинг оиладаги, хусусан, болаларнинг тарбиясидаги роли масъулиятли эканлигини таъкидлайди: “Яхши хотин оиланинг давлати ва бахти, уй эгасининг хотиржам ва осойишталиги ундан, ҳуснли бўлса – кўнгил озиғи, хушмуомала бўлса, жон озиғидир. Оқила бўлса, рўзғорда тартиб-интизом бўлади. У беандиша бўлса, кўнгил ундан озор чекади, ёмонлик ахтарувчи бўлса, ундан руҳ азобланади. Агар майхўр бўлса, уй ободлиги йўқ олади, ақлсиз бўлса, оила расво бўлади”.
А.Навоий ўз асарларида оилада ўзаро келишмовчиликлар, ота ёки она, оиланинг бошқа аъзолари хулқидаги иллатларнинг, қолаверса, ижтимоий омилларнинг бола тарбиясига салбий таъсирини кўрсатиб беради. Шу билан бирга аллома бола шахсида намоён бўладиган яхши ва ёмон хулқлар, уларни келиб чиқувчи манбаларни кўрсатиб берар экан, болада ёмон хулқ пайдо бўлишининг олди олинмаса, у ҳолда бора-бора иллатга айланишини алоҳида қайд этиб ўтади.
Мутафаккир ўзининг “Маҳбуб-ул қулуб” асарида комил инсонга хос ижобий фазилатлар ҳақида сўз юритар экан, асосий эътиборни ҳар бир шахс, шу жумладан, болаларда ҳам ана шу ижобий сифатларни шакллантиришнинг ижтимоий зарурият эканлигини асослаб беради. Болаларнинг билимли, олийжаноб ва ростгўй инсонлар билан изчил мулоқотда бўлишлари уларда ҳалоллик ва тўғрисўзлик сифатларини тарбиялашига алоҳида урғу бериб ўтади.
Оиланинг ҳар бир шахс ҳаётидаги ўрни, оила муҳитида ташкил этилаётган тарбиянинг бола шахси шаклланишига кўрсатадиган таъсири Абдулла Авлоний асарларидан ҳам марказий ўрин эгаллаган. Маърифатпарварнинг “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” асари яхлит ҳолда комил инсон қиёфасида акс этиши зарур бўлган ижобий фазилатлар, шунингдек, биологик ва ижтимоий омиллар таъсирида шаклланиши мумкин бўлган салбий иллатлар, улар келтириб чиқарадиган оқибат хусусидаги ғояларни ифодалайди.
Аллома бола тарбиясида у яшаётган муҳит, ижтимоий-иқтисодий шароит, турмуш тарзи қанчалик муҳим бўлса, субъектлар, хусусан, ота-онанинг роли шунчалик аҳамиятли эканлагини кўрсатади. Боланинг ахлоқи, хулқ-атворига кучли таъсир этувчи шахслар, энг аввало, ота-оналар эканлигини эътироф этган ҳолда уларни фарзандлар тарбиясида масъулиятли бўлишга чақиради.
Абдулла Авлоний ўз асарларида Абу Али ибн Сино каби тана саломатлигини руҳият соғломлиги билан узвий боғлиқ эканлигига эътиборни қаратади. Маърифатпарварнинг қайд этишича, болада эзгу фикр, яхши ахлоқ ва маърифатга эга бўлиш учун дастлаб баданни тарбия қилиш зарурлигини айтиб, болани соғлом қилиб тарбиялаш учун ота-онани жавобгар деб ҳисоблайди.
Хулоса қилиб айтганда, никоҳ, оилавий муносабатлар ва фарзанд тарбияси масаласи ўзбек халқи тарихидан жуда қадимдан ўрганиб келинган. Зардуштийлик динининг муқаддас манбаи – “Авесто” асарида, миллий маданий қадриятларимизнинг муҳим таркибий қисми бўлган Ислом маданияти ғояларини ўзида акс эттирган Қуръони каримда, шунингдек, Шарқ мутафаккирларининг асарларида комил инсон шахси, уни вояга етказишда асосий ўринни эгалловчи оила, унда ташкил этиладиган болалар тарбияси масалаларининг таҳлилига алоҳида ўрин ажратилган. Уларда қайд этилишича, ҳар бир оила жамиятнинг кичик бир бўғини. Минглаб оилаларнинг ўзаро бирлашуви эса жамиятни ҳосил қилади. Шундай экан, ҳар бир оила, унда қарор топган тарбиявий муҳит бевосита жамиятнинг тараққиётини белгилаб беради. Оила ва жамиятнинг ўзаро алоқадорлиги ўз-ўзидан ота-оналар зиммасига болалар тарбиясини тўғри ташкил этишдек муҳим ижтимоий вазифани юклайди.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish