www.ziyouz.com кутубхонаси
54
зейи, бир неча илмий тадқиқот инти фа-
олият кўрсатади. Шаҳар 1803 й.да рус
ҳарбийларининг Кавказдаги таянч пун-
кти сифатида вужудга келган. 1922—26,
1957—91 й.ларда ҚорачойЧеркасия мух-
тор вилояти, 1926—28 й.ларда Черкасия
округи, 1928—43 й.ларда Черкасия мух-
тор вилояти маркази.
ЧЕРКОВ (юн. kyriake — худонинг
уйи) — 1) христианликдати
махсус ди-
ний ташкилот. Ўз диний ақидалари ва
маросимлари тизимига эга. Ч. иерархик
тарзда бошқарилади. Ч.га мансуб киши-
лар руҳонийлар ва
оддий диндорларга
бўлинади. Христианлик Ч.ни «Исонинг
илоҳий танаси», унга эътиқод килувчи-
лар шу тана аъзоларидир, Исо эса шу та-
нанинг боши деб таълим беради. Ч. дин-
дорлар уюшмаси булиб, сирли маросим-
лар (хусусан, нон ва вино тотиш мароси-
ми)да инсон билан худонинг биргаликда-
ги иштироки орқали уларнинг бирлашиб
кетиши амалга оширилади, деб тасаввур
қилинади. Йирик христиан Ч.лари —
православ Ч.и (қ. Православие), католик
Ч.и (қ. Католицизм), протестант Ч.и (қ.
Протестантизм) ва б.; 2) христиан дини-
да ибодат қилиш учун махсус қурилган
бино. У меҳробли қисм ва унга туташ зал
— диндорлар ибодатга тупланадиган хо-
надан иборат. Турли халкларда Ч. бино-
ларининг турли типлари вужудга келган.
Шаҳар ёки монастирнпнг бош Ч.и собор
деб аталади. Лютерчилар Ч.и, одатда,
кирка ёки кирха, польяк католик Ч.и ко-
стёл дейилади. Ўзбекистонда 160 та хри-
стиан Ч.и фаолият курсатади (2004).
ЧЕРНИГОВ — Украинанинг Черни-
гов вилоятидаги шаҳар, вилоят маркази.
Десна дарёсининг ўнг соҳилидаги порт.
Т.й. ва автомобиль йўллари чорраҳаси.
Аҳолиси 305 минг киши (2001). Шаҳар
тўғрисидаги дастлабки маълумотлар 907
й.ги солномада қайд этилган. Ч. 1802
й.дан Чернигов губерняси маркази.
Енгил (камвольмовут кти, жунга
дастлабки
ишлов бериш, тикувчилик,
пойабзал фкалари), озиқ-овқат (гўшт
кти, сут зди, кандолат ва макарон фкала-
ри), машинасозлик (автомобиль эҳтиёт
қисмлари, таъмирлашмеханика ва махсус
қирқиш асбоблари, радио асбоблари иш-
лаб чиқарилади), кимё («Химволокно»
и.ч. бирлашмаси) саноатлари мавжуд.
Уйсозлик кти, мусиқа асбоблари (пиа-
нино), картон фкалари ишлаб турибди.
Пед. инти, 2 театр, тарихий, бадиий халқ
декоратив санъати, М.М.Коцюбинский
номидаги
адабиймемориал музей фа-
олият курсатади. Тарихиймеъморий
қўрикхона. Меъморий ёдгорликлардан
СпасПреображение (11а.), Борис ва Глеб
(11-а.) соборлари. Пятницкий черкови
(11-а. охири — 13-а. бошлари), Лизогуб
уйи (1690 й.лар), Елец ансамбли (17-а.да
асос солинган) таркибида Успение собо-
ри (11-а.) ва Троица монастири (17—18-
а.лар) сакланган.
Do'stlaringiz bilan baham: