www.ziyouz.com кутубхонаси
184
оғоларни ўзи билан бирга олиб кетади.
1394 й.нинг янв.да Туркиянинг Мордин
ш. яқинида жойлашган Руҳо қалъасини
забт этиб,
бир оз нафас ростлаш учун
тўхтаган Соҳибқирон қароргоҳига барча
хотинлари, жумладан, Ч.М.о. ва Дилшод
оғолар етиб келадилар. Тарихчи Шара-
фуддин Апи Яздий 1403 й. воқеаларини
тасвирлар экан, Ч.М.о. номини бир неча
ўринда тилга олиб ўтади. Шунингдек,
Кастилия элчиси Рюи Клавихо ҳам 1404
й.да малика Ч.М.о.ни кўрганлигини ёза-
ди.
Ч.М.о.нинг қачон туғилгани ва қачон,
қаерда вафот этгани аниқ эмас.
ЧЎЛПОН
НОМИДАГИ
НА-
ШРИЁТМАТБАА ИЖОДИЙ УЙИ
- Ўзбекистон матбуот ва ахборот агент-
лиги тизимига киради. 2004 й. июнда
«Чўлпон» нашриёти (1986 й.дан фао-
лият кўрсатган), «Ижод дунёси» (2000
й.дан фаолият кўрсатган) нашриёт уйи
ҳамда босмахона бирлаштирилиб, улар-
нинг вориси сифатида Ч.н.н.м.и.у. таш-
кил этилган. Асосий фаолият йўналиши
қуйидагилардан иборат:
болалар ва
ўсмирлар учун турли бадиийадабий,
санъат асарлари, илмийоммабоп, иж-
тимоийсиёсий адабиётлар
нашр этиш;
ёшларни мумтоз ва ҳоз. замон ўзбек ада-
биёти, жаҳон адабиёти ва санъати дур-
доналари билан таништириш;
олий ва
ўрта махсус таълим тизими, умумтаълим
мактаблари учун дарслик ва ўқувуслубий
қўлланмалар чоп этиш.
Мустақил республикамиз ёш авлоди-
ни миллий ва умумбашарий қадриятларга
содиқ ҳолда баркамол инсон қилиб тар-
биялашга ҳисса қўшиш Ч.н.н.м.и.у.нинг
асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Ч.н.н.м.и.у. 2004 й.да 212 номда 3200
минг нусхада китоб нашр этди.
ЧЎЛПОНОТА — Қирғизистон
Республикаси Иссиқкўл вилоятидаги
шаҳар (1957 й.дан). Иссиқкўл кўлининг
шим. соҳилида. Аҳолиси И минг киши
(1990-й.лар
ўрталари).
Шифобахш
бальнеобалчиқ ва иқлимий курорт. Ёзи
мўътадил илиқ (июлнинг ўртача траси
17°), қиши юмшоқ (янв.нинг ўртача тра-
си —3°). Йилига 250 мм ёғин тушади.
Иқлим
терапияси, шифобахш балчиқ ва
Иссиқкўлнинг минерал суви бор. Асаб
системаси, ҳаракат ва таянч органлари
касалланган беморлар даволанади. Бола-
лар ўпка сили касалликлари санаторий-
си, катталар санаторийси, сувбалчиқ би-
лан даволаш хоналари, сут кти бор.
ЧЎЛЯЛПИЗ (Ziziphora tenuior L.)
—
лабгулдошлар оиласи, кийикўтлар
туркумига мансуб бир йиллик ўт тури.
Пояси тик, асос қисмидан шохланган,
гуллари оч сапсар ранг, бошоқсимон
тўпгул ҳосил қилади. Май—июнь ой-
ларида гуллаб, июль—авг.да
мева ту-
гади. Чўлларда, адирларда, тоғларнинг
ўрта минтақаларида шағалли ва тошли
тупроқларда ўсади. Суғорилмайдиган
баҳорикор экинлар орасида бегона ўт
сифатида учрайди. Эфирмойли ўсимлик.
Чўлялпиз.
Do'stlaringiz bilan baham: