O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧИДАМЛИЛИК (техникада) — бу-
юмлар, машина ва механизмлар, бино 
ва иншоотларнинг муайян муддатгача, 
яъни маълум чегаравий ҳолатгача ишга 
яроқлилигини саклаш хоссаси. Буюмлар-
нинг Ч. даражаси уларнинг қандай мате-
риалдан ясалганлигига, уларни сақлаш ва 
ишлатиш шароитларига боғлиқ бўлади. 
Буюмларни шартли равишда таъмирла-
надиган (тузатиб туриладиган) ва таъ-
мирланмайдиган (бузилганидан кейин 
ташлаб юбориладиган) турларга бўлиш 
мумкин. Таъмирланадиган буюмлар 
(уйрўзгор буюмлари, газ ва электр асбо-
блари, соатлар ва б.)нинг маълум чегара-
вий ҳолати (яъни Ч. чегараси) уларнинг 
эскириши, тезтез ишламай қолиши ёки 
тузатиш учун сарфланадиган маблағнинг 
ўзини окдамаслиги билан белгиланади. 
Айрим ҳолларда буюмлардан фойдала-
ниш қоидаларининг бузилиши, хавф-
сизлик техникасига риоя қилмаслик ҳам 
уларнинг Ч. чегарасига таъсир қиладиган 
омиллар ҳисобланади. Буюмларнинг 
маънавий эскириши (янгиянги русум-
ли, дизайни яхшиланган буюмларнинг 
ишлаб чиқарилиши) ҳам уларнинг чега-
равий ҳолатини белгилайди. Таъмирлан-
майдиган буюмлар (маc, ёритиш лампа-
лари, тишли ғилдираклар ва б.) Ч.ги учун 
чегаравий ҳолат уларнинг ишдан чиқиши 
(маc, лампочка толасининг куйиши, ше-
стерня тишининг синиши ва б.) билан 
боғлиқ бўлади ва уларни ташлаб юбо-
ришга тўғри келади.
Бино ва иншоотларнинг Ч.ги деганда 
уларнинг талаб этиладиган фойдаланиш 
кўрсаткичларини сақлаган ҳолдаги хиз-
мат муддати тушунилади. Бундай Ч. маъ-
навий ва жисмоний турларга бўлинади. 
Маънавий Ч. — бино ва иншоотларнинг 
ўзгарувчан фойдаланиш шартларига 
ёки хавфсизлик ва эстетика талабларига 
жавоб бермай қолгунча бўлган хизмат 
муддати. Бу муддатни ўтаб бўлган бино 
ёки иншоот (маc, турар жой биноси ёки 
кўприк) мукаммал (капитал) таъмирлаш-
дан чиқарилади ёки бузиб ташланади. 
Жисмоний Ч. механик зўриқиш (нагруз-
ка) ва физиккимёвий омиллар таъсирида 
бўлган асосий юк тушувчи конструкция 
ёки элементлар (маc, бинонинг пойде-
вори, синч девори, кўприкнинг устуни 
ва б.)нинг емирилиши билан белгилана-
ди. Бино ва иншоотлар бундай аҳволга 
тушмаслиги учун махсус изоляция ма-
териаллари қўлланади, пойдеворларга 
қора мой суркалади, бинолар вақтивақти 
билан тезлаб турилади, кўприкларнинг 
емирилган устунлари алмаштирилади, 
фойдаланишга доир қоидаларга қагьий 
риоя қилинади ва б. Шунда бино ва ин-
шоотларнинг хизмат муддати узаяди. 
Давлат стандартлаштириш ташкилотла-
ри томонидан бино ва иншоотлар учун 
қурилиш меъёрлари ва қоидалари белги-
лаб қўйилади. Бу меъёрлар ва қоидаларга 


www.ziyouz.com кутубхонаси
82
кўра, Ўзбекистонда бино ва иншоотлар-
нинг хизмат муддати (вазифаси, қурилган 
жойи ва б.га кўра) камида 20 йил, 50 йил 
ва 100 йил қилиб белгиланган.
Буюмлар, машина ва механизмлар, 
бино ва иншоотларнинг Ч. хоссалари-
ни ўрганиш, бу хоссаларни яхшилаш, 
хизмат муддатини узайтириш чоратад-
бирларини кўриш давлат миқёсидаги 
муҳим иш ҳисобланади. Бу ишлар билан 
махсус ташкилотлар, и.т. муассасалари, 
стандартлаштириш ва сертификациялаш 
идоралари шуғулланади. ЧИЖ (Spinus 
spinus) — чумчуқсимонлар туркумининг 
саъвалар уруғига мансуб куш. Вазни 11 
— 14 г. Нарининг кўкраги сариқ, боши-
нинг усти қора. Модаси кулрангқўнғир, 
доғлари бор. Тумшуғи қисқа. Европа, 
Ғарбий Осиё, Ғарбий Сибирь ва Узоқ 
Шарқнинг қайин, қарағай ва б. дарахтлар 
ўсадиган аралаш ўрмонларида, айниқса, 
тоғли жойларда кенг тарқалган. Баланд 
дарахтларнинг қалин шохларида уя ясай-
ди; 3—6 та тухум қўйиб, модаси 12—14 
кун босади. Асосан, ўсимлик уруғлари, 
баъзан ҳашаротлар билан озиқланади. 
Яшаш ареалининг жан. қисми ташқарида 
— Шим. Африка, Ироқ, Жан. Хитойда 
ҳам қишлайди. Баъзан, Ўрта Осиё (гоҳо 
Тошкент, Бишкек, Олмаота каби ш.)да 
ҳам учрайди. 

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish