O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧУМОЛИХЎРЛАР (Myrmecophagi-
dae) — чала тишлилар туркумига мансуб 
сут эмизувчилар оиласи. 3 уруққа мансуб 
3 тури бор: катта Ч. (гавдаси 100— 120 
см, думи 60—90 см, оғирлиги 18—23 
кг), тамандуа (гавдаси 55 см ча, оғирлиги 
3—5 кг), кичик Ч. (гавдаси 18 см ча, 
думи 20 см ча, оғирлиги 0,5 кг ча). Катта 
Ч.нинг елкаси ва думидаги туклар жуда 
узун (40 см ча), тумшуғи найсимон, тиш-
лари йўқ; олдинги оёқларидаги тирноғи 
мустаҳкам, илмоқсимон қайрилган. Та-
мандуа ва кичик Ч. думи туксиз. Ч. ок-
шомда ва тунда фаол. Асосан, чумоли ва 
термитлар уясини бузиб, уларни ёпишқоқ 
узун (60 см ча) тили билан тутиб ейди. 
Йилда битта бола туғади. Ч. Мексика-
дан Боливиягача бўлган жойларда, Бра-
зилия ва Шим. Аргентинанинг тропик 
ўрмонлари ҳамда бутазор даштларида 
тарқалган. Катта Ч. камайиб кетгани 
учун муҳофазага олинган. 
ЧУМЧУҚКЎЗ (Veronica 
campylopoda) — сигирқуйрукдошлар ои-
ласига мансуб бир йиллик майда, жинга-
лак тукли ўсимлик. Бўйи 5—10 см, пояси 
тўғри ёки шохланган. Барглари оддий, 
чўзиқ наштарсимон, юқоридагиларининг 
четлари текис, пастдагилариники сал 
ўйилган. Тўпгули шингилсимон. Гулла-
ри қийшиқроқ, кўк, икки жинсли. Ме-
васи туклар билан қопланган, икки уяли 
кўсакча. Ч. мартда гуллайди, апрелдан 
мева тугади. Ч. Ўрта Осиёнинг барча 
ҳудудларида, Закавказье, Афғонистон, 
Ироқ ва Кичик Осиёда тарқалган. 
Ўзбекистоннинг чўлларида, тоғ этакла-
рининг майин тупроқли, қумли ва май-
да тошли ён бағирларида ўсади. Бегона 
ўт сифатида турли экинлар орасида ҳам 
учрайди. Ч. баҳорда овқатга ишлатилади. 
ЧУМЧУҚЛАР (Passer) — 
тўқимачилар оиласига мансуб қушлар 


www.ziyouz.com кутубхонаси
167
уруғи. 17 тури бор. Ранги ҳар хил: қора, 
оқ, жигарранг ва сариқ туси кўпроқ. 
Нарининг томоғи қора. Ўтроқ, кўчиб 
юрувчи ва мавсумий қушлар. Дарахт, 
бино ва б. жойларга уя қуради. 3—6 та 
тухум қўяди. Тухумини 11—12 кун бо-
сади. Ўсимлик уруғлари ва мевалари 
билан озикланади; одатда, жўжаларини 
ҳашаротлар билан боқади. Африка, Ев-
ропа, Осиёда TapКалган. Ўзбекистонда 
ҳинд чумчуғи, дала чумчуқ, қора томоқ 
чумчуқ, саксовул чумчуғи учрайди. Ч. — 
донли экинларнинг хавфли зараркунан-
далари. Ч.га қарши курашда кимёвий ва 
биологик усуллардан фойдаланилади. 

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish