O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧЕЧАКТЕПА — туркий қавмларга 
тегишли қад. мудофаа иншооти (мил. 
4-а. охири —8-а. ўртаси). Қашқадарё 
вилоятидаги Қизилдарё ва Тирнасой 
соҳилларида жойлашган. Археологик 
қазишмалар (Г.Я. Дресвянская, В. Я. 
Марчук) натижасида Ч.дан ҳоким Урка 
Вартармук (7-а. охири — 8-а. боши), 
АлАшъос ибн Яҳьё (761—762) тангала-
ри, шунингдек, кўплаб сопол идишлар 
(хумлар, кўзалар, қадаҳлар, қозонлар), 
шиша буюмлар топилган.
ЧЕЧЕН ТИЛИ — кавказ (иберий-
кавказ) тилларипиит нах гуруҳига ман-
суб тил. Асосан, РФнинг Чеченистон 
(Чечня), Ингушия республикаларида, 
шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, 
Грузия 
ва 
Украинада 
тарқалган. 
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 960 
минг кишидан ортиқ (ўтган асрнинг 90-й.
лари ўрталари).
Ч.т. текислик ва тоғлик лаҳжаларига, 
тоғлик лаҳжалар эса ўз навбатида яна 6 
лаҳжага бўлинади. Ч.т. фонетикаси му-
раккаб вокализм (қисқа, чўзиқ, умлаутли 
содда унлилар, дифтонглар, трифтон-
глар) ва консонантизм (содда, қўшалоқ, 
танглай ундошлари) тизимига эга. Мор-
фологияси агглютинативфлектив белги-
ларга эга: унда 6 грамматик синф, кўп 
келишикли турланиш, феълнинг замон, 
майл, туе категориялари мавжуд. Син-
таксиси содда ran турларининг ва қўшма 
ran ясалиши усулларининг хилмахилли-
ги билан ажралиб туради. Лексикасида 
рус, араб, форс, грузин, туркий ва б. тил-
лардан ўзлашган сўзлар анчагина. Ёзуви 
ўтган асрнинг 20-й.ларида араб графика-
си асосида, кейинроқ лотин графикаси 
асосида яратилган. 1938 й.дан рус графи-
каси асосидаги ёзув жорий қилинган.
ЧЕЧЕНИСТОН, Чеченистон Респу-
бликаси — Россия Федерацияси тарки-
бидаги республика. Майд. тахминан 15 
минг км2 (Ч. билан Ингушия ўртасидаги 
чегара демаркация қилинмаган). Аҳолиси 
1 млн. 100,3 минг киши (2002). Пойтахти 
— Грозный ш. Маъмурий жиҳатдан 16 
туман ва 5 шаҳарга бўлинади.
Давлат тузуми. Ч. — республика. 
Давлат бошлиғи — президент. Амалдаги 


www.ziyouz.com кутубхонаси
73
Конституцияси 2003 й.да қабул килин-
ган. Конституцияда назарда тутилган 
ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва ва-
киллик органларини шакллантириш жа-
раёни кетмоқда.
Табиати. Ч. Катта Кавказ тоғлари 
(Ч.нинг энг баланд жойи Тебулосм-
та тоғи, 4493 м)нинг шим. ён бағри ва 
унга туташган Чечен текислиги ҳамда 
ТерекКума пасттекислигида жойлаш-
ган. Нефть, газ, қурилиш материаллари 
конлари бор. Икдими континентал. Янв.
нинг ўрта траси ТерекКума пасттекисли-
гида —3°, тоғларда —12° гача, июдда 25° 
ва 21°. Ўртача йиллик ёғин 300—1000 
мм. Йирик дарёлари — Терек, Сун-
жа. Тупроқлари текисликларда, асосан, 
ўтлоқи, каштан ва оч каштан, қирларда 
карбонатли кора, даре водийларида ал-
лювиал, тоғларда тоғўрмон ва тоғўтлоқи 
тупроқлар. ТерекКума пасттекислиги-
да шувоқ ва шўра ўсимликлар, Чечен 
текислигида дашт ва ўрмонли дашт 
ўсимликлари ўсади. 2200 м гача бўлган 
баландликдаги тоғларда кенг баргли 
ўрмонлар, ундан юқорида субальп ва 
альп ўтлоқлари мавжуд. Ч.да кемирув-
чи ва судралиб юрувчи ҳайвонлар кўп; 
қушлардан ёввойи ўрдак, ғоз, тувалоқ, 
Кавказ қирғовули бор. Тоғларда қўнғир 
айиқ, тўнғиз, кийик, бўри, ўрмон мушу-
ги, сувсар яшайди.
Аҳолиси. Асосий аҳолиси чеченлар. 
Ингуш, рус ва б. халқлар ҳам яшайди. 
Шаҳар аҳолиси 34,5%. Республиканинг 
давлат тили — чечен ва рус тили. Дин-
дорлар ислом динининг сунна мазҳабида.
Тарихи. Чеченлар 7-а.да биринчи 
бор тилга олинган. Ўрта аср бошларида 
Ч. ҳудудининг кўп қисми Алания давла-
ти таркибида бўлган. 19-а.да Ч. аҳолиси 
тоғли халқларнинг рус қўшинларига 
қарши қуролли курашида қатнашган. 
Тоғлилар мағлубиятидан сўнг (1859), Ч. 
Россия таркибига қўшиб олинган. 1921 
й.дан РСФСР таркибидаги Тоғли мухтор 
республикага киритилган. 1922 й. нояб.да 
Ч. Мухтор вилояти тузилган. 1934 й.дан 
ЧеченИнгушия мухтор вилояти таркиби-
да. 1936 й. вилоят мухтор республикага 
айлантирилган. 1942 й. Ч.нинг бир қисми 
немислар томонидан босиб олинган. 
1943 й. озод этилган. 1944 й. ЧеченИнгу-
шия тугатилиб, аҳолиси 2-жаҳон уруши-
да босқинчиларга ён босди, деган туҳмат 
билан зўрлаб Ўрта Осиё ва Қозоғистонга 
депортация қилинган. 1957 й. мухтор 
республика тикланган. 1991 й. ЧеченИн-
гушия мухтор республикаси ЧеченИнгу-
шия Республикаси деб номланди. 1992 й. 
Россия Федерацияси таркибида Ингушия 
ва Ч. Республикалари тузилди. 1991 й. 
сент. да чечен халқининг умуммиллий 
конгресси Ч. Республикасининг давлат 
суверенитетини эълон қилди. 1992 й. 
президент лавозими таъсис этилди. Бу-
лар Россия Федерацияси томонидан тан 
олинмади. Ж. Дудаев режими сиёсати 
Ч.да кескин ижтимоийсиёсий инқирозга, 
Россия Федерацияси конституцияси-
ни қўпол равишда бузишга олиб келди. 
1994 й. дек. — 1996 й. авг.да қуролланган 
чечен отрядлари билан конституцион 
тартиб ўрнатиш учун Ч.га киритилган 
федерал қўшинлар ўртасида ҳарбий 
ҳаракатлар бўлиб ўтди. 1999 й. авг.да че-
чен жангариларининг Доғистонга қилган 
юришидан сўнг федерал қўшинлар Ч. 
ҳудудида антитеррористик ҳаракатларни 
бошладилар.
Хўжалиги. Саноатининг асосий тар-
моклари — нефть казиб олиш, нефтни 
қайта ишлаш, нефть кимёси, машина-
созлик, озиқ-овқат, ўрмон ва ёғочсозлик, 
енгил саноат; қурилиш материалла-
ри ишлаб чиқарилади (цемент ва б.). 
Ҳунармандчилик ривожланган (ёғоч, 
тош ўймакорлиги, металлга бадиий иш-
лов бериш, каштачилик, гилам тўқиш). 
Қ.х.да буғдой, шоли, кунгабоқар, қанд 
лавлаги етиштирилади. Боғдорчилик, 
токчилик ва сабзавотчилик билан ҳам 
шуғулланилади. Чорвачилигида қорамол, 
кўй (асосан, майин толали жун берадиган 
қўйлар) боқилади.
Адабиёти. Чечен адабиётининг асос-
чиси С. Бадуев (1904—43) чечен тилида-
ги биринчи босма бадиий асар («Очлик» 


www.ziyouz.com кутубхонаси
74
қиссаси, 1925), чечен тили даги бирин-
чи роман («Петимат», 1930) ва пьесалар 
(«Оталар удуми», 1929; «Қизил қалъа», 
1930) муаллифидир. Ш. Айсхонов (1907 
— 37) пьеса («Кураш», 1932) ва ҳикоялар, 
Н. Музаев пьеса («Давримиз ниҳоллари», 
1934) ва достон («Ўрмон яланглиги», 
1933) яратди. 30-й.ларнинг бошларида 
М. Мамакаев (1910—73)нинг дастлабки 
шеърлари, X. Ошаев (1898—1977)нинг 
очерк ва пьесалари, С. Арсанов (1889— 
1968)нинг «Икки авлод» тарихий романи 
(1930) пайдо бўлди. 40-й.ларда А. Ма-
макаев (1918—59)нинг ватанпарварлик 
руҳидаги пьесалари, Н. Музаевнинг шеъ-
рлар тўплами, М. Сулаевнинг достони 
нашр этилди. 50-й.ларда Олмаота ш.да 
«Дўстлик» номи билан чечен ёзувчилари 
асарлари тўплами чиқди. С. Арсановнинг 
тарихийинқилобий мавзудаги «Дўстлик 
шарофати» (1968) романи чечен насри-
нинг ютуғи бўлди. А. Мамакаев, М. Ма-
макаев, Н. Музаев, Р. Ахматова ва б.нинг 
шеърий тўпламлари нашр этилди.
60—70-й.ларда 
шеърият 
бадиий 
жиҳатдан анча юксалди, насрда очерк, 
достон, роман жанрларида муҳим асар-
лар яратилди. Болалар адабиётида У. 
Гайсултонов, X. Эдилов, М. Мусаев са-
марали ижод қилдилар. Чечен драма-
тургиясида ҳам турли мавзуларда пьеса-
лар яратилди. Жумладан, X. Ошаев, А. 
Ҳамидов фуқаролар уруши, Н. Музаев, 
М. Мусаев қишлоқ ҳаёти, М. Мусаев, А. 
Ҳамидов 2-жаҳон уруши мавзуларида 
асарлар яратдилар. 

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish