O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧУСТ-ПОП 
АДИРЛАРИ - 
Фарғона водийсидаги адирлар. Фарғона 
ботиғининг шим.да. Ғарбда Хонобод 
қишлоғидан бошланиб шарқда Чует ш. 
яқинида тугайди. Шим.да ОлмосВар-
зик адирорти ботиғи, жан.да Чодаксой, 
Ғовасой, Чустсой ва б. ёйилма конусла-
рининг қўшилишидан ҳосил бўлган Сир-
дарёга нишаб текисликлар ва Сирдарё 
террасаси билан чегараланган. Адирлар 
ғарбдан шарққа 38 км га чўзилган. Эни 
4—5 км. Баландлиги ғарбий қисмда 939 
м гача, шарқида 855 м гача. Қурама ва 
Чатқол тизмаларидан бошланувчи да-
рёлар (Олмос, Моргузар, Тузли, Му-
рилди, Жида) адирларни кесиб ўтган. 
Антиклиналь тузилишга эга, неогенқуйи 
тўртламчи даврларнинг гил, алевролит, 
конгломерат, лёссларидан ташкил топган. 
Қиши мўътадил, ёзи иссиқ, ёғингарчилик 
кам. Бўз тупроқлар тарқалган, асосан, 
эфемер ва эфемероидлар ўсади. Анча 
қисми сув чиқарилиб ўзлаштирилган. 
ЧУФА — бардидошлар (бардигулли-
лар оиласи)га мансуб ўсимлик (қ. Ербо-
дом). 
ЧУФУТ ҚАЛЪА — Қримдаги ўрта 
аср шаҳар харобаси (асосан, 5—6-а.лар). 
Еокчасарой яқинида жойлашган. Мудо-
фаа деворлари, дарвозалар, турар жой 
ва хўжалик иншоотлари (ер устидаги ва 
ғорлардаги), масжид, мақбара (1437), 
қараим кенаслари (ибодатхоналари) ха-
робалари топилган. Шаҳарнинг шарқий 
қисмида, 15-а. девори ортида зарбхо-
на, кўплаб турар жойлар жойлашган. 
Боқчасаройнинг юксалиши билан (асо-
сан, 16-а. бошида) таназзулга учраган ва 
19-а. ўрталарига келиб ташландиқ ҳолга 
келган.
ЧУЧМОМАДОШЛАР — пиёзбош-
ли ва илдизпояли, ҳашаротлар ёрдамида 
чангланувчи кўп йиллик ўтлардан иборат 
туркумларни ўз ичига олган оила. Гулла-
ри икки жинсли, тўғри ёки сал қийшиқ. 
Гулқўрғони икки дойра ҳосил қилиб 
ўрнашган. Меваси кўсакча. Оиланинг, 
асосан, тропик ва субтропик ўлкаларда 
тарқалган 90 туркуми (1000 тури) мав-
жуд. Шундан Ўзбекистонда 4 туркуми 
(8 тури) усади. Ч.нинг барча вакиллари 
манзарали (истироҳат боғлари, хонадон-
лар ва оранжереяларда ўстирилади). До-
ривор турлари (мае., омонқора) ҳам бор. 
ЧУЮТ, чуит, чийит, чилчуи т — ўзбек 
уруғларидан бири. Қашқадарёда, кена-
гаслар таркибида яшашган. 1924 й.ги 
маълумотга кўра, Ч.ларнинг сони 45 
минг киши булган. Ч.ларнинг кенагаслар 
таркибидаги кичик гуруҳлари Зараф-
шон (Кармана) ва Фарғона водийларида 
ҳам тирикчилик қилишган. Ч.лар уйшун 
қабиласи таркибига ҳам кирган. Чуют, 
чуит, чилчуит номлари Ч.ларнинг мазкур 
ҳудудларда яшаб, маҳаллий аҳоли билан 
қўшилиб кетганлигини кўрсатади. 
ЧУҚУРБОСМА 
(матбаада)босма 
қолипнинг ҳарф босиш элементлари 
асосий сиртдан чуқурроқ жойлашган-
лиги билан текис босма ва юқори бос-
ма усулларидан фарқ қиладиган босма 
тури. Ҳарф босиш элементлари қанча 
чуқур жойлашган бўлса, нусха олишда 


www.ziyouz.com кутубхонаси
174
қолипдан қоғозга шунча кўп бўёқ ўгади. 
Ч.б. усулида босилган нашрларда ранг-
ли яримтонлар сифатли чиқади. Ч.б.да 
дастурли ростлаш қурилмасидан фойда-
ланилади. Одатда, Ч. б. рангли расмлари 
куп журналлар, фотоальбомлар, портрет-
лар, китобларнинг рангли вараклари ва 
б.ни босиш учун ишлатилади.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish