www.ziyouz.com кутубхонаси
100
Майжап, Тагжап, Тозажўл, Қизилўзек,
Қўстерек) бор. Маркази — Чимбой ш.
Табиати. Туман ҳудуди Амударё қуйи
оқимининг ўнг соҳилидаги текисликда,
Кегейли канали соҳилида жойлашган.
Бал. 60—70 м. Ғарбий ва шим. қисмлари
ботқоклашган тўқайлардан иборат. Шим.
ғарбидаги қум тепалари унча баланд
бўлмаган (250 м) Қўшхона тоғларига ту-
ташади.
Иклими кескин континентал. Ер ости
сувлари яқин. Ёзи иссиқ, қуруқ. Киши
совуқ. Йиллик ўртача тра 11°. Янв.нинг
ўртача траси —6,9°. Энг паст тра —32°.
Амударё соҳилида кўлмак кўп. Туман
ҳудудида Қозоқдарё ва унинг ирмоғи
Эркиндарё оқади. Улардан Тасжарма,
Қизилўзак, Қўшқаржиққан каналлари
чиқарилган. 1939—40 й.ларда қурилган
Майжап ва Ободжап каналларидан ҳам
экинларни суғоришда фойдаланилади.
Туман ҳудуди орқали Кегейли канали
ўтади (туман ҳудудидаги уз. 70 км). Киз-
кетган, Ўржап ва б. каналлар, Қоракўл,
Мақпалкўл, Шардарё, Тобонкўл каби
кўллар бор. Улардан ҳам экинларни
суғоришда фойдаланилади. Тупроқлари,
асосан,
оч
бўз,
кўнғир,
ўтлоқи,
ботқоқўтлоқи тупроқ; баъзи жойларда
шўр тупроклар ва такирлар ҳам бор. Та-
биий ўсимликлардан қамиш, қўға, юлғун
ва б. ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан қуён,
бўрсиқ, тулки, қобон, чиябўри, бўри, ти-
пратикан, кўрсичқон, ҳар хил илонлар,
калтакесаклар; қушлардан ўрдак, ғоз,
бирқозон, қўтон, қизилоёқ, йилқичи,
қирғовул, тўрғай, каптар, қирғий, мусича
ва б. яшайди.
Аҳолиси, асосан, қорақалпоқлар;
ўзбек, рус, қозоқ, татар, корейс ва б. мил-
лат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг
ўртача зичлиги 1км2 га 31 киши. Шаҳар
аҳолиси 46,2 минг киши, қишлоқ аҳолиси
46,6 минг киши (2004).
Хўжалиги. Туман хўжалигида қ.х.
асосий ўринни эгаллайди. Пахтачилик ва
шоликорлик, чорвачилик ва полизчилик
яхши ривожланган. Пиллачилик билан
ҳам шуғулланилади.
Туманда маиший хизмат кўрсатиш
шохобчалари, пахта тозалаш, ёғмой,
ғишт, қурилиш материаллари, керамика,
асфальтбетон здлари ва б. бор.
Ч.т.да 9 ширкат, 570 дан зиёд фер-
мер хўжалиги фаолият кўрсатади. Қ.х.да
фойдаланиладиган ерларга пахта, шоли,
сабзавот ва полиз, емхашак экинлари
экилади.
Туман
жамоа
ва
шахсий
хўжаликларида қорамол, қўй ва эчки,
парранда боқилади.
Ч.т.да пед. касбҳунар коллежи, умумий
таълим мактаблари, Қорақалпоғистон
қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот инти,
наслчилик стяси фаолият кўрсатади. 6
кутубхона, болалар маданият саройи, 4
маданият уйи, 5 касалхона, поликлиника,
туғруқхона, 11 қишлоқ врачлик пункти
ақолига хизмат кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: