O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧЕРНОВЦИ УНИВЕРСИТЕТИ - 
Украинадаги йирик университетлардан 
бири. Черновци ш.да. 1875 й.диний се-
минария негизида ташкил этилган. Мат., 
физика, биол., кимё, геогр., тарих, филол. 
ва б. ихтисосликлар бўйича мутахассис-
лар тайёрлайди. Илмий кутубхонаси-
да 1,7 млн.дан ортиқ асар сақланади. 9 
мингга яқин талаба таълим олади. 
ЧЕРНОГОРИЯ (Ста Gora), Черно-
гория Республикаси (Republika Ста Gora) 
— Сербия ва Черногория таркибига ки-
рувчи республика. Майд. 13,8 минг км2. 
Аҳолиси 635 минг киши (1996). Пойтах-
ти — Подгорица ш. Маъмурий жиҳатдан 
жамоаларга бўлинади. Аҳолисининг 
купи черногорлар; серб ва албанлар 
ҳам яшайди. Аҳолининг 69% христиан 
(православ), 19% ислом динига эътиқод 
қилади. Ч.нинг ўз конституцияси, парла-
менти (скупшчина) ва ҳукумати бор.
Табиати. Ч. мамлакат жан.ғарбида, 
Адриатика денгизи соҳилида жойлаш-
ган. Ҳудудининг катта қисмини Дина-
ра тоғлиги эгаллаган (энг баланд жойи 
2511 м, Дурмитор тоғи); жан.ғарбида 
Черногория карстли платоси бор. Ик-
дими мўътадил, континентал. Адриа-
тика денгизи соҳилларида ўрта денгиз 
иқлими. Йиллик ёғин ўртача 1600—
1800 мм, соҳилларда 3000 мм гача. Тоғ 
ён бағирлари игна баргли ва аралаш 
ўрмонлар. Ч.да қўрғошинрух рудалари, 
боксит, қўнғир кумир конлари бор. Асо-
сий дарёлари Морача ва унинг ирмоғи 
Зета.
Тарихи. Ч. худудига қадимда илли-
рийлар келиб жойлашган. Мил. ав. 1а.да 
Рим томонидан босиб олинган. Мил. 
1а.да Ч. ҳудуди (11а.гача Дукля, кейин-
чалик Зета, 15-а.дан Ч. деб аталган) Рим-
нинг Далмация, 297 й.дан Превалитана 
провинциясига қўшиб олинган. 7-а.да 
славянлар келган. 1479 й.дан мамлакат 
текислик кисми турклар тасарруфида 
бўлди. 1499 й.да Ч. ҳудуди Усмонли турк 
империяси таркибига қўшиб олинди. 
Туркларга қарши курашган митрополит 
Данило Петрович Негош (1697—1735 
й.ларда ҳукмронлик қилган) Негошлар 
сулоласи (1697— 1918)га асос солган. 
1796 й. Ч. амалда мустақилликка эриш-
ди. Наполеон урушлари ва сербларнинг 
мустақиллик учун олиб борган кураш-
ларида (1804— 15) Ч. Россия ва Сер-
бия томонида бўлди. 1852 йил Ч. меро-
сий князлик деб эълон қилинди. 1878 
й. Берлин конгресси қарорига биноан, 
Ч. тўлиқ мустақил давлат деб тан олин-
ди. 1910 й.дан Ч. қироллиги деб атад-
ди. Ч. Болқон урушлари (1912—13)да 
қатнашди. 1жаҳон уруши (1914—18)да 
Антанта томонида туриб урушди. 1918 
й. 1 дек. да Серблар, хорватлар ва сло-
венлар қироллиги (1929 й.дан Югосла-
вия) таркибига кирди. 1941 й. апр.да фа-
шистлар Германиясининг Югославияга 
ҳужумидан сўнг, Ч. Италия қўшинлари 
томонидан босиб олинди. 1944 й. дек. да 
Югославия халқ озодлик армияси томо-
нидан озод этидди. 1945 й. нояб. дан Ч. 
Югославия таркибидаги олти республи-
кадан бири бўлди. 1991 й. Югославия 
Социалистик Федератив Республикаси 
парчаланиб, ундан Словения, Хорва-
тия, Босния ва Герцеговина, Македония 
чиқиб кетгач, Сербия билан Ч. Югосла-
вия Иттифоқ Республикасини туздилар. 
2003 й. 4 фев.дан бу давлат Сербия ва 
Черногория деб атала бошлади.
Хўжалиги. Саноати минерал хом ашё-
ларни қазиб олиш ва унга ишлов бериш, 
қ.х. маҳсулотларини қайта ишлаш билан 
боғлиқ. Боксит, қўрғошинрух рудалари, 


www.ziyouz.com кутубхонаси
59
қўнғир кумир, туз казиб олинади. Зета 
дарёсида ГЭСлар қурилган, йирик исси-
клик электр стяси мавжуд. Саноатнинг 
асосий тармоқлари металлсозлик, кимё, 
кўнтери ва пойабзал саноати. Электротех-
ника (Цетине), кема таъмирлаш (Котор), 
ёғочсозлик, тўкимачилик ҳамда озиқ-
овқат (жумладан, тамаки) маҳсулотлари 
и.ч. корхоналари, гўшт ктлари, балиқни 
қайта ишлаш, сут здлари бор.
Қ.х.даги етйкчи тармоқ — тоғяйлов 
чорвачилиги 
(асосан, 
қўйчилик). 
Тоғ яйловлари ва даре водийларида 
маккажўхори, буғдой, тамаки, сабзавот 
етиштирилади. Богдорчилик ва токчилик 
ривожланган. Адриатика денгизи соҳили 
Ч.нинг субтропик ўсимликлар (цитрус 
мевалар, зайтун ва б.) ўстириладиган 
муҳим рни хисобланади. Сайёҳликдан 
катта даромад олинади, денгиз соҳилида 
курорт кўп. Асосий денгиз портлари — 
Бар ва Котор. Бар — Белград йўналишида 
электрлаштирилган т.й. магистрали мав-
жуд. Асосий аэропорти Подгорицада.
Маорифи, илмий ва маданиймаъри-
фий муассасалари. Таълимнинг асосий 
тури — 8 й.лик мактаб. 2 й.лик умумий 
ўрта мактаблар, мақсадли ўрта таълим 
мактаблари, 8 й.лик мактаб негизида 
ишчи малакасини берувчи қўшимча мак-
таблар мавжуд. Подгорицада универси-
тет (1973), Никшичда пед. академияси, 
Которда олий денгиз мактаби бор. Ч. 
фан ва санъат академияси (1976 й. таш-
кил этилган), тарих, геол. ва кимёвий 
тадқиқотлар, гидрометеорология, денгиз 
биол.си интлари, сейсмология стяси бор. 
Бир қанча кутубхона, жумладан, Цетине 
ш.да Марказий халк, кутубхонаси ишлай-
ди. Йирик музейлари: Қад. санъат, этн., 
тарих музейи, Негош Петрович музейи, 
Денгиз музейи.
Кундалик «Победа» («Ғалаба») газ. 
серб тилида 1943 й.дан чиқади. Подго-
рицада радиостя ва телемарказ ишлайди.
Адабиёти. Черногор адабиёти қўшни 
халклар адабиёти, айниқса, серб адаби-
ёти билан узвий алоқада ривожланган. 
Биринчи йирик босма адабий асар Ч.да 
ҳукмронлик қилган Василий Петрович 
(1709— 66)нинг «Черногория тўғрисида 
тарих» асари бўлиб, у 1754 й. Москвада 
нашр этилган. Янги черногор адабиё-
тининг бошланиши 18-а. охири — 19-а. 
1ярмига тўғри келади. Унинг асосчиси 
шоир ва давлат арбоби Пётр II Петро-
вич Негошдир (1813 — 51). Унинг ижоди 
черногор шеъриятида
1918 й.гача энг юксак чўққи 
ҳисобланади. «Черногориянинг қисқача 
тарихи» асари (1835 й. нашр этилган) 
муаллифи ҳукмрон Пётр (Петар) I Не-
гош шеърий асарлар ҳам ёзган. 1827— 
31 й.лар Ч.да яшаган серб ёзувчиси ва 
тарихчиси С. МилутановичСарайлия 
«Черногория тарихи» асари (1835)ни ва 
2 драма ёзган. 19-а. — 20-а. бошларида-
ги назмда С.М.Любиши ва серб ёзувчиси 
С.Матовуль хикоялари ажралиб туради. 
С.Матовуль бир неча йил Ч.да яшаб чер-
ногор халқи турмушини акс эттирувчи 
бир қанча ҳикоя ва роман ёзган. Бу давр-
да ёзувчилардан Л. Йовович, С.Вулетич, 
М.Томич, С.Шобаич самарали ижод кил-
дилар. 30-й.ларнинг бошларида бошқа 
халклар адабиётидаги каби Ч. адабиётида 
ҳам «ижтимоий реализм» окими вужудга 
кедди ва шу оқим йўналишида шеърий 
асарлар яратилди. Булар Р.Зоговичнинг 
«Мушт» (1936), «Оловли каптарлар» 
(1937) тўпламлари, «Келгиндилар» до-
стони (1937); М.Баневичнинг «Ўрмон» 
(1938), «Оловли тонг» (1941) тўпламлари; 
Я.Жоновичнинг «Икки даре» (1938) ва 
М.Вуковичнинг «Ер» (1934) тўпламлари. 
Шу йилларда Д.Журович «Тоғликлар 
орасида» ҳикоялар тўплами (1936), 
«Дукля мамлакати» романи (1939), 
Н.Лопичич 
«Деҳқонлар» 
ҳикоялар 
тўплами (1939)ни яратдилар ва уларда 
черногор халкининг реал ҳаётини акс 
эттирдилар. 1950—70 й.лар адабиётида 
М. Лалич алоҳида ўрин тутади. Унинг 
«Тўй» (1950), «Ёмғирли баҳор» (1953), 
«Узилиш» (1955), «Лелей том» (1962) ро-
манларида халқ озодлик кураши мавзуи 
ёркин акс этган. А.Асанович, Ч. Вукович 
каби ёзувчилар ҳам шу мавзуда ҳикоя 


www.ziyouz.com кутубхонаси
60
ва романлар яратдилар. Бу давр шеъ-
рияти ютуклари Р.Зогович, Д.Жонович, 
М.Баневич, 
Д.Костич, 
Р.Вешович, 
М.Краль, С.Петрович, Е.Бркович каби 
шоирлар ижоди билан боғлиқ. Драма-
тургия соҳасида Е.Бркович,. В.Иванович, 
Ж. Команин ва б.нинг пьесалари алоҳида 
ўрин тутади.
Меъморлиги ва тасвирий санъати. 
Ч. ҳудудидан неолит даврига оид сопол 
идишлар топилган. Иллирийларнинг 
мустаҳкамланган қўрғон ва некрополла-
ри жез даври охири ва темир даври бош-
ларида барпо этилган. Ўрта асрларда Ч. 
меъморлиги Италия ва Дальмация, Сер-
бия ва Византия маданиятлари таъсири-
да ривожланди. 11 а.да роман услубидя 
черковлар қурилди. 12— 13-а.ларда Ав-
лиё Трипуна собори (1166), авлиё Па-
вел черкови (1263— 66; иккаласи Котор 
ш.да), Морач монастири черкови каби 
иншоотлар қурилди. 14—15-а.лардаден-
гизбуйирнларидаги биноларда роман 
услубидаги шакллар билан уйғунлашган 
готика услуби белгилари пайдо бўлди 
(Савч, Бар, Котордаги черков ва уйлар). 
17— 18-а.лар черков қурилишида ба-
рокко услуби кенг қўлланилди (Прчан-
даги черков). 19-а. охирида шаҳарларда 
сўнгги классицизм руҳида ҳашаматли 
бинолар (Цетинедаги Данилов саройи, 
1894—95) ва эклектик иншоотлар (Ко-
тордаги авлиё Никола черкови, 1910) 
пайдо бўлди. 1960—70 й.лар меъморли-
ги учун миллий ўзига хослик, манзара 
билан уйғунлаштириб тасвирлаш ха-
рактерли («Подгорица» меҳмонхонаси, 
60-й.лар, меъмор С.Радевич; «Беко» 
универмаги, 1961, меъмор Б.Минч, икка-
ласи ҳам Подгорицада; Херцегновидаги 
меҳмонхоналар мажмуаси, 1963, меъмор 
Д. Катарина, П. Милорад; Будва, Трсте-
нодаги курорт мажмуалари ва б.).
Неолит даврида геометрик шакл ва 
накшлар билан безатилган керамика 
ривожланган. 11 —11-а.дан маҳобатли 
рангтасвир намуналари сақланган (Стон 
яқинидаги авлиё Михаил черкови фре-
скалари). 13—14-а. тасвирий санъати-
да роман ва готика услуби унсурлари 
қўшилиб кетди (Морачдаги монастирь 
черковлари фрескаси, 1252). 15— 16-а. 
рассомлар ижодида уйгониш даври бел-
гилари мавжуд (Лавро Маринов ва Вицко 
Доброчевичи). 17—18-а.ларда маҳаллий 
рассомлардан Ж. Митрофанович, А. Вуи-
чич, Т. Коколя ажралиб туради. Византия 
санъати анъаналари миниатюрада сакла-
ниб қолди. 19-а. 2ярми — 20-а. бошлари-
дан Ч.нинг ўз тасвирий санъати шакллан-
ди. Рассомлар миллий тарих мавзуидаги 
портрет, композициялар яратдилар (П. 
Почек, М. Грегович, И. Шобаич). 20-а.
нинг 20—30-й.ларида рассомлар М. Ми-
лунович, П. Лубарда, ҳайкалтарош Р. 
Стийович самарали ижод қилдилар. Ч.да 
монументал санъат ҳамда тематик, пор-
трет ва пейзаж рангтасвир ривожланган.
Мусиқаси. Ч.да 19-а. охиригача фақат 
халқ мусиқа маданияти ривожланган. 
Халқ эпик, қахрамонлик, лирик, маросим 
қўшикларини ижро этишнинг қад. анъ-
аналари сақланган. Халқ мусиқасининг 
асосий чолғуси қўбизсимон гусле. 
Оро рақси кенг тарқалган. 19-а. охи-
рида мусиқий жамоа ташкилотлари ва 
ижрочи жамоалар пайдо бўлди. Ком-
позитор Й. Иванишевич, хормейстер 
А. Иванович дастлабки профессионал 
мусиқачиларидандир. Биринчи мусика 
мактаби 1924 й. Цетинеда ташкил этилган. 
2-жаҳон уруши (193945) дан кейин Цети-
не (1947), Подгорица (1950, М. Милянов 
номида), Котор (1950) ва б. шаҳарларда 
мусиқа мактаблари очилди. Подгорицада 
Радионинг симфоник оркестри ва аралаш 
хори, «Оро» халқ ашула ва раке ансамб-
ли бор. Ҳаваскорлик хор жамиятлари, Ч. 
композитор ижрочимусиқачилар жамия-
ти ишлайди.
Театри. Ч. профессионал театри 19-а. 
— 20-а. 1ярмида раем бўлган театрлашти-
рилган маросимлардан бошланади. Театр 
маданиятини ривожлантиришда Пётр II 
Петрович Негош ижоди катта аҳамиятга 
эга бўлган. Унинг «Тоғ тожи» (1847) ва 
«Сохта подшо Степан Мали» драматик 
асарлари Ч. ўтмишига бағишлаб ёзилган 


www.ziyouz.com кутубхонаси
61
(ҳаваскор театр тўгараклари томонидан 
қўйилган). 1953 й. Подгорицада Ч. мил-
лий театри (драма ва опера труппалари 
билан) ташкил этилган. Реж.лардан Б. 
Эракович, актёрлардан В. Мандич, Д. То-
мас, Б. Вукович ва б. машҳур.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish