O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧУМОЛИ КИСЛОТА - бир асосли 
оддий карбон кислота, НСООН; ўткир 
ҳидли рангсиз суюкдик; суюқланиш тра-
си 8,4°, қайнаш траси 100,7°, зичлиги 
1,2126 г/см3 (20°да). Сув, спирт ва эфир 
билан яхши аралашади. Алифатик угле-
водородларда эримайди, бензол, толуол 
ва С14 да эрийди, сув билан азеотроп 
аралашма (қайнаш траси 107,3°; 77,5% 
Ч.к.) ҳосил қилади. Баданга тегса куй-
диради. Ёғ кислоталарининг ичида энг 
ўткири. Қорақарағай баргида, баъзи ме-
валарда, асалари ва чумолида бўлади (17-
а.да дастлаб чумолидан топилганлигидан 
Ч.к. номи берилган). Ч.к. қиздирилганда 
СО2 ва Н2 га ажралади. Бутаннинг суюқ 
фазада оксидланиши натижасида ва сир-
ка кислота и.ч.да оралиқ маҳсулот си-
фатида ҳосил бўлади. Саноатда қаттиқ 
NaOH билан СО ни бирбирига таъсир 
эттириб ҳосил қилинган натрий формиат 
HCOONa ни сульфат кислота билан пар-
чалаб олинади. Тўқимачилик саноатида, 
тери ошлашда, катализатор тайёрлашда, 
мураккаб эфирлар синтезида, шарбатлар-
ни консервалаш ва б.да ишлатилади.
ЧУМОЛИЛАР 
(Formicidae) — 
пардақанотлилар 
туркумига 
ман-
суб ҳашаротлар оиласи. 1 ва 2қорин 
бўғимлари ингичкалашиб, кўкрак билан 
қўшиладиган поячани ҳосил қилади. 
Боши катта, жағлари кучли ривожлан-
ган (кемирувчи оғиз органлари). Ч. жа-
моа (оила) бўлиб яшайди. Ч. оиласи 
бир неча минг, ҳатто миллионлаб инди-
видлардан таркиб топган. Оилада кўп 
минглаб ишчи Ч., қанотли ўнлаб эрка-
клари ва бир неча она чумоли бўлади. 
Эркак Ч. фақат кўпайиш даврида пайдо 
бўлиб, уруғланишдан сўнг ўлиб кетади. 
Ишчи Ч. жинсий органлари ривожланма-
ган урғочилардан иборат. Она Ч. урчиш 
даврида пайдо бўлади; урчишдан сўнг 
қанотини ташлаб, тухум қўя бошлайди, 
20 й.гача яшайди. Ишчи Ч. оилани озиқ 
билан таъминлайди, уяни қўриқлайди 
(навкарлар) ёки суюқ захира озиқни 
саклайдиган асалли бочкачалар ҳосил 
қилади ва б. вазифаларни бажаради.
Ч. полиморфизмининг бошқарилиши 
урғочиларининг ҳар хил катталикда ту-
хумлар қўйиши, личинкаларининг ри-
вожланишига таъсир кўрсатиши, личин-
каларни озиқлантирувчи бошчи Ч.нинг 
физиологик ҳолати ёки хаттиҳаракати 
ва б. омиллар билан боғлиқ. Ч.нинг ях-
лит оила сифатида ҳаёт кечиришида 
оиладаги индивидлар орасида озиқ мод-
далар ва секреция безлари суюқлиги 
билан алмашиниб туриши (трофал-
лакс), тухум қўювчи урғочиси билан 
ишчи Ч. ўртасида кимёвий сезги орқали 
боғланиш борлиги катта аҳамиятга эга. 
Оила ҳаётини бошқаришда, айниқса, фе-


www.ziyouz.com кутубхонаси
166
ромонлар муҳим аҳамият касб этади. Ай-
рим оилаларнинг ўзлари озиқланадиган 
жойлари бўлади. Бир қанча Ч. турлари 
бир неча оилани бирлаштирувчи коло-
ниялар ҳосил қилади; оилалар ўзаро ин-
дивидлар ва озиқ моддалар алмашиниб 
туришади; биргаликда ўзларига тегишли 
ҳудудни қўриқлашади. Ч. тупроқда, тош-
лар остида, чириётган дарахтлар танаси-
га (ёғочхўр Ч.) уя қуради. Баъзан томи ер 
юзасига конус шаклида чиқиб турадиган 
қилиб, қуруқ шохлардан уяясайди. Ч. 
тупроқдажуда мураккаб, кўп камерали 
ин қуради. Сариқ ўрмон Ч.ининг ини 
ер ости лабиринт ва ер усти гумбаздан 
иборат. Иннинг ер ости қисмида 1—3 
м чуқурликкача борадиган мураккаб 
тармоқданган йўлаклар бўлади; бу ерда 
улар қишлайди. Иннинг ер усти қисмида 
эса қуртлари ривожланади. Бир қанча 
тропик Ч. баргларни тикиб уя ясайди. 
Тропик минтақаларда тарқалган дайди Ч. 
уяси бўлмайди. Ч. турли хил ҳашаротлар, 
ўсимликлар уруғи, шунингдек, гул не-
ктари, ўсимлик ширалари ва кокцидлар 
ажратадиган шира билан озиқланади. 
Кўпчилик турлари ўз уясида озиқ 
бўладиган ҳашаротлар ва замбуруғларни 
кўпайтиради. Айрим Ч.нинг ўз ишчила-
ри бўлмайди. Улар бошка оилага мансуб 
турдан ишчи Ч.ни ўғирлаб олиб келиша-
ди. Бир қанча турлари (маc, сариқ ўрмон 
чумолиси) зараркунанда ҳашаротларни 
қириб, катта фойда келтиради.
Ўрта Осиё фаунасида Ч.нинг 100 
га яқин тури учрайди. Чўл зонасида 
тарқалган фаэтон чумоли майда зарар-
кунанда ҳашаротлар, ёввойи ўсимликлар 
дони, нектар билан, чўл ва даштлар-
да тарқалган қир чумоли ўсимликлар 
дони билан озикланади; Боғ қора чумо-
лиси шира битлари ажратадиган ши-
рин суюқликни ялайди; уларни бошқа 
йиртқич ҳашаротлардан ҳимоя қилиши 
билан қ.х.га зиён келтиради. Хонадон-
ларда кўп учрайдиган сариқ фиръавн 
чумолиси ширинлик ва ёғли озиқ-овқат 
маҳсулотларини ейдиган зараркунанда 
ҳисобланади.
Ад.: Мавлонов О., Хуррамов Ш., 
Умуртқасизлар зоологияси, Т., 1998; На-
секомые Узбекистана, Т., 1993. 

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish