O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧЕХОСЛОВАКИЯ (Ceckosloven-
sko) Марказий Европадаги давлат (1993 
й.гача мавжуд бўлган). 1918 й. Австри-
яВенгрия империясининг парчалани-
ши натижасида чех ва словак халкдари 
ерларида ташкил бўлган. 1938 й. окт. 
— 1939 й. мартда Германия томонидан 
босиб олинган. 1945 й. майда Ч. ҳудуди 
озод этилгач, ягона, мустақил давлат 
сифатида қайта тикланди; 1948 й. халқ 
демократик республикаси деб эълон ки-
линди. Ҳокимият тепасида Чехословакия 
КП турган (1989 й.гача). 1960— 1990 й. 
мартда Ч. Социалистик Республикаси 
(ЧССР) деб аталди. 1968 й.да авж олган 
жамиятни демократик янгилаш жараёни 
1968 й. авг.да Варшава шартномаси таш-
килоти аъзолари бўлган 5 давлат (СССР, 
Болгария, Венгрия, Германия Демокра-
тик Республикаси, Польша) қўшинлари 
томонидан барбод этилди. 1990 й.дан 
Ч. федератив давлат сифатида Чехия 
ва Словакия Федератив Республикаси 
(ЧСФР) номида бўлди. 1992 й. нояб.да 
ЧСФР парламенти 1993 й. 1 янв.дан че-
хословак федерацияси тугатилганлиги ва 
у Чехия ҳамда Словакия республикала-
рига ажратилганлиги тўғрисида федерал 
қонун қабул қилди. ЧЕЧАК, чин чечак 
— одам ва ҳайвонларнинг ўткир юқумли 
касаллиги. Ўтмишда ер юзидаги барча 
мамлакатларда кенг тарқалган бўлиб, 
у ҳақдаги дастлабки маълумотлар Кдц. 
Миср ва Хитой қўлёзмаларида учрайди, 
кейинроқ юнон ва римлик врачларнинг 
асарларида қайд этилган. Ўрта асрларда 
Розий «Чечак ва қизамиқ ҳақида китоб» 
(«Китоб алжударий валҳасба») номли 
асар яратиб, тиббиёт тарихида бирин-
чи марта Ч.ни таърифлаб берди ва Ч.га 
қарши эмлаш керак деган фикрга келиб, 
уни амадда қўллади. Ч.нинг олдини олиш 
ҳақидаги фикрлар Ибн Сино асарларида 
ҳам илгари сурилган. 1796 й.га келиб 
Европада инглиз врачи Э. Женнер че-
чакка қарши эмлашни таклиф этганидан 
сўнггина Ч. анча камайди.
Ч.ни 
фильтрланувчи 
вируслар 
қўзғатади. Инфекция манбаи — бемор. 
Вирус ҳаво (чанг, бемор аксирганда, 
йўталганда) ва бемор буюмлари (кий-
имкечак ва ҳ.к.)дан ўтади. Касаллик 
ўткир бошланади. Гавда траси бирдан 
кўтарилиб, бош оғрийди, эт увишиб 
кўнгил айнийди ва бел, думғаза атро-
фида оғриқ пайдо бўлади. Беморнинг 
пульси тезлашиб, тили қуруқшайди, 
карашланади. Томоқ, бурун, ҳалқум 
шиллиқ қаватлари қизариб яллиғланади. 
Шу даврда айрим беморларнинг қорин 
пасти, сонининг ички тарафига қизамиқ 
ёки қизилча тошмасига ўхшаш тошма-
лар тошади. 3—4 кундан сўнг бемор-
нинг аҳволи бирмунча яхшиланиб, кейин 
яна оғирлашади. Бу даврда пешона, соч, 
юз, қўл панжасида ҳақиқий Ч. тошмаси 
— майда доғга ўхшаш тошмалар пайдо 
бўлади, эртасига улар қизғиш тугунча-
лар (папула)га айланиб, бутун баданга 
тарқалади. Кейин тугунчалардан пуфак-
чалар (везикула) ҳосил бўлади ва йиринг 
бойлайди. Касалликнинг 10—13куни 
йирингли тошмалар қуриб, қорақўгир 
бўлади. 18—20куни улар туша бошлайди 
ва ўрни чандиқлана боради, беморнинг 
аҳволи бирмунча яхшиланади. Оғир 


www.ziyouz.com кутубхонаси
72
кечадиган аралаш Ч.да тошмалар бир-
бирига қўшилиб кетади. Геморрагик Ч. 
(«қора Ч.» ёки Ч. пурпураси) да тўқима 
ва аъзоларга қон қуйилади. Ч.нинг тошма 
тошмайдиган, иситмасиз кечадиган шак-
ллари фарқ қилинади.
Ч.нинг оддини олиш учун бемор 
Ч.га қарши эмланади ва б. чоратадбир-
лар кўрилади. 1980 й. Жаҳон Соғлиқни 
Сақлаш ассамблеясининг 33 сессиясида 
ер юзида чин чечак буткул тугатилганли-
ги расмий равишда эълон қилинди.
Чорва молларида Ч. заҳарланиш, 
иситма ва терига тошмалар тошиши би-
лан кечади. Ч. қўзғатувчиси Poxviridae 
оиласига мансуб 7 туркум вируслари. 
Ҳар бир ҳайвон турида Ч.ни қўзғатадиган 
ўзига хос вируслари бор. Маc, қўй Ч.да 
кўз, бурун зарарланади, сигир Ч.да соғим 
камаяди, елинда ва тананинг бошқа 
қисмларида тошмалар пайдо бўлади, 
қушларда тери ва ички аъзолар зарарла-
нади. Касал бўлиб тузалган ҳайвонларда 
турғун иммунитет ҳосил бўлади. Касал-
лик касал ҳайвон билан соғлом ҳайвон 
бир жойда сакданганда, вирус билан за-
рарланган озуқа, сув ва б. орқали юқади. 
Вируслар атроф мухитда бир неча ойга-
ча сақланади. Қиш ойларида ёш хамда 
нимжон ўсган чорва моллари кўпроқ ва 
оғирроқ касалланади; уларнинг махсул-
дорлиги пасаяди, териси ёрилади, айрим 
ҳайвонлар нобуд бўлади. Ташҳис клини-
кэпизоотологик ва эпидемиологик маъ-
лумотлар, лаб. текширувлари натижала-
ри асосида қўйилади.
Даволаш: гаммаглобулинлар, анти-
биотиклар, малҳам дорилар, глицерин 
ёки антисептик воситаларни қўллаш.
Олдини олиш: умумий санитария-
ветеринария қоидаларига риоя қилиш; 
ҳайвонларда эмлаш йўли билан иммуни-
тет ҳосил қилиш; касалликка чалинган 
молларни алоҳида сақлаш ва б.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish