O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧЕЧЕНЛАР (ўзларини нохчий деб 
аташади) — асосан, Чеченистон ва Ин-
гушиядаги халқ (734,5 минг киши). РФ 
да жами — 899 минг киши (1990-й.лар 
ўрталари). Чечен тилида сўзлашади. 
Диндорлари — сунний мусулмонлар. 
Ч. қардош ингушлар каби Шим. Кав-
казнинг туб аҳолиси ҳисобланади. 7-а. 
арман манбаларида нахчаматьян номи 
билан қайд этилган. Ч.нинг анъана-
вий машғулоти — пасттекисликларда 
деҳқончилик, тоғларда чорвачилик. Анъ-
анавий ҳунармандчилик (кулолчилик, 
қурол ясаш, заргарлик) тараққий этган. 
ЧЖАНЦЗЯКОУ, Калган Хитой нинг 
шим. қисмидаги шаҳар. Янхэ дарёси во-
дийсида, Хэбэй провинциясида жойлаш-
ган. Аҳолиси 530 минг кишидан зиёд 
(1990-й.лар ўрталари). Пекиндан шим.
га бориладиган қад. Кяхта савдо йўли 
устида. Темир рудаси ва тошкўмир қазиб 
олинадиган ва қўйчилик рни маркази. 
Саноат ва транспорт жиҳозлари ишлаб 
чикариладиган йирик корхоналар, метал-
лургия кти, озиқ-овқат саноати корхона-
лари бор.
ЧЖАН ЦЯНЬ (? мил. ав. тахм. 103) 
— хитойлик дипломат ва сайёҳ. Мил. ав. 
138 й. император Уdu томонидан гарб-
га, юечжилар билан ҳуннуларга қарши 
иттифоқ тузиш мақсадида юборилган. 
Ҳуннулар қўлига тушиб қолиб, фақат 10 
й. ўтгачгина қочишга муваффақ бўлиб 
саёҳатини давом эттирган. Қайтишда 
яна ҳуннулар қўлига тушган, лекин тез 
орада қочишга эришган. Мил.ав. 115 й. 
элчиларга бош бўлиб Хитой чегарала-
ридан ғарбдаги кўчманчи усун қабиласи 
ҳукмдори (гуньмо) ҳузурига жўнатилган. 
Ч.Ц. уни Хитой билан иттифоқ тузишга 
кўндирган. Ч.Ц. томонидан Хитойдан 
Ўрта Осиёга босиб ўтилган йўл кейин-
чалик Европада Буюк ипак йўли номини 
олган.
Ғарбий ўлкалар — Ўрта Осиё ва 
Шарқий Туркистон Ч.Ц. саёҳатигача 
хитойликларга номаълум бўлиб келган. 
Хитойнинг Ғарбий ўлка билан дипло-
матик алоқалар ўрнатишига асосий са-
баб мил. ав. 1-а.нинг 1ярмида ҳуннулар 
билан юечжилар (тохарлар) ўртасидаги 
уруш бўлган. Бу урушда юечжилар енги-
либ, уларнинг аксари кисми ҳоз. Ганьсу 
вилоятидан Еттисувга кўчган, бироқ бу 
ерда ҳам ҳуннулар уларга тинчлик бер-
май қувғин қилганлар. Улар Ўрта Осиё-
нинг жан.га, Бақтрияга кетишга мажбур 
бўлишган, у ерда ЮнонБақтрия подшо-
лигитл вайрон этишда бошқа қабилалар 


www.ziyouz.com кутубхонаси
75
билан иштирок этишган. Кейинчалик 
юечжиларнинг авлодлари Кушон подшо-
лигини барпо этишган.
Юечжилар ҳуннуларга қарши кураш-
да ўзларига иттифоқчи излашган. Хи-
тойнинг Хань сулоласи ҳам ҳуннуларга 
қарши кураш олиб бормоқда эди. Ч.Ц. 
ғарб сафарида унга ҳун йўлбошловчиси 
Таньи Хунуганьфу ҳамриугик қилган. 
Бироқ йўлда у хуннулар томонидан қўлга 
олиниб уларнинг ҳукмдори ҳузурига 
келтирилган. Ч.Ц.ни ҳунну қизга уйлан-
тирганлар, ундан бир ўғил фарзанд кур-
ган. Пекин қулай фурсат келиши билан 
у ҳамрохлари билан асирликдан қочиб, 
саёҳатини давом эттирган. У қад. Фарго-
на — Даванта келган. Даван ҳокими Хи-
той билан дипломатик алоқалар ўрнатиш 
нияти борлигини айтган. Ч.Ц. Даван 
аҳолиси машғулоти ҳақида қимматли 
маълумотлар қоддирган. Император 
Удига, айниқса, Даван тулпорлари ёқиб 
қолган. Ч.Ц. Давандан Кангюйга (қ. 
Қанг давлати) ўтган, сўнг жан.га Дахя 
(Бақтрия)га борган. У ерда бир йил ту-
риб орқага қайтган, лекин йўлда яна 
ҳуннулар қўлига тушиб қолган. Бироқ 
1 йилдан кейин, ҳуннулар ўрдасидаги 
ички низолардан фойдаланиб Хитойга 
қочиб боришга муваффақ бўлган. Унинг 
ғарбий ўлкаларга қилган 1саёҳати 13 й. 
давом этган. У билан йўлга чиққан 100 
та ҳамроҳидан атиги 2 киши — ўзи ва 
йўлбошловчиси соғсаломат қайтиб ке-
лишган. Хитойга қайтиб келгач, Ч.Ц. им-
ператорга батафсил ҳисобот тайёрлаган. 
Ўз ҳисоботида Ўрта Осиёдаги давлатлар, 
мулклар — Даван, Усун, Кангюй, Дахя, 
Янцай, Катта Юечжи ва б. ҳақида маълу-
мот келтирган.
Ад.: Ртвеладзе Э. В., Великий шёлко-
вый путь, Т., 1999.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish