O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

84
ЧИЗМА — қоғоз, калька (қора 
қоғоз), тахта, ер сирти ва б. га чизилган 
лойиҳа; махсус чизмачилик асбоблари 
(рейсфедер, циркуль, рейсмус, рейсшина, 
чизғич ва б.) ёрдамида қалам, тушь билан 
маълум қоидалар асосида чизилган гра-
фик тасвир. Машиналар, механизмлар, 
бино ва иншоотлар, вертолёт ва само-
лётлар, ракета ва космик кемалар, радио 
ва телевизорлар, хуллас корхоналарда 
тайёрланадиган, қурилиш майдонлари-
да қуриладиган нарсалар ва объектлар-
нинг қисмларини тайёрлаш, бузилганда 
таъмирлаш (тузатиш), текшириш учун 
Ч.дан фойдаланилади. Машинасозлик-
да қўлланадиган Ч. 3 турга бўлинади: 
туркумлаб ва кўплаб ишлаб чиқариш 
Ч.лари, якка тартибда ишлаб чиқариш 
Ч.лари ва таъмирлаш Члари. Ч.ларда тай-
ёрланадиган, таъмирланадиган ва текши-
риладиган нарсаларнинг ўлчамлари, ма-
териали, вазифаси, аниқлик, тозалик син-
флари ва б. маълумотлар кўрсатилади. 
Қурилищдаги Ч. умумий қўриниш Члари 
ва ишчи (қуриш) Ч.ларига бўлинади. 
ЧИЗМА ГЕОМЕТРИЯ - геометри-
янинг фазовий фигураларни текисликда 
тасвирлаш ва улар ёрдамида фазовий ма-
салаларни ечиш усулларини ўрганадиган 
бўлими. Ч.г. инсониятнинг амалий фаоли-
ятида астасекин вужудга келган; у иншо-
отлар ва машиналарни лойихалашда, тас-
вирий санъат ва б. соҳаларда қўлланган. 
Урта Осиё меъморлари хам гумбазли би-
нолар, кўприкларни лойиҳалашда геоме-
трик шакллардан фойдаланишган. Ҳозир 
хам хар хил геометрик шаклли бино ва 
иншоотларни қуришда Ч.г. усуллари кенг 
қўлланилади.
Фазовий фигураларни текисликда 
тасвирлашнинг 2 усули бор: марказий 
проекциялаш ва параллел проекциялаш. 
Маc, нарсаларнинг фотосуратлари ва 
ёруғлик нурларидан жисмларнинг текис-
ликда ҳосил бўлган соялари марказий 
проекциялашдир. Марказий проекци-
ялаш усули билан ясалган тасвир пер-
спектива деб аталади. Перспективадаги 
тасвирда фигуранинг қақиқий шакли ва 
ўлчамларини аниқлаб бўлмайди (1расм). 
Параллел проекци я л ашда марказий 
проекциялашдаги проекция маркази 5 
чексиз узокда деб фараз қилинади. Па-
раллел проекциялашда проекцияловчи 
тўғри чизиқларнинг аниқ йўналиши бе-
рилиши керак. Қуёш ёки Ой нуридан 
жисмлар соясининг пайдо бўлиши парал-
лел проекциялашга мисол бўлади.
Фигураларни ўзаро перпендикуляр 
икки текисликка тўғри бурчакли про-
екциялаш ортогонал проекциялаш деб 
аталади. Баъзан, чизмани мукаммаллаш-
тириш мақсадида горизонтал ва фронтал 
текисликларнинг иккаласига ҳам перпен-
дикуляр бўлган текислик (профиль те-
кислиги) дан фойдаланилади. Ортогонал 
проекциялар воситасида чизмалар осон 
ясалади, ортогонал проекцияда (изоме-
трияда) тасвирланган нарса ўлчамлари 
(бўйи, эни, баландлиги)ни бевосита 
аниклаш мумкин (2расм). Лекин бундай 
чизма буюм тўғрисида яққол тасаввур 
бермайди. Ундан, айниқса, мураккаб фи-
гураларнинг фазовий шаклларини кўз 
олдига келтириш қийин. Шунинг учун 
нарсанинг ортогонал проекциялаш асо-
сида ясалган тасвири унинг аксономе-
трик проекцияси билан
Муҳандислик қурилиш ишларида 
кўпинча сонлар билан белгиланган про-
екциялар деб аталувчи усулдан фойда-
ланилади. Бунда нуқталар проекциялар 
текислигига ортогонал проекцияланиб, 
проекция ёнига нуқтанинг текисликдаги 
вазиятини ифодаловчи сонлар — баланд-
ликлар кўйилади. Бу чизма аёний бўлиши 
учун бир хил баландликдаги нуқталар 
орқали баландликлар чизити ўтказилади. 
Агар ер сиртини (рельефини) чизмада 
тасвирлаш лозим бўлса, горизонтал про-
екциялаш текислигидан фойдаланилади. 
Бунда сатҳчизиклари горизонталлар деб 
аталади. Горизонталларнинг шакли ва 
жойлашишига қараб ер сиртининг тас-
вирланаётган қисми тўғрисида тасаввур 
ҳосил қилиш мумкин. Горизонталлар 
тизими ёрдамида сиртни бундай тасвир-


www.ziyouz.com кутубхонаси
85
лаш усули топографик усул деб аталади 
(3расм). Ч.г. усуллари меъморлик, тасви-
рий санъат, техника ва б. соҳаларда кенг 
қўлланади.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish