ЧИКАГО
УНИВЕРСИТЕТИ -
АҚШнинг йирик олий ўқув юртларидан
бири. 1857 й. ташкил этилган (1886— 89
й.ларда ишламаган, Ж.Д.Рокфеллернинг
молиявий ёрдами туфайли 1890 й. фао-
лиятини тиклаган, доимий машғулотлар
1892 й.дан бошланган). 19-а. охирида
хотинқизларга таълим олиш ҳуқуқини
берган АҚШдаги дастлабки универси-
тетлардан бири. 20-а. 1ярмидан йирик
илмий марказ. 1942 й. бу ерда Э.Фарми
раҳбарлигида биринчи марта занжирли
ядро реакцияси амалга оширилган. уни-
верситет биол., гуманитар фанлар, фи-
зика, тижорат, кутубхоначилик, тиббиёт,
пед., ҳуқуқ ва б. соҳалар бўйича мутахас-
сислар тайёрлайди. Кутубхонаси (1892 й.
ташкил этилган)да 3,5 млн. га яқин асар
сакланади. университетда 6 мингдан зиёд
талаба таълим олади.
ЧИЛ (Perdix perdix) — товуқсимонлар
туркумининг қирғовуллар оиласига ман-
суб қуш. Танаси 35 см ча. Вазни 350—600
г. Умумий кўриниши кичикроқ товуқни
эслатади. Нарининг усти кулрангқўнғир,
қора чизиқчалари, қорнида тақасимон
жигарранг доғи бор. Модаси одмироқ
тусда. Европа, Осиё, Жан. Ғарбий Сибирь
ва Ўрта Осиёнинг шарқий ҳудудларида
тарқалган. Асосан, дашт ва ўрмондашт,
дарё қайирлари, ғалла далаларида қиш
ва кузда тўда, бошқа фаслларда жуфт-
жуфт бўлиб яшайди. Уясини ерга ясайди.
12—20 та тухум қўйиб, нари ва модаси
навбат билан 24—25 кун босади. Асо-
сан, ўсимлик уруғлари, мевалари, яшил
қисми, ёз ва куз ойларида ҳашаротлар би-
лан озикланади. Гўшти мазали, овланади.
Овчилик хўжаликларида кўпайтирилади.
ЧИЛ АВЛИЁ МИНОРАСИ - Хива-
даги меъморий ёдгорлик (19-а.). Қирқ
авлиё масжиди (сақланмаган) ёнида бар-
по этилган. Минора бал. 17 м. Пишик
ғиштдан, фонусининг тепаси қуббали
қилиб қурилган. Танасига оқ ва кўк ко-
шиндан белбоғ қилинган.
ЧИЛАНГАРЛИК — майда буюм-
лар (устара, қайчи, бигиз, арра, искана
каби иш асбоблари)ни ясаш касби; за-
монавий и.ч. шароитида турли механик
амалларни бажариш. Ч. буюмлари аввал
хонаки ҳунармандчилик усулларида иш-
лаб чиқарилган. Чилангарлар, асосан,
ўчоқ, дам, бозғон, болға, омбур ваб. ас-
боблардан фойдаланган. Улар сартарош-
лик, этикдўзлик, кавушмаҳсидўзлик,
тикувчилик ва дурадгорлик касблари-
га керакли, шунингдек, бинокорлик
учун иш қуроллари ясашган. Ҳозир
Ч. маҳсулотлари асосан корхоналар-
нинг махсус цехларида кўплаб ишлаб
чиқарилади. Корхоналардаги Ч. (слесар-
лик) режалаш, кесиш ёки қирқиш, те-
кислаш ёки тўғрилаш, эгиш, пармалаш,
ўйиш, эговлаш, парчинлаш, кавшарлаш,
қалайлаш ва б. амалларни ўз ичига олади.
Бирор маҳсулотни тайёрлашда бу амал-
ларнинг баъзилари биринкетин муайян
тартибда бажарилади. Бу тартиб техно-
логик жараён деб аталади. Технологик
жараёндаги амаллар махсус асбобуску-
налар, дастгоҳлар, станоклар, кавшар-
лаш ва пайвандлаш жиҳозлари ёрдамида
бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |