78
гуайми, муиски, пасто ва б.). 635 минг
киши (1990-й.лар ўрталари). Чибча ти-
лида сўзлашади. Диндорлари — католи-
клар.
ЧИБЧА ТИЛЛАРИ — индейс тил-
лари гуруҳи (оиласи); Марказий ва Жан.
Американинг Гондурас, КостаРика, Ни-
карагуа, Панама, Венесуэла, Колумбия,
Эквадор, Перу (қисман) каби мамлакат-
ларида тарқалган. Ўтган аср охиридаги
маълумотларга кўра, Ч.т.да 635 мингдан
ортиқ киши сўзлашади. Бир қанча олим-
лар томонидан турлича тасниф этилган.
Маc, чехбразил олими Ч. Лоукотка тас-
нифига кура, Ч.т. 60 дан ортиқ тилни ва
шева гуруҳларини ўз ичига олган 20 та
гуруҳчага бўлинади (чибча, эсмеральда,
караке, яруро, рама, малчора, гуатузо,
гетар, терраба, кабекар, чумула, гуалака,
куна, чочама, малибу, мокана, тимана ва
б.).
Ч.т.да 20 дан ортиқ ундош товуш
бўлиб, улар портловчи, сирғалувчи ва
қоришиқ турларга бўлинади. Ундошлар
орасида сонорлар ҳам анчагина (баъзи
тилларда 8 тага етади). Унлилар асосан
5 та, лекин уларнинг умлаутли ва бурун
вариантлари ҳам учрайди. Урғу сўзнинг
исталган бўғинига тушиши мумкин.
Морфологияси агглютинатив қурилишга
эга. Отларда сон (бирлик, кўплик) ва ке-
лишик (6 тагача) категориялари мавжуд.
Содда гаплардаги сўз тартиби эга —
тўлдирувчи — кесим тарзидадир. Отдан
ифодаланган аникдовчилар аникданмиш-
дан олдин, сифатдан ифодаланганлари
эса аниқланмишдан кейин келади. Улар
орасида мослашув мавжуд эмас.
Ч.т. кам ўрганилган, фақат асл чиб-
ча бошқа тилларга нисбатан яхшироқ
тадқиқ этилган: ушбу тилнинг Бернан
до Луго, томонидан ёзилган илк
грамматикаси 1619 й.да Мадридда нашр
этилган. 17—20-а.ларда Ч.т. бўйича мис-
сионерлар томонидан тузилган кўплаб
грамматика ва луғатлар нашр қилинмай
қолган.
ЧИВИНЛАР, узун мўйловли икки
қанотлилар (Nematocera) — икки қанотли
ҳашаротлар кенжа туркуми. 20 мингдан
ортиқ тури, 35 оиласи бор. Ер юзида жуда
кенг тарқалган. Кўпчилик Ч.нинг танаси
ва оёқлари ингичка, жуда узун. Асосан,
личинкалик даврида озикданади. Личин-
касининг оғиз аппарати кемирувчи тип-
да. Ч. сувда, нам тупрокда, ўсимликлар
тўқимасида ва чириндилар орасида
яшайди. Вояга етган Ч. ҳавода ҳаёт кечи-
ради, камданкам тури (маc, япон денгиз
чивини)нинг барча ривожланиш фазаси
сувда ўтади. Ч.га ғурра ясарлар, замбуруғ
чивинлари, узуноёқ Ч., жарангдор Ч., қон
сўрар Ч., заҳкашлар, искаптопарлар, бу-
кри пашшалар ва б. оилалар киради. Ч.
ўсимлик тўқимаси, одам ва ҳайвон қони
билан (бунда юқумли касалликларни
тарқатади) озикланиб зарар келтира-
ди. Кон сўрадиган Ч. турли юқумли ка-
салликларни (маc, безгак, лейшманиоз)
нк тарқатади. Ч. ҳашаротхўр ҳайвонлар
(қушлар, кўршапалаклар)нинг, уларнинг
сувдаги личинкаси эса сув ҳайвонлари,
айниқса, ёш балиқларнинг асосий Оддий
чивин озиғи сифатида катта аҳамиятга
эга. Ўзбекистон фаунасида ҳақиқий Ч.
(25 га якин тур), букри чивинлар (51 тур),
заҳкашлар (60 тур), искабтопарлар (17
тур) кенг тарқалган.
Do'stlaringiz bilan baham: |