O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧЎНГКОЙ СИМОБ КОНИ - 
Қирғизистон Республикаси Ўш вилоя-
тининг Аравон қишлоғидан 18 км жан.
ғарбдаги кон. Жан. Фаргона симобсурма 
конлари камарининг Қорачатир зонаси 
шарқий қисмида жойлашган. Ч.с.к. 1957 
й.да очилган. Кон куйи палеозойнинг 
вулканогенчўкинди тоғ жинслари — диа-
базли порфирит, туф, оҳактош, қумтош 
ва сланецлардан иборат. Ч.с.к. Жан. 
Фарғона йирик тектоник синиғи таъсир 
зонасида бўлиб, унинг серпентинлашган 
перидотит таналари билан боғланган бир 
неча тик ётувчи шохобчалари йўналиши 
ўзгарган букилмада жойлашган. Бу тоғ 
жинслари серпентинлашган перидотит-
лар билан чегарадош ерларда кучли ги-
дротермал ўзгаришларга учраб, уларда 
роговик, лиственит каби метасоматитлар 
ривожланган. Улар кондаги асосий руда-
лашув зоналарининг кўриниши бўлиб, 
тик ва ёнмаён жойлашган 3 йирик ва бир 
неча майда рудалашган таналарни таш-
кил этади. Уларнинг қалинлиги бир неча 
м дан 50—60 м гача, чуқ. 1200—1500 
м, уз. 100 м дан 1500—2000 м гача. Ру-
далар тузилиши бўйича нуқтасимон, 
томирлинуқтасимон, яхлит рудалашув 
тарзида ривожланган. Кон рудалари си-
моб конларининг «магнезиалкарбонат-
киноварли» (ёки «лиственитли») турига 
мансуб. Уларда асосий минерал кино-
вардан ташқари оз миқдорда антимонит, 
пирит, миллерит, герсдорфит, реальгар, 
норудалардан — кварц, кальцит, доло-
мит, диккит, анкеритлар учрайди. Конда 
иккиламчи ўзгаришлар, айниқса, ер юзи-
га яқин қисмида кам ривожланганлиги 
сабабли, иккиламчи симоб минералидан 
каломель, туғма симоб оз учрайди. Си-
мобнинг микдори ўта ўзгарувчан бўлиб, 
0,01% дан 1,2% гача, ўртача 0,16%— 
0,40% ни ташкил этади. Коннинг куйи 
чегараси аник, белгиланмаган. 
ЧЎПОНДЕПЕ, Чўпонтепа — мил. 
ав. 6—5минг йилликлар (неолит даври)га 
оид археологик ёдгорлик. У илк суғорма 
деҳқончилик маданиятига мансуб (қ. 
Жойтун маданияти). Ч. Ашхобод вилоя-
тининг Гўкдепе тумани марказидан 7—8 
км шаркда жойлашган. 1957—58 й.ларда 
қайд этилиб, қазишмалар ўтказилган. Ч. 
узунчоқ шаклда бўлиб, бал. 5 м, майд. 2 
га дан иборат. Бир неча минг йилликлар 
давомида Ч.да кечган ўтроқ ҳаёт излари 
ёдгорлик саҳни остида 6 м ли калин лик-
даги маданий қатламда сақланиб қолган. 
Қазиш жараёнида унинг юқори ва остки 
қатламларидан турар жой харобалари 
кавлаб очилган. Мураббаъ шаклдаги уй-
лар йирик гувала (диаметри 20—25 см, 
уз. 60—70 см ли)лардан сомонли лой 
билан бино қилинган. Хона деворлари 
саҳни сомонли лой билан сувалган. Хона-
га торгина эшик орқали кирилиб, ичкари-
сида гуваладан барпо этилган улкан ўчоқ, 
ташқарисида эса, ҳовли, хўжалик ўраси 
ва катаклари жойлашган. Казишмалардан 
2 мингдан ортиқ микролит тош қуроллар 
(қадама ўроқ, қирғич, ўроқранда, тешгич, 
парма), қўлда ясалган сопол идиш (коса, 
товоқ ва хумчалар), турли ҳайвонларнинг 


www.ziyouz.com кутубхонаси
186
суяклари (эчки, қўй, буқа, жайран, ит, 
тулки ва б.) ва кўмирга айланган дон 
қолдиқлари (асосан, арпа, буғдой) топил-
ган. Сирти силликланган сопол идиш-
ларнинг айримларига тўқ жигарранг ёки 
оч малла рангли тўлқинсимон ёки ярим 
доира шакллардаги нақшлар берил-
ган. Топилмалардан маълум бўлишича, 
Ч.ликлар, асосан, суғорма деҳқончилик 
ва хонаки чорвачилик билан шуғулланган 
бўлсаларда, овчилик ҳам улар ҳаётида 
муҳим ўрин тутган.
Ад.: Массон В.М., Средняя Азия и 
Древний Восток, М.Л., 1964.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish