O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧЕРНОГОРЛАР — халқ, Черногори-
янинг асосий аҳолиси (460 минг киши), 
Сербияда 140 минг киши (1990-й.лар 
ўрталари). Шунингдек, АҚШ ва Алба-
нияда ҳам яшайдилар. Умумий сони 620 
минг киши. Сербхорват тилининг штокав 
лаҳжасида сўзлашади. Диндорлари — 
асосан, православлар.
ЧЕРНЯЕВ Михаил Григорьевич 
[1828.21.10(3.11) 1898.4(16).8, Тубишки 
қишлоғи, ҳоз. Белоруссиянинг Могилёв 
вилояти] — рус мустамлакаси ҳарбий 
арбоби, генераллейтенант (1882). Дво-
рян оиласида туғилган. Ҳарбий акаде-
мияни тугатган (1853), Крим ва Кав-
каз урушларида қатнашган. 1864—65 
й.ларда алоҳида Ғарбий Сибирь отряди-
га қўмондонлик қилиб Қўқон хонлиги-
га қарашли Авлиёота, Чимкент ва Тош-
кентнтл босиб олган (қ. Алимқул, Дархон 
жанги) ва Россия империяси таркибида 
янги ташкил этилган Туркистон обла-
сти ҳарбий губернатори этиб тайинлан-
ган. Тошкент Россиянинг кейинроқ Ўрта 
Осиё хонликларини босиб олиши учун 
таянч пунктига айлантирилган. Манса-
бини суиистеъмол қилгани учун 1866 й. 
истеъфога чиқарилган. 1873 й.дан (1878 
й.гача) ҳарбий публицист Р.А. Фадеев 
билан ҳамкорликда Петербургда «Рус ду-
нёси» («Русский мир») консервативмил-
латчилик руҳидаги газ. нашр қилдирган. 
ГерцеговинаБосния қўзғолони (1875—
78) бошланганда рус ҳукуматининг ис-
тагига қарши, яширин равишда Белград-
га кетган (1876) ва серблар армиясига 
қўмондон этиб тайинланган. Бу армия 
Сербия ва Черногориянинг Туркия би-
лан бўлган урушида мағлубиятга учраган 
(1876). 1877—78 й.лардаги Россия—Тур-
кия уруши бошланганда Ч. ҳарбий хиз-
матга жалб килинган, бирок, ҳаракатдаги 
армияда биронбир мансабга тайин этил-
маган. 1882—84 й.ларда Туркистон гене-
ралгубернатори. 1886 й.дан истеъфода. 
Ч. Тошкентни босиб олишда хам, губер-
наторлик фаолияти даврида ҳам Россия 
ҳукуматининг мустамлакачилик сиёса-
тини изчил амалга оширишга ҳаракат 
қилган.
ЧЕРСКИЙ ТИЗМАСИ (Черский 
тоғ занжири) — РФнинг шим.шарқидаги 
тоғлар (Саха Республикаси ва Магадан 
вилояти). Шим.ғарбдан шарқжан.шарққа 
1600 км чўзилган. Ч.т.нинг ғарбий 
қисмида Хадаранья тизмаси (энг баланд 
жойи 2185 м), ТасХаяхтах (2356 м), Че-
малгинский (2547 м), Курунда (1919 м), 
Догдо (2272 м), Чибагалахский (2449 м), 
Боронг (2681 м), Силяпский (2703 м) тиз-
малари жойлашган; Индигирка дарёси 
ҳавзаси ва Колиманинг бош томонида 
УлаханЧистай тизмаси (энг баланд жойи 
Ғалаба тоғи — 3147 м) ва Черге тизмаси 
(2332 м) бор.
Ч.т. мезозой бурмаланишида ҳосил 
бўлган ва палеозойнинг кучли дисло-
кацияга учраган ва метаморфозлашган 
карбонат жинсларидан, чеккалари эса 
денгиз ва қуруқлик ётқизиқларидан ту-
зилган, кўпгина жойларда бу жинсларни 
қалин гранит интрузиялари ва б. магма-
тик нордон жинслар ёриб чиққан. Ч.т. 
ўртача баландликдаги тоғлардир. Уму-
мий майд. 157 км2га якин бўлган 350 дан 
зиёд музлик бор.
Иқлими қаттиқ совуқ, кескин конти-
нентал. Янв.нинг ўртача траси — 34°дан 
— 40°гача (пастликларда — 55°, —60°). 
Ёзи қисқа ва салқин. Июлнинг ўртача 
траси 3°дан (баланд тоғларда) 12°—13° 
гача. Йиллик ёғин 300 дан 600—700 мм 
гача. Тўнгиб ётган ерлар бор. Даре во-
дийсида терак, шим. ён бағрида тилоғоч 
ўсади. Ҳудудининг кўп қисми баланд 
тоғ минтақаси ўсимликлари билан 
қопланган; чўққилари совуқ тошлоқ тоғ 
чўлидан иборат. Фойдали қазилмалардан 
олтин, қалай, тошкўмир конлари бор. 


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish