www.ziyouz.com кутубхонаси
111
1999 й.дан фоль акупунктура диагности-
каси жорий этидди, бунда биологик фаол
нуқталар (БФН) ва компьютер ёрдамида
аниқ ташхис қўйилади.
Беморларга табиий минерал сувдан
ташқари, доридармонлар, шифобахш
гиёҳлардан тайёрланган дамламалар,
парҳез овқатлар ва б. берилади. Йилига
6000 киши даволанади (2004).
Санаторийда 370 ўринга
мўлжалланган ётоқ корпуслари (бир ва
икки ўринли), 2 та оилавий коттеж, клуб,
кутубхона, спорт майдончалари бор.
«Ч.»с.да бекаму куст даволаниш, марок-
ли дам олиш учун барча қулайликлар ва
оромбахш микроиқлим мавжуд.
2001 й.дан «Ч.»с. очиқ акциядорлик
жамияти (ОАЖ)га айлантирилди.
ЧИНОЗ (мўғулча — бўри) —
ўзбеклар таркибига кирган кабилалардан
бири. Рашидуддин Фазлуллоҳ (14-а.)нинг
«Жомеуттаворих» тарихий асарида ёзи-
лишича, «Ч.» атамаси мўғулларнинг тай-
жуит қабиласи таркибидаги уруғлардан
бирини англатади. Кейинчалик Ч.лар
тайжуитлардан ажралиб, мустақил ка-
била бўлганлар. 13—14-а.ларда Ч. ка-
биласи ҳам бошқа бир қанча мўғул
қабилалари каби Дашти Қипчоқнинг
шарқий қисмига келиб ўрнашганлар.
16—17-а.ларда уларнинг бир қисми
Қарши чўли (Қарши ш. яқини)га ва Тош-
кент воҳасига кўчиб келиб, ўтроқлашиб
кетган. Дашти Қипчоқца қолган қисми
эса қорақалпоклар таркибига кирган.
ЧИНОЗ — Тошкент вилояти Чиноз
туманидаги шаҳар, туман маркази. 1958
й. 8 майда асос солинган. Т.й. станцияси,
автомобиль йўллар чорраҳаси. Чирчиқ
дарёсининг ўнг соҳилида, Тошкент
ш.дан 50 км жан.да. Аҳолиси 35 минг
киши (2004). Шаҳарнинт шим. шарқий
қисмида қад. Чиноз харобалари сакла-
ниб қолган. Бу ерда дастлабки манзилгоҳ
мил. бошларида вужудга келган. 1минг
йиллик ўрталарига келиб манзилгоҳ му-
дофаа деворлари билан ўралган ва мар-
казий қисмида арки (бал. 8 м) бўлган
шаҳарга айланган. Кўчманчи чорвадор
халклар билан алоқалари ва Шарқ мам-
лакатларига бориладиган машҳур сав-
до йўлида жойлашганлиги Ч.нинг тез
суръатлар билан ўсишига сабаб бўлган.
Шаҳар 13-а. бошларида мўғуллар ис-
тилосидан кейин харобага айланган. Бу
ерда ўтказилган археологик қазиш пай-
тида кўплаб хўжалик буюмлари, без-
аклар ва тангалар топилган.
Ч. ёнида шағалқум карьери мавжуд.
Шаҳарда 2 қўшма корхона (шу жумладан,
калава ип, газлама ишлаб чиқариладиган
Ўзбекистон—Туркия—
Япония
«Тўқимачи ЛТД» қўшма корхонаси),
кичик корхоналар, пахта тозалаш, нон
здлари, қурилиш конструкциялари кти,
норуда материаллар и.ч., уруғлик тай-
ёрлаш корхоналари фаолият кўрсатади.
Шунингдек, маданий, савдо ва маиший
хизмат кўрсатиш шохобчалари, деҳқон
бозори мавжуд. 10 дан зиёд умумий таъ-
лим, мусиқа мактаблари, 2 та ўрта махсус
билим юрти, маданият уйи, марказий ку-
тубхона ва унинг тармоқлари, маданият
ва истироҳат боғи, 2 касалхона, поликли-
ника, дорихона ва б. тиббий муассасалар
бор.
Ч.дан Тошкент—Нукус, Тошкент—
Урганч автомобиль трассаси ва т.й.
ўтган. Шаҳардан Тошкентга автобуслар
қатнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: