ЧЕРКАССИ ВИЛОЯТИ - Украи-
на таркибидаги вилоят, 1954 й. 7 янв.да
ташкил этилган. Майд. 20,9 минг км2.
Аҳолиси 1336,8 минг киши (2004), асо-
сан, украинлар, шунингдек, рус, бело-
рус ва б.миллат вакиллари ҳам яшайди.
Шаҳар аҳолиси 43%. 20 маъмурий ту-
манга бўлинган, 15 шаҳар, 19 шаҳарча
бор. Йирик шаҳарлари: Черкасси, Умань,
Смела, Звенигород, Золотоноша, Канев,
Шпола. Маркази — Черкассы ш.
Кременчуг ва Канев сув омборлари-
нинг (Днепр дарёси) ҳар иккала соҳилида.
Ўнг соҳилидаги катта қисми Днепрбўйи
қирлари (энг баланд жойи 270 м), чап
соҳилидаги қисми Днепрбўйи пасттекис-
лигида жойлашган. Иқлими мўътадил
континентал, янв.нинг ўртача траси —5°,
июлники 19,5°. Йиллик ёғин 450—500
мм. Вегетация даври 206—212 кун. Йи-
рик дарёси — Днепр. Типик подзоллаш-
ган қора, сур тупроклар, чап соҳилида
ўтлоқ ва чимли подзол тупроқлар кенг
тарқалган. Вилоят ҳудудининг 15,5%
ўрмон. Дашт ўсимликлари кам тарқалган.
Ўрмон ва дашт ҳайвонлари учрайди.
Хўжалигининг етакчи тармоғи —
озиқ-овқат саноати (гўшт ктлари, сут,
спиртарақ ва б. здлар). Қандшакар и.ч.
бўйича вилоят мамлакатда 1ўринда. Ма-
шинасозлик ва металл созлик ривожлан-
ган. Кимё кти, кимёвий тола, кимёвий
реактивлар, пластмасса здлари ишлаб
турибди. Шойи ва ип газламалар, ги-
гроскопик пахта, тикувчилик буюмлари
ишлаб чиқарилади. Черкасси иссиқлик
электр маркази ва Канев ГЭС вилоятни
электр энергияси билан таъминлайди.
Қурилиш саноати ривожланган (уйсо-
злик кти, гранит карьери, ғишт здлари).
Қ.х. лавлагидон экинлари етиштириш ва
гўштсут чорвачилигига ихтисослашган.
Дон, қандлавлаги, картошка, озуқа экин-
лари экилади. Боғдорчилик ва сабзавот-
чиликнинг ҳам салмоғи катта. Вилоят
хўжаликларида қорамол, қўйэчки ва пар-
ранда боқилади.
Т.й. узунлиги 605 км, қаттиқ
қопламали автомобиль йўллари уз. 5,6
минг км га яқин. Днепр дарёсида кема
қатнайди. Ҳаво транспорти ривожланган.
3 олий ўқув юрти, 7 музей, 2 театр, фи-
лармония фаолият кўрсатади.
ЧЕРКЕЗ, норбоялиш (Salsola richteri
Karel.) — шўрадошлар оиласига мансуб
йирик бута ёки дарахт Ўрта Осиёнинг
қумли чўллари, Эрон ва Афғонистонда
ўсади. Бўйи 4 м ча, барглари ингичка,
деярли ипсимон, уз. 4—8 см. Гулён-
баргчалари гулларидан қисқа ёки улар-
га тенг. Гуллари кўримсиз, гулқўрғони
оддий, беш бўлакли. Июнь—сент.да
гуллаб, мева беради. Ўзбекистоннинг
қумли ерларида кенг таркалган. Емха-
шак ва доривор ўсимлик. Ундан кўчма
қумларни мустаҳкамлашда ҳам фойда-
ланилади. Хашаги тўйимли, мевасидан
доривор моддалар, янги баргларидан
газлама бўёқлари олинади, ягдил нов-
далари совун тайёрлашда ишлатилади.
Уруғи, қаламчаси ва илдиз бачкиларидан
кўпаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |