O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭНЦЕФАЛОМИЕЛИТ 
(юн. — 
бош мия ва — орқа мия) — бош ва орқа 
миянинг бир вақтда яллиғланиши. Э. 
кўпчилик юқумли ва нейроаллергик, ток-
сик касалликларда марказий нерв систе-
масининг зарарланишидан келиб чиқади. 
Э.ни вируслар ҳам қўзғатади. Э.да бош 
ва орқа мияда оқ ва кулранг моддалар, 
қон томирларнинг яллиғланиши, миелин 
парданинг емирилиши ва бошқалар рўй 
беради. Миелин парда бўлмаса нерв то-
лалари орқали импульслар ўтмай қолади, 
натижада нерв тизимининг кўпгина 
бўлимлари издан чиқади. Э. одам ва 
ҳайвонларда (асосан, от ва бошқалар) уч-
райди. У турли инфекниялар, интоксика-
ция оқибатида вужудга келиши, шунинг-
дек, мустақил касаллик тарзида (мас, 
бирламчи ўткир тарқоқ Э.) кечиши мум-
кин. Шунга кўра, нейротроп вируслар 
қўзғатадиган бирламчи Э. ҳамда бирор 
юқумли касалликдан ёки оғир юқумли 
касалликка қарши организмга вакцина 
юборилгандан сўнг юзага келадиган ик-
киламчи Э. ажратилади.
Бирламчи Э.ни нейротроп вируслар 
қўзғатади. Касаллик тўсатдан бошла-
ниб, бемор қаттиқ иситмалайди, боши, 
қўлоёқлари оғрийди, боши айланади, 
қайт қилади, кўзи хиралашади. Мускул-
лар тонуси ва рефлекслар кучаяди, баъзи 


www.ziyouz.com кутубхонаси
152
беморларнинг қўлоёқлари фалажланади, 
ҳаракатлари поймапой бўлиб, гандира-
клаб юради, нозикроқ ҳаракатларга (мас, 
ёзиш, кийимини тугмалаш ва бошқалар) 
қўли қовушмай қолади, қўлоёқлари 
қалтирайди. Нафас олиш ва ютиш фао-
лияти бузилади; бемор нутқи ўзгариб, 
равон гапира олмайди, овқат еганда 
қалқийди ва ҳ.к. 2—3 ойдан сўнг касал-
лик анча енгиллашади, аммо ҳаракатдаги 
ўзгаришлар бутунлай йўқолмайди. Баъ-
зан Э. фақат орқа миянинг ўзида ўтади, 
бунда орқа мияни қайси қисми зарар-
ланганлигига қараб касалликнинг кли-
ник кўриниши ҳам унга хос бўлади, 
мас, бўйин қисмида бўлса икки қўл ва 
оёқларда фалажлар; бел қисмида — икки 
оёқларда периферик ёки атрофик «ланж, 
бўш» фалажлар кузатилади.
Иккиламчи Э.га кирадиган поствак-
ционал Э. кам учрайди. У қутуриш ка-
саллигига қарши эмлангандан 10—20 
кун ўтгач пайдо бўлади. Бунда бош ва 
орқа миядан ташқари периферик нервлар 
ва бош мия пўстлоқлари ҳам зарарлана-
ди. Дастлаб, бош, сўнг бел оғриб, бемор 
иситмалайди. Кейинчалик қўлоёқлар 
фалажланиб, сийдик тутилади ва ҳ.к. Ўз 
вақтида даволанса бемор соғайиб кетади.
Давоси. Э.да бемор тезда касалхона-
га ётқизилади ва касаллик аломатларига 
қараб доридармон ва бошқалар муолажа-
лар буюрилади.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish