O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧЎКТИРИШ, чуктириш усуллари — 
эритмадан ёки газдан бир ёхуд бир нечта 
кимёвий компонентларни кам эрийдиган 
бирикма (чукма) ҳолида ажратиб олиш. 
Ч. кимёвий анализда элементларни аж-
ратиб олишда кенг қўлланади. Сифат ва 
микдор анализининг кўпгина усуллари 
Ч.га асосланган. Модда эритмадан те-
гишли реагент қўшиб чўкмага тушири-
лади. Саноатда (қ. Гидрометаллургия) ва 
аналитик кимёда, хусусан, рангли метал-
ларни электролитик Ч. усули қўлланади. 
Электролиз йули билан металларгина 
эмас, балки уларнинг оксидлари, маc, 
қўрғошин қўш оксид ва марганец қўш ок-
сид — анодда, молибден ва уран оксид-
лари — катодда чукмага туширилади. Ч. 
биокимё, санитариягигиена ва клиника 
лаб.да ҳам қўлланади.
ЧЎЛ — ўсимлик дунёсининг яхши 
ривожланишига йўл бермайдиган дои-
мий қуруқ ва иссиқ иқлимли ўлкалардаги 
биом типи. Ер қурукдик қисмининг 20% 
дан ортиғини эгаллайди. Тупроғи ва ер 
юзасини қоплаган ётқизиқларига кўра 
қуйидаги Ч.лар ажратилади: қад. аллю-
виал текисликларнинг ғовак жинслари 
устидаги — қумли Ч., гипсли плато ва 
тоғ олди текисликларидаги шағалли ва 
қумшағалли Ч., гипсли плато ва тоғ олди 


www.ziyouz.com кутубхонаси
178
текисликларидаги чағир шағалли гипсли 
Ч., пасттоғ ва тепаликлардаги тошлоқ Ч., 
кам карбонатли қумоқ тупроқлар устида-
ги қумоқ Ч., тоғ этаги текисликларидаги 
лёссли Ч., тоғ этакларидаги текисликлар 
ва дарёларнинг қад. дельталари урнидаги 
гилли тақир Ч., шўр мергель ва гил жин-
слардан тузилган паст тоғлардаги гилли 
баланд Ч., денгиз соҳиллари ва шўрхок 
депрессиялардаги шўрхок Ч.лар. Ч.нинг 
ўсимлик турлари ўзига хос. Улар қад. 
тур ҳосил бўлиш марказларидан. Бу ер-
ларда кайнозойгача бўлган эндемиклар 
кўп тарқалган. Ўсимлик турлари Ч.лар 
ер юзасининг тузилиши, тупроқ тарки-
би, намгарчилик миқдорига боғлиқ. Тур-
ли қитъалардаги Ч. ўсимликларининг 
тарқалишида ўхшашлик хусусиятла-
ри ҳам бор; барча ерда ўсимлик сий-
рак, тури кам, катта майдонларда бир 
хил ўсимликлар ўсади. Мўътадил 
минтақаларнинг материк ичкарисидаги 
Ч.ларида склерофил типдаги ўсимликлар, 
жумладан, баргсиз бута кўп. Улар ора-
сида эфемер ва эфемероидлар муҳим 
ўринни эгаллайди. Субтропик ва тропик 
минтақаларнинг материк ичкарисидаги 
Ч.ларида ксерофил буталар ва кўп йиллик 
ўт кўп. Қумли Ч.ларнинг ўсимлик дунёси 
бир қадар бой, қумшағалли Ч.ларда эса 
ўсимлик кам бўлади. Шўр қатқалоқ бос-
ган Ч.ларда ўсимлик умуман ўсмайди. 
Субтропик Ч.ларнинг ўсимлик дунёси 
анча бой. Бу ерларда пакана акация ва 
эвкалипт лар ўсади, шағал аралаш чағир 
тошли Ч.ларда шўра ва шўрадошлар 
учрайди. Океан соҳилларидаги субтро-
пик ва тропик Ч.ларда суккулент типи-
даги ўсимлик кўп. Осиёнинг мўьтадил 
минтақа чўлларидаги дарё водийларида 
барг тўкувчи дарахтлар — туранғил, те-
рак, тол, жийда, субтропик ва тропик 
минтақалардаги дарё водийларида доим 
яшил ўсимликлар —пальма ва толгуллар 
ўсади (яна қ. Чўл зоналари).
Потиҳкамол Ғуломов.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish