www.ziyouz.com кутубхонаси
56
инқилобнинг бўлажак самараларида
кўрган. Ч. Россиядаги мавжуд сиёсий
тузумни деҳқонлар инқилоби ёрдамида
ўзгартириш ғоясини олға суриш билан
бирга Европада шаклланиб бораётган
капитализмни ҳам қабул қилмаган. Ч.
Россияда капитализм босқичини кечир-
май туриб, янги, тараққий этган ва де-
мократик меъёрлар устуворлик қилган
жамиятни
барпо этиш мумкин, деб
ҳисоблаган. Шунинг учун ҳам шўро
даври файласуфлари Ч.нинг сиёсийиж-
тимоий қарашларини утопик социализм
таълимотининг кўринишларидан бири
сифатида баҳолаб келганлар.
Ч.нинг
асосий
адабийэстетик
қарашларига кўра, «санъат — санъат
учун» назарияси зарарли; ғоявийлик,
халқчиллик ва ҳаққонийлик адабиёт-
нинг устувор тамойилларидир. Ч. нинг
адабийтанқидий ва эстетик қарашлари,
биринчи навбатда, ўз даври учун, рус ада-
биёти ва санъати учун муҳим аҳамиятга
эга бўлган.
Ч.нинг адабий меросида «Нима
қилмоқ керак?» (1862—63) романидан
ташқари, Сибирда ёзилган «Муқаддима»
(«Пролог», 1867— 69) романи, «Бир
киз тарихи», «Барбаруссанинг авлоди»,
«Ёғду жилолари» сингари ҳикоялар,
«Ечимсиз драма», «Олижаноб эр»,
«Бўтқа тайёрловчи пазанда» каби пьеса-
лар бор. Бу асарлар ора
сида «Муқаддима» ва, айниқса,
«Нима қилмоқ керак?» романлари
алоҳида мавқега эга. Ч. «Нима қилмоқ
керак?» романи асосида эски ҳаётни
ёмон кўрган, эскича яшашни хохлама-
ган, ўз ватанининг гўзал эртанги кунини
яқинлаштиришни истаган кишилар нима
қилишлари лозим,
деган саволга жавоб
беришга уринган. Ч.нинг «Муқаддима»
романи ҳам жамиятни қайта қуриш му-
аммосига бағишланган бўлиб, унда ҳам
рус адабиётидаги «янги кишилар» обра-
зи яратилган.
Ас.;Танланган
адабийтанқидий
мақолалар, Т., 1956; Нима қилмоқкерак?
Т., 1968; Сочинения, т. 1—5, М., 1974.
Ад.Покусаев
Е.И.,
Н.Г.Чернышевский, М., 1976; Ланщи-
ков А., Н.Г.Чернишевский, М., 1982;
Н.Г.Чернышевский в воспоминаниях со-
временников, М., 1982.
Наим Каримов.
ЧЕРНОВ — Дмитрий Константи-
нович (1839, Петербург — 1921, Ялта)
— металлургия ва металлшунослик
соҳалари бўйича рус олими, ҳоз. замон
металлшунослиги
асосчиси, рус ме-
таллургия ва металлшунослари йирик
илмий мактабини яратган. Петербург
амалий технология интини тугатган
(1858), шу интда ўқитувчилик қилган
(1859—66), Петербург ггўлат қуйиш зди-
да муҳандис бўлиб ишлаган (1866 й.дан),
Донбассда тоштуз конлари қидириш би-
лан шуғулланган (1880—84), Петербург-
да Денгиз техникаси комбинатида ишла-
ган (1884 й.дан). Ч. 1889 й.дан Михайлов
арт. академиясида проф.
Асосий
илмий ишлари металлар-
га термик ишлов бериш масалалари-
га дойр. Ч. пўлатни қаттиқ ҳолатда
қиздирганда ва совитганда унинг фаза-
вий узгаришини кашф этди, шу жараён-
даги критик нуқтани аниклади. Пўлатни
қиздиришда юз берадиган ичкиполи-
морфик ўзгаришларни таъминлайдиган
нуқта «Чернов нуқтаси» деб аталади. Ч.
пўлат қуймасининг
кристалланиши ва
структураси назариясини ишлаб чиқди.
Унинг металларга дойр олиб борган
тадқиқотлари ҳоз. замон металлшунос-
лиги ва пўлатни термик ишлаш масала-
ларини илмий ва амалий жиҳатдан асос-
лаб берди. Ч.нинг металлургия техника-
сини такомиллаштиришга дойр ишлари
жуда муҳим.
ЧЕРНОВА Ольга Александровна
(1924.13.7, Челябинск вилояти Троицк ш.
— 1985.26.8, Тошкент) — реж., педагог.
Ўзбекистон халқ артисти (1974). Тошкент
театр ва рассомлик санъати интини тугат-
ган (1949 й. актёрлик фти, 1979 й. реж.лик
фти). 1943—48 й. лар Толдиқўрғон вило-
www.ziyouz.com кутубхонаси
57
ят (Қозоғистон) драма театрида актриса,
1957— 85 й.лар М. Горький номидаги
Тошкент рус драма театрида (1966—70
й.лар Куйбишев вилоят драма театрида)
реж. (1978—81 й.лар бош реж.). Айни
вақтда Тошкент театр ва рассомлик санъ-
ати интида ўқитувчи, проф. (1949— 85).
Ч. «Қувонч излаб» (В.Розов), «Жиноят-
важазо» (Ф.Достоевский), «Океан» (А.
Штейн), «Чайка» (А. Чехов), «Ёлғончи
даркор» (Д. Псафас), «Момо ер» (Ч. Айт-
матов), «Қил устида» (Н. Ҳикмат), «Ва-
лентин ва Валентина» (М. Рошчин), «Бе-
озор қариялар» (М. Богучаров), «Уч пул-
га қиммат опера» (Б. Брехт), «Авлабар бе-
каси» (А. Цагарели), «Абадият қонуни»
(Н.Думбадзе) ва б. Ч. саҳналаштирган
энг яхши спектакллардир.
Do'stlaringiz bilan baham: