O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Ч И Н Н И Г У Л Д О Ш Л А Р



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

Ч И Н Н И Г У Л Д О Ш Л А Р 
(Caryophyllaceae) — чиннигулнамо-
лар кабиласига мансуб оила. Чалабута 
ҳамда бир, икки ва кўп йиллик буталар-
дан иборат. 80 туркумга кирадиган 2000 
тури бор. Ўзбекистонда 24 туркумга 
мансуб 122 тури усади. Барглари оддий, 
қарамақарши жойлашган, бандсиз, текис 
қиррали. Гуллари тўғри, 4—5 бўлакли. 
Косача барглари эркин ёки туташган.
Чангчилари 4—10 та, уруғчиси 
1—5 та, тугунчаси устки, меваси 
кўсакча. Шим. ярим шарнинг мўьтадил 
минтақасида тарқалган. Чиннигул, дре-
ма, лихнис, ер совун ва б. турлари ман-
зарали. Етмак, совунўт, эчкимия ва б. 
илдизлари холва ва ҳар хил ичимликлар 
тайёрлашда ишлатилади. Ч.нинг баъзи 
турлари атирупа саноатида ва тиббиётда 
қўлланади. Ч.нинг 10 тури Ўзбекистон 
Республикаси Қизил китобига киритил-
ган. 
ЧИННИ-ФАЯНС САНОАТИ - чин-
ни, фаянс ва б. нафис керамика махсулот-
лари ишлаб чиқарадиган саноат тармоғи. 
Уйрўзғорда ишлатиладиган чинни буюм-
лар ва бадиий чинни маҳсулотлар, фаянс, 
ярим чинни ва майолика маҳсулотлари 
и. ч.ни қамрайди. Ч.ф.с. маҳсулотлари 
рўзғорда, айрим саноат тармокларида 
кенг қўлланилади. Чинни идишлар тай-
ёрлаш қад. Хитойда 4—6-а.ларда пайдо 
бўлди. Европада биринчи чинни зди 1710 
й.да Мейсен (Германия)да, Россияда 1744 
й.да қурилган. Ўзбекистонда Ч.ф.с, асо-
сан, 20-а.нинг 50-й.ларидан ривожлана 
бошлади. Унга қадар Ўрта Осиёга чинни 
буюмлар қадимдан Хитой ва Эрондан, 
19-а.нинг 2ярмидан бошлаб Россиядан 
келтирилган. Рўзғорда, асосан, маҳаллий 
кулоллар тайёрлаган согюл идишлар (пи-
ёла, коса, лаган, хум, хурмача, чироқдон 
ва б.)дан фойдаланилган (қ. Кулолчилик).
1952 й.да Тошкент чинни здида мил-
лий безакли чинни буюмлар ишлаб 
чиқарила бошлади. 1970 й.да йиллик и.ч. 
куввати 22 млн. дона маҳсулот бўлган 
Самарканд чинни зди, 1978 й.да йил-
лик и.ч. куввати 29 млн. дона маҳсулот 
бўлган Қувасой чинни зди ишга туши-
рилди. 1967 й.да Ангрен керамика кти 
ишга туширилиши билан республикада 
турли хил фаянс ва чинни плиткалар ва 
санитарияқурилиш маҳсулотлари и.ч. 
йўлга қўйидди.
20-а.нинг 70-й.лари 
ўрталарида 
Ўзбекистон Ч.ф.с.да 40,5 млн. дона чин-
ни маҳсулотлар (шу жумладан, 0,44 млн. 
дона санитарияқурилиш буюмлари) иш-
лаб чиқарилди. Республика Ч.ф.с. корхо-
наларида аҳоли эҳтиёжлари учун миллий 
услубдаги чинни буюмлар (пиёла, чой-
нак, коса, тарелка, лаган, кўза, совғабоп 
тўпламлар), қурилишда ишлатиладиган 


www.ziyouz.com кутубхонаси
110
фаянс плиткалар чиқарилади. Тармоқда 
«Ўзбекенгилсаноат» давлатакциядорлик 
компанияси таркибига кирадиган корхо-
налар: Абдурауф Иброҳимов номидаги 
«Тошкент чинни заводи» акциядорлик 
жамияти, Самарканд «Нафис» акция-
дорлик жамияти, «Қувасой чинниси» 
акциядорлик жамияти. 2003 й.да тармоқ 
корхоналарида 44 млн. дона чинни 
маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Чинни 
буюмлар чет элларга экспорт қилинади. 
«Оқ олтин», «Тонг», «Узум», «Товус», 
тўпламлари халқаро кўргазмаларда ол-
тин медаллар билан тақдирланган.
Хорижий мамлакатлардан Хитой, 
ГФР, АҚШ, Франция, Япония, Чехия ва 
бошқаларда Ч.ф.с. тараққий этган. Гер-
манияда «Розенталь», «Хученройтер», 
Францияда «Бернардо», «Дюпе», Буюк 
Британияда «Уэжвуд», Японияда «Но-
ритаке» тармоқдаги энг йирик ва тари-
хий анъаналарига эга бўлган фирмалар 
ҳисобланади.
Ад.: Аминджанова М ., Сайко Э., 
Керамика, стекло и фарфор в Средней 
Азии, Т., 1968; Технология фарфорового 
и фаянсового производства, М., 1975.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish