Ч И Л О Н Ж И Й Д А Д О Ш Л А Р
(Rhumnaсеае) — чилонжийданамолар
(Rhumnales) қабиласига мансуб оила. 60
туркумга оид 900 га яқин тури бор. Ч. ер
юзида жуда кенг тарқалган. Ўрта Осиёда
табиий ҳолда 5 туркумга мансуб 8 тури,
Ўзбекистонда эса 3 туркумга кирадиган 6
тури ўсади. Ҳаётий шаклига кўра, бута ва
паст бўйли дарахтлардан иборат. Баргла-
ри бутун, ён баргчали, гуллари тўғри, оқ
ёки оч яшил. Бир ёки икки жинсли. Ко-
сачаси 4—5 бўлакли. Гултожибарглари
4—5 та, чангчилари 4—5 та, устунчаси
1 та, тугунчаси устки, меваси данакча.
Ч.нинг чилонжийда туркуми мевасининг
шифобахшлиги билан жуда қадрли. Халқ
www.ziyouz.com кутубхонаси
97
табобатида қонни суюлтиришда ва қон
босимини туширишда фойдаланилади.
ЧИЛОНЗОР ОҚТЕПАСИ - Тош-
кент нинг жан.ғарбий қисмида жойлаш-
ган археологик ёдгорлик (4—8-а.лар;
10—11а.лар). Бўзсув анҳори бўйида.
1940 й. А.И. Тереножкин кайд этган;
1960 й. А.С.Шиллер ва Ю.Ф.Буряков,
1969—71 й.да Тошкент археология экс-
педицияси текширган. Ч.О. бал. 15 м ли
тепалик бўлиб, атрофида умумий майд.
60x75 м2 келадиган қад. қишлоқ харо-
баси қолдиқлари жойлашган. Тепаликда
олиб борилган қазишмалар натижаси-
да ундаги иморатлар мажмуаси устма-
уст хом ғишт ва пахсадан қурилганлиги
аникланган. Вазифасига кўра, мажусий-
лик билан боғлиқ бўлган, композицияси
жиҳатдан бирбиридан фарқ қиладиган
бинолар 3 даврга мансублиги аниклан-
ган. 1даврда (4-а.) бино пахса пойдевор-
ни устига қурилган 4 минорали қасрдан
иборат бўлган. Бино квадрати (13,5х 13
м2) ички томондан гумбазли узунчоқ 3
хонага ажратилган. 2даврда (5—6-а. лар)
дастлабки иморат атрофига янгй хоналар
ва ёрдамчи хўжалик хоналари қурилган,
шинакли қўшимча қалъа девори билан
мустаҳкамланган. 3давр (7—8-а.лар)да
дастлабки иморат крлдиқлари тупроқ
билан тўлғазилиб шиббаланиши нати-
жасида вужудга келган, 9 м ли тагкурси
устига қурилган тепаси очиқ тўртбурчак
(38x27 м2) ҳовли кўри н и шидаги ноёб
бино бўлган. Қазишмалар натижасида
ҳовли саҳнининг қалин қатламларидан
органик қолдиқлар, Қовунчи II мадани-
яти (қ. Қовунчи маданияти)та хос сопол
буюмлар, ёрғучоклар ва б., шунингдек,
туркашларнинг 8-а.га оид тангаси ҳам
топилган. Араб халифалиги истилосидан
сўнг бино бир қанча вақт зардуштий-
ларнинг дафн этиш жойи бўлиб хизмат
қилган, сўнгра харобага айланган. Кей-
инчалик (10— 11а.лар) хароба атрофида
ҳаёт тикланиб кичик қишлоқ вужудга
келган. Ҳозир Ч.О. атрофида замонавий
иморатлар қад кўтарган.
ЧИЛПИШ, чеканка, декапитация —
ўсимликни бўйига ўсишдан тўхтатиш,
ҳосил тўплаш ва етилишини тезлатиш
мақсадида ўсиш нуқтаси ёки ҳосил нов-
данинг учки қисмини олиб ташлаш;
қўшимча агротехника тадбирларидан
бири. Ч. шаклланаётган ҳосилга озиқ
моддаларнинг етиб келишини кучайтира-
ди, уларнинг ривожланишига қулай ша-
роит яратади. Асосан, ғўза, ток, мевали
дарахтлар, тамаки, канакунжут, помидор
ва б. чилпилади. Ғўзани Ч.да унинг по-
яси ва ён шохлари учи олиб ташланади.
Агротехник нуқтаи назардан ёруғлик
ва иссиқлик режимини яхшилайди,
кўсакларнинг ортиқча тўкилиб кетмасли-
гига, тупнинг ётиб қолмаслигига ёрдам
беради, ҳосилдорликни 1—4% га оши-
ради. Толанинг етилишини ва чаноқнинг
очилишини тезлаштиради. Одатда, Ч.
ғўза ялпи кўсаклай бошлаган пайтда —
ўрта толали ғўзада 14— 16, ингичка то-
лали ғўзада 20—22 ҳосил шохи шакллан-
ганда — июлнинг ўрталари — авг.нинг
биринчи ўн кунлигида ўтказилади. Асо-
сий поя учи 4—6 см, ён шохлар учи 2—3
см узунликда чилпиб ташланади. Ғўзани
Ч. қўлда ёки махсус Ч. мосламалари,
машиналарда ўтказилади. Токни Ч. нов-
даларининг пишишини тезлаштиради,
уларда озиқ моддаларнинг тўпланишига
ёрдам беради, қишга чидамлилигини
оширади, етарли ёруглик, ҳаво, иссиқлик
таъсирида ғужумлари йирик, рангдор
ва ширали бўлади. Ч. суғориладиган
ҳосилли токзорларда яхши самара бера-
ди. Токлар, биринчи марта шўра хомток-
да (1—2 см), асосан, иккинчи марта авг.
нинг 2ўн кунлигида новдаларнинг ўсиш
даври секинлашганда чилпилади, бунда
новдалар учининг 1/3 — 1/4 қисми олиб
ташланади. Сабзавотч и л и кда бодринг
ва помидор (иссиқхоналарда авг.да экил-
ган помидор 7— 9 шохи устидан)ни Ч.
ғовлашга йўл қўймай, ҳосил шох (палак)
ларини кўпайтиради. Баклажон, брюс-
сель карами, уруғликка экилган лавлаги
ҳам чилпилади.
www.ziyouz.com кутубхонаси
Do'stlaringiz bilan baham: |