www.ziyouz.com кутубхонаси
105
бўлакчалари ёпиштириб безатилган, ай-
римларида мато излари сақланиб қолган.
Ч.м.нинг сопол буюмлари мил. ав.
1минг йилликнинг бошлари ва 7-а.лар-
да чорвачилик ва деҳқончилик билан
шуғулланган қабилаларнинг маконлари-
дан топилган буюмларга ўхшайди.
ЧИМҚЎРҒОН СУВ ОМБОРИ -
Қашқадарёнинг ўрта оқимида қурилган
гидротехника иншооти. Қашқадарё ви-
лояти ҳудудида, Қарши ш.дан 60 км
шарқда. Ч.с.о. қурилиши 1958 й.да
бошланган. 1960 й.дан доимий фойда-
ланишга топширилди. Тўла сиғими 500
млн. м3, фойдали сиғими 450 млн.м3.
Суви юзаси сатҳи 49,2 км2, сув омбо-
ри ўзан типида. Уз. 17,5 км, максимал
чуқ. 30 м, ўртача чуқ. 17,2 м. Қашқадарё
оқимини мавсумий тартибга солиш учун
мўлжалланган. Қашқадарё вилоятининг
Қамаши, Қарши, Ғузор ва Косон туман-
ларидаги 188 минг га ерни суғоради.
Ч.с.о. таркибига тупрокли тўғон, мино-
рали сув чиқаргич, қуйи бьефда жой-
лашган чап соҳил (27 м3/с) ва ўнг соҳил
(22 м3/с) бош тақсимлагичлари киради.
Тўғон бал. 33 м. Минорали сув чиқаргич
суғориш учун сув бериш ва айни вақтда
ортиқча сувни чиқариб ташлаш учун
мўлжалланган (сув ўтказиш имконияти
350 м3/с).
ЧИН — қад. туркий халклар яша-
ган жой номи. «Улуғ», «мустаҳкам» де-
ган маънони билдиради. Кошғарийнинг
«Девону луготит турк» асарида Ч. асли-
да учга бўлинади. Биринчиси Юқори Ч.
бўлиб — буни Табғач (Тавғач) дейдилар,
иккинчиси ўрта Ч. бўлиб — буни Хи-
той дейдилар, учинчиси Қуйи Ч. бўлиб
буни Бархан дейдилар. Лекин ҳозир
Табғач — Мочин, Хитой — Чин, Бар-
хан — Қашқар деб юритилади деб ёзади.
Яна шу китобда Ч.дан Мочингача бўлган
ҳудудда 20 туркий қабиланинг бири хи-
тойлар (қитонлар, киданлар) яшаганли-
ги айтилган. Кошғарий Ч. деб номлаган
Кидон (Қитон) давлати (916—1125) Хи-
тойнинг шим.да, шарқда Улуғ океанга-
ча, шим.да Байкалгача, ғарбда Олтой
тоғларигача бўлган ҳудудни эгаллаган.
Мазкур жойда, хитой манбаларидаги
туркий халқларнинг аждодлари — Ллар
истиқомат қилганлар.
Хитойда
Мин(Минг)
сулоласи
(1368—1644) даврида Хитойнинг жан.
да истиқомат қилиб келган аҳоли (хан-
зулар), Хитойнинг шим.даги кидонлар
(хитойлар) ҳудудини эгаллашган. Улар
сон жиҳатдан кўп бўлган, шу туфай-
ли кидонлар ханзуларга сингиб кетади.
Уларнинг Марказий Осиёга сурилган бир
қисми (қорахитойлар) кўчманчи туркий
қабилаларнинг таркибига сингиб кетади.
1644 й. Ч. ҳудудидан чиққан Манжур
империяси Жан. Хитойни (Жунггуони)
босиб олгандан сўнг, империя номини
«Чинг» деб атади. Сўнгра мазкур импе-
рия ўрта ва Қуйи Ч. ни ҳам эгаллади. Ев-
ропаликлар Манжур империясини Шин,
Чина, Чайна, Хина деб талаффуз қилган.
Кейинчалик бу ном Хитойга тааллуқли
бўлиб қолган. Араб, форсий, туркий ман-
ба ва адабиётларда 20-а.нинг бошлари га
қадар туркий халкларнинг қад. масканла-
ри Ч. ва Мочин (Улуғчин) деб тилга оли-
нади.
Абдухолиқ Айтбоев.
Do'stlaringiz bilan baham: