www.ziyouz.com кутубхонаси
101
амнистия эълон қилган (1920 й. 18 фев.).
Бироқ орадан кўп ўтмай большевиклар
қўзғолон раҳбарлари — Хон Махсум ва
б. (жами 24 киши) ни ҳибсга олишган
(1921 й. фев.) ҳамда Семипалатинск ва
Томск вилоятларига сургун қилишган.
Йирик ер эгалари ва савдогарлар (75
киши)дан катта миқдорда товон пули
ундирилган. Совет хркимияти қўзғолон
қатнашчиларининг кўпчилигини қатағон
қилган.
Иккинчи
Чимбой
қўзғолони
(Тахтакўпир
воқеалари; 1929)
Қорақалпоғистон автоном вилояти (бу
пайтда у Қозоғистон АССР таркиби-
да эди)да 1929 й. қ.х.ни жамоалашти-
риш ва аҳолидан катта миқдорда солиқ
ва турли йиғинлар ундиришига қарши
кўтарилган. Совет ҳокимиятидан норози
кучлар 1929 й. июль — сент. да Чимбой-
да яширин кенгашлар ўтказиб, қўзғолон
режасини тузишган. 1929 й. 26 сент.даги
кенгашда халқ ҳукумати ташкил этилиб,
Абдужалил Махсум Исматуллаев (1879—
1930; вилоят суди раисининг собиқ
бошлиғи) — ҳукумат бошлиғи (хон),
Каримберди Охун Нуруллаев — адлия
вазири (қозикалон), Борлиқбой Нурумов
(собиқ бўлис бошлиғи; уруғ раҳбари) —
ҳарбий вазир лавозимига сайланишган.
Қуролли гуруҳ тузилиб, қўзғолонга пух-
та ҳозирлик кўрилган.
Қўзғолон 1929 й. 27 сент.да
Тахтакўпирда бошланган. Каримберди
Охун бошчилигидаги қўзғолончилар
(200 кишидан ортиқ) Тахтакўпирда совет
ҳокимиятини ағдариб ташлашган. 1929
й. 28 сент.да ВКП(б) Қорақалпоғистон
вилоят
комитети
Чимбой
ва
Тахтакўпирдаги воқеалар муносабати
билан пойтахт Тўрткўлда фавқулодда
ҳолат эълон қилган. Тахтакўпирга
ҳарбий жазо отряди юборилган. Вилоят
раҳбарлари П. Варламов ва К. Оллабер-
ганов ВКП(б) МК Ўрта Осиё бюроси-
дан шошилинч ҳарбий ёрдам сўрашган.
Қўзғолончилар Хоразм ва Тошҳовуз
округларида большевикларга қарши
курашаётган миллий кучлар (Жунаид-
хон ва б.) билан алоқалар ўрнатишган.
Қўзғолон Қорақалпоғистоннинг бошқа
ҳудудларига ҳам кенг тарқалган. Унда
ҳатто аёллар фаол қатнашган. Қўзғолон
Тошкент, Қизилўрда, Москвадаги со-
вет режими раҳбарларини жиддий
ташвишга солган. ВКП(б) МК Хоразм
воҳасига Гричманов бошчилигида мах-
сус ҳарбий отряд жўнатган. Ўрта Осиё
ҳарбий округининг 84отлиқ полки хам
қўзғолонни бостириш учун сафарбар
қилинган. ОГПУнинг вилоят бўлими
ҳарбий жазо операциялари вақтида
қўзғолон раҳбарлари ва иштирокчилари-
дан Хўжайлида (74 киши), Қўнғиротда
(64 киши), Тахтакўпирда (44 киши) ва б.
ҳибсга олинган. Сургундан қайтган Хон
Махсум ҳам қамоққа ташланган. 1929 й.
дек. да бўлган Қозоғистон АССР Олий
судининг сайёр сессиясида 16 киши от-
ишга ҳукм қилинган, 26 киши турли муд-
датга озодликдан маҳрум этилган. Бун-
дан ташқари «Чимбой аксилинқилобий
ташкилоти»нинг 36 аъзоси (К. Нурул-
лаев, Т. Сапаров, А. Содиқов ва б.) мах-
сус «учлик» қарори билан отишга, 13
киши концлагерларга юборишга ҳукм
қилинган. Қўзғолончиларнинг оила аъ-
золари ҳам қамоққа олинган ва сургун
қилинган.
Ад.: Алланиёзов Т.К., «Контррево-
люция» в Казахстане: Чимбайский ва-
риант, Алматы, 1999; Ўзбекистоннинг
янги тарихи, 2китоб [Ўзбекистон совет
мустамлакачилиги даврида], Т., 2000;
История Узбекистана (19171991 гг.),
Т.,2002;Абдуллаева Я., Қорақалпоғистон
хотинқизлари: кеча ва бугун. XIX аср-
нинг охири ва XX аср, Т., 2004.
Қаҳрамон Ражабов.
Do'stlaringiz bilan baham: