O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


қўшилиши натижасида шаклланган.  Ч.нинг аксарияти деҳқончилик, чорвачи- лик, кончилик, қайта ишлаш саноатида  банд.  ЧИЛИМ



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

93
қўшилиши натижасида шаклланган. 
Ч.нинг аксарияти деҳқончилик, чорвачи-
лик, кончилик, қайта ишлаш саноатида 
банд. 
ЧИЛИМ — тамаки солиб чекила-
диган асбоб. Қадимдан Ўрта Осиёда, 
шунингдек, Туркия, Эрон, Ҳиндистон, 
Хитой, Афғонистонда кенг тарқалган. 
Асосан, қовоқнинг алоҳида навидан, баъ-
зан, металл (мис, бронза, кумуш ва б.)дан 
тайёрланади. Унинг ташки томони тур-
ли ҳандасий шакллар ва нақшлар билан 
безалади. Ичига сув солинадиган идиш, 
унга уланган най (қамиш ёки ёғочдан), 
тик ўрнатилган найча қўйиладиган сар-
хона ва ўтхонадан иборат шаклга эга. Ч. 
чекиш киши соғлиғи учун ўта зарарли.
ЧИЛKAKЛИK (Ammoperdix grise 
ogularis) — қирғовуллар оиласига мансуб 
куш. Оғирлиги 200 г ча. Нари кулранг-
сарғиш, пушти тусда. Биқинида жигар-
ранг ва қора йўллари бор, пешонаси ва 
кўзининг атрофи ҳам қора. Тумшуғи 
қизғиш, оёғи бўғиқ сариқ. Модаси 
одмироқ. Ироқ,и Эрон, Афғонистон, По-
кистон, Ўзбекистон, Туркманистон, То-
жикистон ва Қозоғистонда тарқалган. 
Тоғ олди, қир адирли қоятошли жойларда 
яшайди. Уясини ерда ясайди; 8—16 та 
тухум қўяди. Модаси уларни 3 ҳафтага 
яқин босади. Ўсимликлар уруғи, курта-
ги, баъзан ҳашаротлар билан озикланади. 
Овланади.
ЧИЛЛА (форстож. — қирқ) — тур-
мушдаги баъзи ҳодисақолатларнинг энг 
оғир, хатарли ёки маъсулиятли даври-
ни англатувчи тушунча. Ч., одатда, 40 
кун ҳисобланади. Ўзбекистон ҳудудида 
ёз Ч.си ёки ёзги Ч. 25 июндан 5 август-
гача, қиш Ч.си ёки кишки Ч. 25 декаб-
рдан 5 февралгача давом этади. Ч. она ва 
чақалоғи ҳаётининг туғрукдан кейинги 
(қ. Чилла даври), келинкуёв турмушининг 
никохдан кейинги 40 кунлик даврлари-
га ва б.га нисбатан ҳам кўлланилади (20 
кунлик давр кичик Ч. деб юритилади).
ЧИЛЛА 
ДАВРИ — туғруқтн 
(йўлдош тушгандан бошлаб) кейинги 6 
— 8 ҳафтагача бўлган давр. Туғруқдан 
кейинги биринчи соатлар (1 суткагача) 
эса илк чилла даври ҳисобланади. Бу муд-
датда кўп қон кетиш ҳолатлари кузатила-
ди, шу сабабли алоҳида эътибор ва куза-
тув талаб этилади. Халқ табобатида Ч.д. 
40 кун ҳисобланиб, шундан 20 куни ки-
чик чилла, 20 куни катта чилла дейилади. 
Туғрукдан сўнг аёл организмининг асли 
ҳолига қайтиши, чақалоқнинг она сути 
билан озиқланишини, нормал ўсишини 
таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда 
кўзи ёриган аёлга Ч.д. учун жами 106 кун 
(туғрукдан олдин ва туғруқдан кейин) 
декрет отпускаси белгиланган, кейинча-
лик бола 2 ёшга киргунча нафақа тўлаш, 
аёлнинг хоҳишига кўра бола 3 ёшга 
тўлгунича иш жойи сақланган ҳолда бе-
пул отпуска бериш қонунлаштирилган.
Ч.д.да ҳомиладорлик, туғруқ дав-
рида аёл организми (аъзо ва систе-
малари)да содир бўлган физиологик 
ўзгаришлар аслига қайтади (инволюция). 
Ч.д.нинг 1—2куни бачадон туби киндик 
рўпарасида (қовдан 12 см юқорида) ту-
ради. Ч.д.нинг 10—12 куни давомида 
бачадон қисқариб, туби одатдагича қов 
суяги ортига ўтади. Ч.д.нинг дастлабки 
кунлари бачадон оғирлиги 1000 г бўлса, 
8ҳафта охиригача камайиб, 50—60 г га 
тушади.
Бачадон бўйнининг ички тешиги 
туғрукдан кейин, ташқи тешиги 3ҳафтада 
беркилади. Бачадон қисқараётган даври-
да шиллиқ қавати ҳам тикланиб, астасе-
кин бачадон ички юзасини қоплаб боради. 
Ч.д.нинг 3ҳафтасига келиб, бачадоннинг 
эпителий қавати тўла тикланади. Бу жа-
раён тугаллангунга қадар туғруқ вақтида 
бачадон ички юзасида ҳосил бўлган 
жароҳатлардан Ч.д.га хос ажралма — ло-
хиялар келиб туради. Лохиялар Ч.д.нинг 
3—4куни қонли, қипқизил бўлиб, кейин 
рангсизланади ва камаяди, 5—6 ҳафтага 
бориб тўхтайди. Ч.д.да қин (дилоқ) то-
нуси тикланади, ташқи жинсий аъзолар, 


www.ziyouz.com кутубхонаси
94
қин ва бачадон бўйнининг чақаланган, 
йиртилган, шилинган жароҳатлари би-
тади. Бачадоннинг чўзилган бойламлари 
секинаста калталашиб, бачадон найлари 
ва тухумдонлар одатдаги ҳолига келади.
Ч.д.нинг 2—3куни сут безларил&н 
сут (туғруқнинг 15—18кунигача оғиз 
сути, кейин одатдаги сут) ажрала бош-
лайди (қ. Лактация). Нормал ўтаётган 
Ч.д.да чиллали аёлнинг умумий аҳволи 
яхши: пульси текис, тўла, баъзан сий-
рак (физиологик брадикардия), артериал 
босими ва гавда траси нормал ёки шун-
га яқин (гоҳо янги бўшанган аёл траси 
бир оз кўтарилиши ҳам мумкин) бўлади. 
Ч.д.да ташки жинсий аъзолар ва сут без-
ларини ҳар куни тозалаб туриш, асеп-
тика, антисептика қоидаларига қатъий 
риоя қилиш зарур. Чунки аёл жинсий 
йўлларидаги туғруқ жароҳатлари, кўкрак 
сўрғичидаги ёриқлар орқали организмга 
инфекция кириши ва чилладаги септик 
касалликлар ривожланиши мумкин.
Ч.д.да соғлом аёлларга туғруқнинг 
2куниданоқ организмни бақувватлаш, 
бачадон 
қисқаришини 
тезлашти-
риш мақсадида махсус гимнастика 
машғулотлари комплекси белгиланади. 
Ч.д.нинг 1—2куни соғлом аёлга енгил 
ҳазм бўладиган овқатлар (сут, манний 
бўтқаси, қаймоқ, қандли чой, кофе), 3кун-
дан бошлаб одатдаги калорияли сервита-
мин овқатлар тавсия қилинади. Ч.д.да аёл 
аччиқ, шўр, ўткир дориворли ва бадҳазм 
таомлар истеъмол қилмаслиги, спиртли 
ичимлик ичмаслиги керак. Нормал ке-
чаётган Ч.д.нинг 4—5 куни туққан аёл 
туғруқхонадан чиқарилади. Гавда траси 
юқори, шамоллаган, йирингли тери ка-
саллиги ва б. инфекцион касаллиги бор 
аёллар туғруқхонанинг махсус бўлимига 
ётқизилади.
Ад.: Бодяжина В.И., Акушерлик 
(Дарслик), Т., 1971.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish