www.ziyouz.com кутубхонаси
104
Ч.нинг ўртача йиллик сув сарфи 0,6—
0,7 м3/сек. Асосан, қор ва ер ости сувла-
ридан тўйинади; ер ости сувлари йиллик
оқимнинг 70%ни ташкил этади. Май—
июнь ойларида суви кўпаяди, дек,—фев.
да камаяди. Ч.дан суғоришда фойдалани-
лади.
Ч. водийсида сил касалликлари сана-
торийси, болалар оромгохлари, пансио-
натлар жойлашган. Чанғи мусобақалари
ўтказилади.
ЧИМИЛДИҚ, гўшанга — никоҳ
тўйи куни қизнинг уйидаги куёв кира-
диган хонага ва куёвнинг уйидаги ке-
лин тушадиган хонанинг бир бурчагига
ёки уйнинг тўрига тутиладиган махсус
оқ парда ёки гулли чойшаб. Хоразмда
«кўшана» дейилади. Қашқадарё, Сурхон-
дарё, Самарканд, Бухоро вилоятларида
Ч. даставвал (куёв келар кечаси) қизнинг
отаси уйида тутилиб, унинг орқасига ке-
линкуёвни ўтқазадилар. Никоҳ маросим-
лари ўтгач, қиз куёвникига олиб келина-
ди. Бу ерда ҳам Ч. тутилади. Куёвкелин
биринчи кечани Ч. ортида ўтказадилар.
Кўп ерларда тўйнинг эртаси куни Ч.
олиб қўйилади. Айрим жойларда маълум
муддат («чилласи чиққунча») Ч. тутил-
ган ҳолда тураверади. Илгари Ч. (оқ ёки
гулли мато)дан келин биринчи фарзанд
кўрганда ундан чақалоқнинг бешигига
ёпқич, ёстиқ, кўрпачаларини тикишган
(қ. Никоҳ тўйи).
ЧИМКЕНТ (қозоқча Шимкент)—
Қозоғистон
Республикаси
Жанубий
Қозоғистон вилоятидагн шаҳар, ви-
лоят маркази (1932—62 й.ларда Жан.
Қозоғистон вилояти, 1962—64 й.ларда
Жан. Қозоғистон ўлкаси, 1964—92
й.ларда Чимкент вилояти маркази).
Тоғ олди текисликларида, Бодом ва
Сайрам (Сирдарё ҳавзаси) дарёлари
оралиғида. Жамбул, Арис, Лангар т.й.
йўналишларининг чорраҳаси. Аҳолиси
354,4 минг киши (2002). Ч. 11-а.да Хи-
тойдан Ўрта Осиё ва Ғарбий Осиёга ўтган
савдо йўли («Ипак йўли») устида вужуд-
га келган. 19-а. бошидан Кўқон хонлиги
тасарруфида бўлган, 1864 й. Россия бо-
сиб олган ва Россиянинг Ўрта Осиёда-
ги маъмурий ва ҳарбий таянч пунктига
айлантирилган. Шаҳарнинг суст ривож-
ланишига т.й.дан узоклиги ҳам таъсир
этган. Фақат 1915 й. Арис — Ч. линияси
ш.ни Оренбург — Тошкент магистрали
билан боғлади. 1924 й.гача Ч. Туркистон
Республикаси таркибида. Ўрта Осиё-
да миллий чегараланиш ўтказилгандан
кейин Сирдарё губернясининг маъму-
рий маркази, сўнг округ маркази бўлиб
Қозоғистон Мухтор ССР таркибига кир-
ди. Шаҳар саноати маҳаллий қ.х. хом
ашёлари ва фойдали қазилмаларни қайта
ишлаш негизида ривожланмоқда. Йирик
корхоналари Қоратов ва Жунғария Ола-
товидаги конлар асосида ишлайдиган
қўрғошин зди, темирчиликпресс ускуна-
лари ишлаб чиқарадиган, «Фосфор» (ми-
нерал ўғитлар ва б. ишлаб чиқарилади),
«Чимкентшина» и.ч. бирлашмалари,
«Электроаппарат», нефтни қайта ишлаш,
кимёфармацевтика, цемент, ғишт здлари
ва б. ишлаб турибди. Енгил (пахта тоза-
лаш, қоракўл здлари), озиқ-овқат (гўшт
кти, ёғ экстракция, сутконсерва, мевакон-
серва, пиво здлари) саноати корхоналари
фаолият кўрсатади. 3 олий ўқув юрти, 3
театр, ўлкашунослик музейи бор.
Do'stlaringiz bilan baham: