www.ziyouz.com кутубхонаси
169
Ҳар қандай Ч.ни ўз вақтида опера-
ция қилинмаса асорати ёмон бўлади.
Ч. қисилганда зудлик билан тез ёрдам
чақириш керак.
Ч. ҳатто безовта қилмаганда ҳам опе-
рация қилиш лозим. Беморнинг соғлиғи
операцияга имкон бермаганда бандаж
тақиб юриш тавсия этилади.
Болаларда кўпинча туғма Ч. бўлади.
Уларда асосан киндик ва чов Ч.лари
кўп учрайди. Киндик Ч.си камданкам
қисилади ва гўдак ҳаётининг дастлабки
йилларида ўзўзидан тузалиб кетади, чун-
ки бола ўсган ва мускуллари ривожлан-
ган сари киндик ҳалқаси ўзича бекилиб
қолиши мумкин. Гўдак болаларда киндик
Ч.сини киндикка мунтазам ёпишқоқ пла-
стир ёпиштириб даволанади. Пластирни
7—14 кунда алмаштириб туриш лозим.
Олдини олиш: қорин
девори му-
скулларини мустаҳкамлайдиган махсус
машқлар билан мунтазам шуғулланиш
(врач тавсияси билан), организмни
чиниқтириш, жисмоний иш билан дам
олишни тўғри ташкил қилиш керак.
Ҳомиладорликда бандаж тақиш, бадан
тарбия билан шуғулланиш, туғрукдан
сўнг қоринни массаж қилиш ва бирдан
семириб ёки ориқлаб кетишдан сақланиш
лозим. Болаларда Ч.нинг
олдини олиш
учун уларни рационал овқатлантириш,
қабзиятга йўл кўймаслик ғоятда муҳим.
Гўдак болаларни суткасига 3—4 марта
1—3 мин. дан қорни билан ётқизиш тав-
сия этилади. Бу орқа ва қорин мускулла-
рини яхши мустаҳкамлайди.
ЧУРРАК (Anas crecca) — ўрдаклар
оиласига мансуб парранда. Оғирлиги
200—450 г. Оёқ кафти узун, бироқ
бармоқлари қисқа. Нарининг устки ггати
қўнғир кулранг, қорни оқ, баъзан сарғиш.
Кўкрагида қора думалоқ доғи бор. Боши
ва бўйни маллақизғиш, ёнидан қораяшил
йўл ўтган. Модаси қўнғир, малла ёки
кулранг холли. Ёзги туллашдан сўнг на-
рининг туси модасига ўхшаш бўлиб
қолади. Ч.Ғарбий Европа, Россия, Эрон,
Шим.Ғарбий Монголия, Қозоғистон,
Ўрта Осиёда тарқалган. Сув ҳавзалари
кирғоқларига уя қуради; 8—11 та ту-
хум қўяди. Тухумларини модаси босади.
Сувда яшовчи умуртқасиз ҳайвонлар,
ўсимликлар уруғи, куртаги ва б. қисмлар
билан озиқланади. Гўшти мазали. Катта
овчилик аҳамиятига эга.
ЧУСОВАЯ — РФдаги (Челябинск,
Свердловск ва Пермь вилоятлари) даре.
Кама дарёсининг чап ирмоғи (Ўрта Урал-
дан бошланиб Кама сув омборига куй-
илади). Уз. 592 км, ҳавзасининг майд.
23 минг км2. Юқори оқимида водийси
кенг; ўрта оқимида
тор каньонлардан,
қуйи оқимида текисликдан ўтади. Кама
ГЭС курилиши муносабати билан қуйи
қисмини сув босган. Ирмоқлари: ўнгдан
— Межевая Утка, Койва, Усьва ва чап-
дан — Ревда, Лисьва. Қор ва ёмғир сув-
ларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи 222
м3/сек. Нояб. да музлаб, апр.да муздан
бўшайди. Ёғоч оқизилади, кема қатнайди.
Ч. бўйида Первоуральск, Чусовой ш.лари
қурилган.
Do'stlaringiz bilan baham: