www.ziyouz.com кутубхонаси
108
ва электр ўтказмайдиган, ўтга чидамли,
жарангдор, асосан, оқ рангли (юпқаси
ёруғлик ўтказадиган) маҳсулот; керами-
канинг нафис тури. Махсус тупроқ (Ч.
гили), каолин, кварц, дала шпати ва б.
хом ашёлар аралашмасидан тайёрлана-
ди. Ч.дан рўзғор буюмлари (чойнак, пи-
ёла, коса, ликопчалар, лаганлар), безак
буюмлари (гулдон, ҳайкалча ва б.), меъ-
морлик деталлари, санитариягигиена бу-
юмлари ишланади, кислоталар таъсирига
чидамли (фторид кислотадан ташқари)
бўлганидан кимё саноатида, электр ут-
казмаслиги туфайли радиотехника ва
электротехникада фойдаланилади.
Сифати жиҳатдан нафис Ч . (туркча
фарфур, форсча — фағфур; энг сифатли
Ч. тайёрланган қад. Хитой вилоятининг
номи), дағал Ч . (фаянс, итальянча —
Фаэнц; йирик керамика маркази бўлган
шаҳарнинг номи), техник, хужалик, сир-
ланган ва сирланмаган Ч. фарқланади.
Нафис Ч.нинг сувни сингдириши 0,5%
гача. Дағал Ч. нафис Ч.га нисбатан
серғоваклиги, сувни кўпроқ сингдириши
(9—12% гача) билан фарқ қилади, шу-
нинг учун ҳам у сирланади. Нафис Ч. ҳам,
дағал Ч. ҳам бир хил хом ашёлардан тай-
ёрланади (таркиби: оқ гил ва каолин 45—
50%, кварц қуми 25—35%, дала шпати 12
— 25%, бўр 0 —10%, чинни синиқлари
5—15%), фақат тайёрлаш технологияси
ҳар хил бўлади. Ч.нинг қаттиқ ва юмшоқ
турлари ҳам бор. Идишлар ясашда, тех-
ника ва саноатда қаттиқ Ч. ишлатилади,
бадиий ва безак Ч. маҳсулотлари юмшоқ
Ч. дан тайёрланади. Қаттиқ Ч. юмшоқ
Ч.га нисбатан чидамлироқ, хом ашёси
таркибида тупроқ кўпроқ (45— 60%)
бўлади, шунинг учун ҳам юмшоғига
нисбатан юқори трада (юмшоғи 1300°
гача, қаттиғи 1450°гача) пиширилади. Ч.
маҳсулотлари сирланиб, бўялиб, гуллар
солиниб ёки гул босилиб ишлаб чикари-
лади.
Хитойда 4—6-а.ларда чиннисозлик
санъати юксак даражага кўтарилган,
Ч.нинг таркиби ва тайёрлаш техноло-
гияси сир сакланган. 11 — 14-а.ларда
Эрон, 16-а.да япон Ч.си шуҳрат қозонди.
16-а.да Европада (Флоренция, Франция,
Голландия, Англияда) илк Ч. буюмлари
пайдо бўлди, дастлабки Ч. зди 1710 й.да
Майсенда, 1717—18й.ларда Венада, 1744
й.да Петербургда қурилди. Дания (Копен-
гаген), Швеция (Мариебург), Голландия
(Been, Гаага), Бельгия (Турне), Швейца-
рия (Цюрих), Чехия (Славков, Клаште-
рец) бадиий Ч.си шухрат қозонди. 18-а.
ва 19-а.да Ч.дан безак маҳсулотлар ва ба-
диий буюмлар ясалган. 20-а. бошларида-
гина Ч. саноат миқёсида ишлаб чиқарила
бошлаган.
Ўрта Осиёга Ч. қадимдан Хитой ва
Эрондан, кейинчалик Россиядан келти-
рилган. Маҳаллий кулоллар (айникса,
Риштон кулоллари) сополнинг Ч.га якин
хилларини ишлашган. Ўзбекистонда Ч.
саноати 20-а. 50-й.ларида юзага келди,
биринкетин Тошкент, Самарқанд, Қува,
Ангрен ш.ларида Ч. здлари қурилди (қ.
Чинни-фаянс саноати).
Do'stlaringiz bilan baham: