ЧИЗМАЧИЛИК — объектлар (тур-
ли машиналар, механизмлар, бинолар,
иншоотлар ва б.)нинг чизмаларини, схе-
малар, хариталар ва графикларни чизиш-
га, турли буюмларнинг тасвирларини
ясашга оид крнункридалар ва усулларни
ўз ичига олган техника фани; чизмалар,
лойиҳаларни чизиш билан шуғулланиш.
Ч.нинг асосини геометрия, чизма геоме-
трия фанлари ташкил этади. Вазифаси
— чизмачилик асбобларидан фойдала-
ниб турли буюмларнинг тасвирларини,
лойиҳалар ва эскизларини чизишга, чи-
зилган чизмаларни ўқишга, аксономе-
трия ясашга ўрганиш. Ч.нинг мазмуни ва
ҳажми унинг фан ва техниканинг қайси
соҳаси учун мўлжалланганлигига қараб
аникланади. Ч. фанининг бўлимлари:
геометрик Ч.; проекцион Ч.; машина-
созлик Ч.и, қурилиш Ч.и ва б. Гео ме-
трик Ч.да чизмачилик асбоблари, чиз-
маларни расмийлаштириш, геометрик
ясашлар, туташмалар ва эгри чизиклар
ўрганилади. П роекцион Ч.да нуқта,
тўғри чизиқ, текис шакллар, геометрик
жисмларнинг тасвирларини ясаш ва
уларнинг ўзаро вазиятига оид масалалар,
аксонометрик тасвирлар ва б. кўрилади.
Машинасозлик Ч.ида чизмаларнинг тур-
лари, кўринишлар, қирқимлар, кесимлар,
резьбалар ва б., қурилиш Ч.ида эса бино
қисмлари, санитария техникаси буюмла-
рининг шартли белгилари ҳамда бино ва
иншоотларнинг чизмалари ўрганилади.
Чизмалар (схемалар, хариталар ва гра-
фиклар)ни чизиш билан шуғулланувчи
кишилар чизмакашлар деб аталади. Тур-
ли соҳаларнинг муқандислари, конструк-
торлари ва лойиҳачилари чизмакашлик-
ни билишлари шарт.
ЧИЙ (Losiagrostis caragana Trin.)
— бошоқдошларга мансуб кўп йиллик
ўтсимон ўсимлик. Бўйи 2 м га боради.
Апр.—май ойларида гуллаб, мева тугади.
Чўладирларда, тоғ олди ён бағирларида,
қисман тоғларнинг ўрта минтақаларида
ўсади. Емхашакбоп ўсимлик бўлиб, Тош-
кент, Самарканд, Бухоро вилоятларида
тарқалган.
ЧИЙ — қамиш ёки савағич поясидан
тайёрланадиган маҳаллий қурилиш ма-
териали. Ч. 1,5—2 м узунликдаги яхши
пишган, ёрилмаган, синмаган ва барг
қинидан тозаланмаган қамиш поясидан
яккаякка ҳолда қаторлаб каноп ип ёки
юмшоқ сим билан 3 ипли қилиб боғлаб
(икки чеккаси ва ўртасидан) тўқилади.
Шипга қоқилиб, устидан алебастр, ганч
ёки сомонли лой билан сувалади. Бундай
шип чийлампа деб аталади. Ч. уйрўзғор
ва хўжаликнинг бошқа соҳаларида
(қишда айвон олдини қордан тўсиш,
узумни саклаш, ипак қурти боқишда таг
тўшама сифатида) ишлатилади. 20-а.
нинг 90-й.ларидан шаҳарларда умумий
овқатланиш нуқталари атрофларини ўраб
тўсишда («чий девор») ҳам Ч.нинг турли
шаклларидан фойдаланилмоқда.
ЧИКАГО — АҚШнинг
шим.
қисмидаги шаҳар, Иллинойс штатида.
Аҳолиси 2,9 млн. киши (2002). АҚШнинг
йирик транспорт йўллари чорраҳаси. Ми-
чиган кўлининг жан.ғарбий соҳилидаги
порт, кўлга Чикаго дарёси (Буюк
кўллардан Миссисипи дарёсига борила-
диган сув йўли) қуйилиш ерида. Аэро-
порти халқаро аҳамиятга эга. Дунёда энг
йирик т.й. узели. Иқтисодий аҳамияти
бўйича Ч. мамлакатда НьюЙоркдан кей-
ин 2ўринда. Мамлакатнинг савдомолия,
илмий ва маданий марказларидан. Етак-
чи тармоғи — оғир саноат (хусусан, ме-
таллсозлик), шунингдек, қора ва рангли
металлургия, машинасозликнинг турли
соҳалари ривожланган. Радиоэлектрони-
ка ва электротехника (телефонтелеграф
аппаратлари, маиший электртехникаси,
радио ва телевизорлар и.ч.нинг мухим
маркази), автомобилсозлик, приборсоз-
лик, авиация саноати корхоналари мав-
www.ziyouz.com кутубхонаси
86
жуд. Турли саноат жиҳозлари, металл
конструкциялар, кувурлар, т.й. вагонлари
ва локомотивлар ва б. ишлаб чиқарилади.
Ч. — мамлакатнинг кимё, нефтни қайта
ишлаш, қоғоз, полиграфия, озиқ-овқат
саноатларининг йирик марказларидан.
Метрополитен қурилган. университет-
лар, Бадиий инт, табиат тарихи, фан ва
саноат музейлари бор. Шаҳар ўрнида
1803 й.гача қишлоқ бўлган, 1833 й.дан
шаҳар мақомига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |