O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧЕХИЯ МАССИВИ - Европадаги 
тоғ массиви, аксари қисми Чехия, шу-
нингдек, Польша, Германия ва Австрия 
ҳудудларида. Уз. 500 км чамасида, кен-
глиги 300 км гача. Марказий қисми 
пастроқ бўлиб (бал. 300—600 м), ер юза-
си сертепа текислик, алоҳида кўтарилган 
чўққилар бор. Асосан, кристалли сланец, 
қумтошлардан тузилган, юзаси чўкинди 
жинслар билан қопланган. Чекка қисми 
ўртача баландливдаги тоғлар (Судет, Че-
хия ўрмонлари, Шумава, Рудали тоғлар) 
ва ЧехияМоравия қирларидан иборат. 
Энг баланд жойи 1602 м (Снежка тоғи). 
Иқлими мўътадил, сернам. Даре кўп. 
Тоғларда 1200— 1400 м гача аралаш ва 
игна баргли ўрмонлар бор, ундан ба-
ланд қисми — яйлов, текислик қисми 
ўзлаштирилган. 
ЧЕХИЯ ФАНЛАР АКАДЕМИ-
ЯСИ - Чехия Республикасининг олий 
илмий муассасаси. 1993 й. Прага ш.да 
ташкил этилган (ўтмишдошлари: Чехия 
қироллик илмий жамияти, 1790; Чехия 
фан, ижодиёт ва санъат академияси; Че-
хословакия ФА, 1982). 
ЧЕХЛАР — халқ, Чехиянинг асо-
сий аҳолиси (9,55 млн. киши 1990-й.
лар ўрталари). Умумий сони 10,38 млн. 
киши. Чех тилида сўзлашади. Диндор-
лар — асосан, католиклар, протестантлар 
ҳам бор. Чехия ҳудудига славянлар 5—6-
а.ларда келиб ўрнашганлар. Ёзма манба-
ларда айрим чех қабилаларининг номла-
ри (чехлар, дудлеблар, хорватлар, лучан-
лар, зличанлар, дечанлар, пшованлар, 
литомержицалар, хебанлар, гломачлар) 
сақланиб қолган. 11 а.да Чехия давлати 
ҳудудида чех элати шаклланган. Анъана-
вий машғулотлари — деҳқончилик; чор-
вачилик ҳам муҳим роль ўйнайди. Халқ 
ҳунармандчилиги ривожланган. Ч.нинг 
кўпчилиги саноатда банд. Ч.нинг миллий 


www.ziyouz.com кутубхонаси
70
кийимлари, анъанавий ҳунармандчилиги 
сақланган. (қ. Чехия). 
ЧЕХОВ Антон Павлович [1860.17 
(29).1, Таганрог 1904.2 (15). 7, Баден-
вейлер, Германия; Москвада дафн этил-
ган] — рус ёзувчиси. Москва унтининг 
тиббиёт фтини тугатган (1884), шифокор 
бўлиб ишлаган. 1892—98 й.ларда Мо-
сква яқинидаги Мелихово қишлоғи (ҳоз. 
Чехов ш.)да яшаб, маҳаллий деҳқонларга 
тиббий ёрдам кўрсатган, уларнинг бола-
лари учун мактаблар очган. Сил касали 
билан оғриб, 1898 й. Ялтага кўчган. Са-
ломатлиги ёмонлашгач, 1904 й. июнида 
Баденвейлер (Германия)га борган ва у 
ерда вафот этган.
Ч. 80-й.ларнинг 2-ярмида театр учун 
«Иванов» (1887—89), «Алвасти» (1889, 
кейинчалик «Ваня амаки» номи би-
лан қайта ишланган) пьесалари, «Тўй» 
(1889) бир пардали пьесаси, шунингдек, 
«Тамакининг зарари ҳақида» (1886), 
«Айиқ» (1888), «Юбилей» (1891—92) 
сингари водевиллар ёзган. 90-й.ларда 
Сахалинга саёҳатга бориб, каторга ва 
сургун қилинган кишиларнинг фожиали 
турмуши билан танишган. Ушбу саёҳат 
хотиралари «6палата» (1892) қиссаси ва 
«Сахалин ороли» (1893—94) китобида ўз 
аксини топган.
90-й.лар охирига бориб, Ч.нинг драма-
турглик маҳорати юксак чўққига эришди. 
«Чайка», «Ваня амаки» (1896), «Уч опа-
сингил» (1900—01), «Олчазор» (1903—
04) пьесаларининг 1898 й. Москва Ба-
диий театрида саҳналаштирилиши Ч. 
ижодида янги давр бошланганидан дарак 
берди.
Ч. ижоди 3 даврдан иборат: 1) 80-й.
ларнинг ўрталарига қадар бўлган давр; 
2) 80-й.ларнинг ўрталаридан 90-й.лар-
нинг бошларига қадар бўлган давр; 3) 
90-й.ларнинг бошларидан ёзувчи вафо-
тига қадар бўлган давр. Ч. ижодининг 
дастлабки даврида турли ноширлар-
нинг диди ва буюртмаси билан асосан 
ҳазилмутойибадан иборат асарлар ёзган 
бўлсада, шу даврдаёқ ёзувчи ижоди-
нинг асосий мавзулари (инсон ва амал, 
гўзаллик ва разолат, ҳаётнинг серҳашам 
ва ғариб томонлари ва б.) юзага чиқа 
бошлади. Ч. шу даврда ёзган «Семиз ва 
ориқ», «Чиновникнинг ўлими» (1893), 
«Буқаламун», «Ниқоб» (1884), «Унтер 
Пришибеев» (1885) сингари ҳикояларида 
мавзуни кулги ёрдамида ёритиш, ҳажвий 
образ яратиш, воқеа ва ҳодисаларни 
лўнда тасвирлаш санъатини мукаммал 
эгаллаганини намойиш килади.
Ч. ижодининг 2-даврида ёзувчининг 
марказий мавзуси аниқ қирралар касб 
этади. Қаҳрамоннинг руҳий олами ва 
ҳатто воқеаҳодисаларнинг ривожи эмас, 
балки ижтимоий муносабатлар ва маи-
ший тўқнашувларнинг қаҳрамон харак-
терига таъсири масаласи Ч.нинг диққат 
марказида бўлади. Бу масала, биринчи 
навбатда, Ч.нинг «Ғилоф бандаси» (1898) 
ҳикоясида ўзининг ёрқин тажассумини 
топади. Бу асарда ғилоф ёлғон ва зулм-
га, кимнингдир айшишрат қилиб, ким-
нингдир азобуқубат чекиб яшашига асос-
ланган ҳаётнинг тимсолига айланади. 
Ч. ижодининг шу боскичида кўзга таш-
ланган тамойиллар 3даврда янги бади-
ий куч билан ифодаланади. Ч.нинг «Бо-
лохонали уй», «Менинг ҳаётим» (1896) 
қиссалари, «Ионич» (1898), «Лайча ета-
клаган хоним» (1899) ва б. ҳикояларида 
шу даврдаги рус жамиятининг анатоми-
яси шафкатсизлик билан очиб ташланди. 
Бу асарларда инсоннинг локайдлиги мав-
зуси факат маънавийпсихологик режада 
эмас, балки ижтимоий йўналишда ҳам 
бадиий тадқиқ этилди. Ч. турли табақа ва 
ижтимоий қатламларга назар ташлаб, ўз 
қаҳрамонининг руҳий уйғониш, муҳитга 
қаршилик кўрсатиш, ҳаётини қайта 
қуриш қобилиятини мугтасил равигцда 
текшириб туради.
Ч.нинг драматургия соҳасидаги ижо-
ди рус театри тараққиётига катта таъ-
сир кўрсатди. Ёзувчининг насрий асар-
ларида ўз ифодасини топган кишилар 
ўртасидаги руҳий алоқаларнинг йўкдиги 
мавзуси унинг саҳна асарларида ҳам тур-
ли шаклда талкин этилган.


www.ziyouz.com кутубхонаси
71
Ч. насрий ва драматургик ижоди би-
лан жаҳон адабиёти тараққиётига сези-
ларли таъсир кўрсатди. Ўзбек адабиёти-
да реалистик хикоя жанрининг майдонга 
келиши ва Абдулла Қодирий, Чўлпон, 
Абдулла Қаҳҳор ҳикоянавислик ижоди-
нинг шаклланишида Ч. анъаналари ҳам 
муайян омил бўлиб хизмат қилган.
Ч.нинг энг яхши насрий асарлари ва 
пьесалари ўзбек тилига таржима этил-
ган. Унинг барча машҳур пьесалари ре-
спубликадаги ўзбек ва рус театрларида 
саҳналаштирилган.
Ас: Танланган асарлар, 3ж.ли, Т., 
1957— 58; Полное собрание сочинений, 
т. 1—30, М, 197383.
Ад.: Бердников Г. П., Чехов, М., 1978; 
Полоцкая Э. А., А.П.Чехов и движение 
художественной мысли, М., 1979; Бялый 
Г.А., Чехов и русский реализм, М., 1981.
Наим Каримов.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish