O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet296/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   292   293   294   295   296   297   298   299   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ТарихиЭ. ҳудудидан топилган архе-
ологик топилмалар ёши тахм. 2 млн. йил-
га яқин. Мил. ав. асрларда Э. ҳудудида 
сомхом ва бошқалар тил гуруҳларига 
мансуб халқлар яшаган. Мил. бошлари-
да Шим. Э. ҳудудида Аксум подшолиги 
мавжуд бўлган. 5—6-асрларда христиан-
ликнинг монофислик йўналиши мамла-
катдаги ҳукмрон динга айланди. 7-асрда 
арабларнинг Шим. ва Шарқий Африкага 
бостириб кириши ва Араб халифалиги-
нинг пайдо бўлиши натижасида Аксум 
подшолиги инқирозга учради. 13-асрдан 
бу ҳудудда Э. подшолиги мавжуд бўлган. 
18-аср охири — 19-аср 1-ярмида ўзаро 
урушлар натижасида бир қанча князли-
кларга бўлиниб кетди. 19-асрнинг 50-й.
лари Куаралик Каса мамлакатни бир-
лаштиришда муҳим роль ўйнади [1855 
йилўзини Теодрос (Фёдор) II номи билан 
император деб эълон қилган]. 1867 йил 
Буюк Британия Э.га қарши уруш бошла-
ди. Урушда Э. армияси енгилди (1868), 
лекин ингизлар халқ оммасининг қаттиқ 
қаршилигига учраб, мамлакатдан чиқиб 
кетишга мажбур бўлди. 19-асрнинг 70—
80-й.лари Э. Миср ва Судан билан уруш 
олиб борди. Урушлар натижасида Э.нинг 
кучсизланганидан фойдаланган Италия 
1882 йил Ассаб, 1885 йил Массауа порт-
ларини босиб олди. 1889 йилги битим 
бўйича Э. Италия протекторатига айлан-
ди. 1890 йил бошида Италия Қизил ден-
гиз бўйларидаги ўзи эгаллаган ерларни 
Эритрея мустамлакасига бирлаштирди. 
1895 йил итальян қўшинлари Э.га яна 
ҳужум қилдилар. 1896 йил
I мартдаги жангда Э. қўшинлари 
итальянларни тормор келтирди. 1896 
йил 26 октябрда тузилган сулҳ шар-
тномасига кўра, Италия Э.нинг тўла 
мустақиллигини тан олди. Император 
Менелик
II даври (1889—1912)да мамлакат-
ни марказлаштириш ниҳоясига етди ва 
бир қатор қўшни вилоятлар Э.га қўшиб 
олинди. Унинг ўлими (1913)дан сўнг 
ҳокимият учун кураш авж олди. 1930 йил 
Хайле Селассие I Э. императори бўлди. У 
бир қанча ислоҳотларни амалга оширди 
(1931 йил мамлакатнинг биринчи кон-
ституциясини қабул қилди). 1935—36 
йилдаги ИталияЭ. уруши натижасида 
Италия Э.ни эгаллади ва уни «Италия 
Шарқий Африкаси» мустамлакаси тар-
кибига киритди. 1941 йил янв. да ин-
глизэфиоп қўшинлари Судан ҳудудидан 
Э.га кириб, итальян қўшинларига 
қарши ҳужум бошладилар ва 1941 йил 
охирида Э.ни итальян қўшинларидан 
озод қилдилар (ҳарбий ҳаракатларда 
қатнашган инглиз қўшинлари мамлакат-
дан 1954 йил чиқиб кетдилар). 1942 йил 
мамлакатда қулчиликни тақиқлаш ва 
қулларни озод қилиш тўғрисида фармон 
эълон қилинди. 1952 йил БТМ Бош Ас-
самблеясининг қарорига мувофиқ Ита-
лиянинг собиқ мустамлакаси — Эритрея 
федератив асосда Э.га қўшилди. 1962 
йил Эритреянинг федератив мақоми им-
ператорлик ҳукуматининг тазйиқи би-
лан бекор қилинди ва у Э. билан тўлиқ 
бирлашди. 20-аср 60— 70-й.ларида тур-


www.ziyouz.com кутубхонаси
259
ли ижтимоий қатламларнинг фаоллиги 
кучайди. Аграр ислоҳотлар ҳақидаги 
масалани ҳал этишнинг чўзилиши, 1973 
йилдаги қурғоқчилик ва юз минглаб ки-
шиларнинг очликдан ҳалок бўлиши, 
нархнавонинг ошиб, юқори амалдорлар 
ўртасида порахўрликнинг авж олиши 
1974 йил бошига келиб монархия тузу-
мининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий 
танглигини кучайтирди. 1974 йил фев.
да иш ташлаш ва намойишлар бошланди. 
У меҳнаткашларнинг монархияга қарши 
инқилобига айланиб кетди ва 1974 йил 
12 сентябрда Хайле Селассие I ағдариб 
ташланди. 1975 йил мартда мамлакат ре-
спублика деб эълон қилинди ва Социали-
стик Э. деб атадди, 1987 йил сентябрдан 
Э. Халқ Демократик Республикаси, 1991 
йил июндан Э., 1995 йилавг. дан Э. Фе-
дератив Демократик Республикаси деб 
номланди. 1993 йил майда мустақиллик 
учун олиб борган 30 йиллик курашдан 
сўнг Эритрея Э.дан ажралиб чиқди ва ўз 
мустақиллигини эълон қилди. Э. — 1945 
йилдан БТМ аъзоси. ЎзР суверенитети-
ни 1992 йил 2 янв.да тан олган ва 1996 
йил 15 июлда дипломатия муносабатла-
ри ўрнатган. Миллий байрами — 28 май 
— Тинчлик ва демократия ўрнатилган 
кун (1991 йил 28 майда Э. халқлари 
инқилобий демократик фронти ҳокимият 
тепасига келган).

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   292   293   294   295   296   297   298   299   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish