www.ziyouz.com кутубхонаси
188
кетган.
ЧЎТ (рус. счёт сўзидан) — арифме-
тик ҳисоблаш (қўшиш ва айириш, бўлиш,
кўпайтириш) учун ишлатиладиган энг
содда асбоб. Биринчи тахта Ч. Россияда
16-а.да пайдо бўлган. 18-а. бошларида Ч.
ҳозирги кўринишини олган. Рус Ч.лари
собиқ Иттифоқ давлатлари ҳамда Эрон-
да ишлатилган. Шунингдек, Хитой Ч.и
(суанпан) ҳам бор, улар Хитой ва Япони-
яда қўлланилган, Хйтой Ч.и рус Ч.идан
анча илгари яратилган бўлиб, ҳозиргача
ҳам ўзининг 5 бирликли саноғи билан
қадимий тузилишини сақлаб қолган.
ЧЎЧҚА, хонаки чўчқа — ҳақиқий
чўчқасимонлар туркуми (Sus)ra мансуб
жуфт туёқли ҳайвон. Хонаки Ч.лар Евро-
па, Ўрта денгиз ва Осиё тўнғизларининт
кенжа тури (Sus scrofa)fl aH келиб чиққан.
Европа ва Осиё гуруҳларига бўлинади.
Мил. ав. 5—4-а.ларда хонакилащтирил-
ган. Озуқа шароити, парвариш ҳамда
узоқ ва мақсадли селекция натижаси-
да жаҳонда 100 дан ортиқ Ч. зотлари
чиқарилган. Энг кўп боқиладиган зотлар
— йирик оқ, ландрас, йирик қора, дюрок,
Шим. Кавказ, Украина дашт оқ чўчқаси ва
б. Ч.нинг тана тузилиши қўпол, тумшуғи
узун, учида ҳаракатланувчи хартуми бор.
Оёқлари тўрт бармоқли, елини икки ти-
зимда жойлашган, 14 сўрғичли; танаси
сийрак дағал қил билан қопланган. Эрка-
гининг вазни 250—300 кг, урғочиси 200—
220 кг га боради. Ч. чорва ҳайвонлари
ичида энг тез етилувчи ва сермаҳсул
ҳисобланади, 4— 5 ойлигида жинсий
етилади, 9—10 ойлигида қочирилади.
Бўғозлик даври 102—128 кун, йилига 2
марта болалайди ва ҳар болалашида 10
ва ундан ортиқ бола беради. Ч. боласи-
нинг тирик вазни туғилганида 1,2 —2 кг,
икки ойлигида 16—20 кг, 6—7 ойлигида
90—110 кг, 12 ойлигида 200 кг тош боса-
ди. Бир она Ч.дан бир йилда 20— 22 бола
олиш ва уни боқиш мумкин. Боқилган
Ч.нинг сўйим гўшт чи бола олиш ва уни
боқиш мумкин. Боқилган Ч.нинг сўйим
гўшт чиқими 70—85% ни ташкил эта-
ди. И.ч. да она чўчқалар 5—6 й., эркак
чўчқалар 7 й. фойдаланилади. Ч.лар та-
биий ва сунъий усулда қочирилади. Бир
эркак Ч. уруғи билан 100 дан кўпроқ она
чўчқаларни сунъий уруғлантириш мум-
кин. Ч.ларни гўшт учун (бекон), гўштёғ
учун ва ёғ учун боқиш усуллари мавжуд.
Ч. гўшти ва ёғидан турли озиқ-овқат
маҳсулотлари (бекон, ветчина, колбаса,
дудланган гўшт, рулет, корейка, шпик ва
б.) тайёрланади. Ишлаб чикаришда Ч. те-
рисидан оёқ кийими, эгаржабдуклар ва
б. нарсалар тайёрлашда фойдаланилади.
Дунёнинг ҳамма мамлакатларида, йирик
фермалар ва хонадон хўжаликларида
боқилади (қ. Чўчкачилик).
Do'stlaringiz bilan baham: