O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧУСТ ТУМАНИ — Наманган ви-
лоятидаги туман. 1926 й. 29 сент.да 
ташкил этилган. Шарқцан Тўрақўрғон, 
шим.шаркдан Косонсой, жан. ва ғарбдан 
Поп, жан.шарқдан Мингбулоқ туманла-
ри, шим.дан Қирғизистон Республикаси 
билан чегарадош. Майд. 0,92 минг км2. 
Аҳолиси 198,9 минг киши (2004). Туман-
да 1 шахар (Чует), 11 қишлоқ фуқаролари 
йиғини (Ахча, Боймоқ, Варзиқ, Карки-
дон, Карнон, Олмос, Оғасарой, Шоён, 
Шўркент, Ғова, Ҳисорак) бор. Маркази 
— Чуст ш.
Табиати. Туман ҳудуди Чатқол 
тоғларининг этакларидаги пастбаланд 
текисликларда жойлашган. Кўп қисми 
адир. Бал. 1000—1200 м. Тоғлардан оқиб 
тушадиган сойлар (Ғовасой, Олмоссой, 
Шатаксой, Резаксой, Каркидонсой ва б.) 
жарликлар ҳосил қилган. Жан. қисми Сир-
дарёга туташ бўлиб, текисликдан иборат. 
1947 й.да ишга туширилган Чуст канали 
Косонсой сув омбори сувини 58 км масо-
фага — Олмос қишлоғигача олиб боради. 
1973 й.да сув тақсимлайдиган Ғовасой 
гидроузели қурилди. Кўксараксой сув 
омбори ва Чуст насос стяси бор. Икди-
ми континентал. Йиллик ўртача тра 1Г. 
Янв. нинг ўртача траси —1,3°, энг паст 
тра —26°. Июлнинг ўртача траси 25,8°, 
энг юқори тра 40°. Йилига 305 мм ёғин 
тушади. Вегетация даври 190 кун. Тупро-
клари текисликларда бўз тупроқ, адирлар 
қум, тош, лёсс, мергель билан қрпланган. 
Ёввойи ўсимликлардан шувоқ, янтоқ, 
дўлана, қизилмия, оқмия, ёввойи пиёз, 
лола ва б. ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан 
бўри, тулки, қуён, сутур, қобон учрайди.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунинг-
дек, тожик, рус, татар ва б. миллат ва-
киллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача 
зичлиги 1 км2 га 216,2 киши. Қишлоқ 
аҳолиси 135,1 минг киши, шаҳар аҳолиси 


www.ziyouz.com кутубхонаси
172
63,8 минг киши.
Хўжалиги. 
Туманда 
«Чустмаш», 
«Пахта толаси», «Барион» акциядорлик 
жамиятлари, миллий пичоқлар ясаш, 
«Сувмаш» корхоналари, қ.х. машиналари 
учун эҳтиёт қисмлар и.ч., асфальт здла-
ри (Олмос қишлоғи), бадиий буюмлар, 
қандолат, тикувчилик, атлас корхоналари, 
нон, сут здлари, савдо корхоналари бор. 
Чуст пичоқлари жаҳон кўргазмаларида 
иштирок этган. Чуст дўппилари 1968 
й.да НьюДехди, 1969 й.да Монреаль, 
1970 й.да Токио ва Познань ш.ларидаги 
жаҳон кўргазмаларида юқори баҳоланди.
Туман қ.х., асосан, пахтачиликка их-
тисослашган. Чорвачилик, боғдорчилик, 
токчилик ҳам ривожланган. Туманда 16 
ширкат, 945 фермер, 68 деҳқон хўжалиги 
бор. Экин майдонларининг 9,7 минг гек-
тарига пахта, 12,3 минг га ерга галла, 55 
га ерга картошка, 128 га ерга сабзавот, 28 
га ерга полиз экинлари экилади. 4,3 минг 
га мевазор, 1,5 минг га токзор, 798 га тут-
зор, 13 га мевали кўчатзор билан банд. 
Ч.т. жамоа ва шахсий хўжаликларида 
43,4 минг қорамол (шу жумладан, 20^5 
минг сигир), 89,9 минг қўй ва эчки, шу-
нингдек, парранда ҳам бокилади (2003).
Туманда 69 умумий таълим мактаби, 
2 иқтидорли болалар интернати, 2 гим-
назияинтернат, санаторийинтернат мак-
таблари, санъат, мусиқа мактаблари, 6 
касбҳунар коллежи фаолият кўрсатади. 
47 кутубхона (306 минг нусха китоб), 14 
клуб муассасаси, 2 музей, санъат саройи, 
6 маданият ва истироҳат боғи бор. 3 бола-
лар ва ёшлар спорт мактаби, 6 стадион, 2 
сув ҳавзаси, 40 спорт зали, 36 отиш тири, 
4 теннис корти, 11 футбол майдони бор. 
38 касалхона (1096 ўрин), туғруқхона, 
поликлиника, дорихона, қишлоқ врачлик 
пункти, 3 фельдшеракушерлик пункти, 
3 қишлоқ даволаш амбулаторияси ва б. 
тиббий муассасаларда 408 врач ва 2031 
ўрта тиббий ходим ишлайди. Санаторий, 
дам олиш уйлари ишлаб турибди. Туман 
ҳудуди орқали Фарғона ҳалқа автомобиль 
йўли ўтади. Чустдан Наманганга автобус 
қатнайди. 1960 й.дан «Чуст ҳақиқати» ту-
ман газ. чиқади (адади 6,5 минг). 
ЧУСТИЙ (тахаллуси; асл исмшари-
фи Хўжаев Набихон) (1904.20.2 — Чуст 
ш. — 1983.13.8) — шоир, таржимон. 
Чуст ва Қўқондаги эски мактаб ва мадра-
саларда таълим олган. Алишер Навоий 
таваллудининг 500 йиллик юбилейини 
ўтказишга тайёргарлик муносабати билан 
Тошкентга ишга чақирилган. Ч. Муқимий 
театрида адабий эмакдош (1939—41) ва 
директор (1941—42). Ўзбекистон Ёзув-
чилар уюшмаси адабиёт фондида дирек-
тор (1942—44), Ўзбекистон ФА Тил ва 
адабиёт интида илмий ходим (1959—68). 
Ч. асосан мумтоз шеърият йўлида ижод 
қилиб, ғазал, мухаммас, мусаддас, му-
раббаъ, рубоий, туюқ, маснавийлар ёз-
ган. Шоирнинг бу ижод намуналари 
унинг «Гул мавсуми» (1969), «Ғазаллар» 
(1977) тўпламлари ва «Ҳаётнома» (1988), 
«Садоқат гуллари» (1992), «Кўнгил тила-
ги» (1994), «Кўргунча хайр энди» (2004) 
девонларида нашр этилган. Турли йил-
ларда яратилган «Тирик жаннатга кирган 
кампир», «Кийикнома», «Боги Эрам» до-
стонлари ҳам бор. Ч. айниқса 2-жаҳон 
уруши йилларида фаол ижод қилган. 
Ватанпарварлик ва қаҳрамонлик мавзу-
ларидаги «Шамшир», «Лолазор», «Ҳаёт 
завқи», «Қўзғол», «Жасур оила» шеъ-
рий тўпламлари, «Зафарнома» достони, 
«Даврон ота» (К. Яшин ва С. Абдулла би-
лан ҳамкорликда),»Ўзбекистон қиличи», 
«Қурбон Умаров», «Қўчқор Турдиев» (С. 
Абдулла билан ҳамкорликда), «Қасос» (А. 
Умарий ва Туйғун билан ҳамкорликда) 
саҳна асарларини яратган.
Ч.нинг ишқий ва ахлоқий мавзудаги 
кўплаб ғазал, мухаммас, мураббаълари 
қўшиқларга айланиб, таниқли ҳофизлар 
томонидан куйлаб келинади. Ч. ўзбек 
мумтоз шеъриятининг улкан намояндала-
ри Навоий, Фузулий, Нодира, Фурқат ва 
б.нинг анъаналарини давом этгириш би-
лан бирга уларнинг энг яхши ғазалларига 
тахмислар боғлаган. Шунингдек, у мум-
тоз ва замонавий форс адабиётининг 
машхур вакиллари Саъдий, Ҳофиз, Хус-


www.ziyouz.com кутубхонаси
173
рав Деҳлавий, Собир Термизий, Мирзода 
Ишқий, Жаъфар Ифтихор, Парвин Эъти-
сомий ва б.нинг асарларини ўзбек тилига 
таржима қилган. 4ж.ли «Алишер Наво-
ий асарлари тилининг изоҳли луғати»ни 
(1—2ж., Т., 1983) тузишда фаол иштирок 
этган.
Тошкент, Чуст, Қўқон, Наманган 
шаҳарларидаги кўча, мактаб, кутубхо-
на, кинотеатр ва жамоа хўжаликлари Ч. 
номи билан аталади. 2004 й. июнь ойида 
Ч. таваллудининг 100 йиллиги нишон-
ланди.
Ас: Гул мавсуми, Т., 1969; Ҳаётнома, 
Т., 1988; Садоқат гуллари, Т., 1992; 
Кўнгил тилаги, Т., 1994; Кўргунча хайр 
энди, Т., 2004.
Ад.: Ёд этингиз камтарин Чустийни 
ҳам, Наманган, 1994; Қалблардасиз мав-
лоно Чустий, Наманган, 2004.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish